Jaffa apelsini

Жаффа апелсин (арабча: برتقال يافا), шунингдек, Шамоути апелсини (арабча: برتقال شموطي) номи билан ҳам аталади. Унчалик катта бўлмаган уруғлари ва қаттиқ пўстлоғи бўлган, экспорт қилиш учун қулай апелсин нави. ХИХ аср ўрталарида араб фермерлари томонидан ишлаб чиқилган нав номи илк бор экспорт қилинган шаҳар Жаффа шарафига қўйилган[1][2]. Апелсин шаҳарнинг асосий ситрус экспорти ҳисобланган. У аччиқ апелсин билан бирга Ўрта ер денгизи, Жанубий Европа ва Яқин Шарқда етиштириладиган учта асосий мева навларидан биридир. Жаффа Кипр, Ироқ, Исроил, Фаластин, Ливан, Сурия, Иордания ҳамда Туркияда давлатларида ўстирилади[2][3].
Хусусиятлари

Жаффа апелсинлари шамоути номида ҳам танилган, улар деярли уруғсиз бўлиб, „аъло“, „ширин“ ва „нозик тамга эга“ деган маънони билдиради[2][4][5]. Минтақада етиштириладиган бошқа асосий апелсин навлари Эронда қобиғи учун ўстирилади[2]. Жаффа апелсин овалсимон шакли ва пўстлоғининг қалинлиги билан ажралиб туради. Пўстлоғининг ранги қуюқ тўқ сариқ ва мевадан ажратиб олиш жуда осон. Унинг қалин пўстлоғи экспорт учун асосий мос келадиган хусусияти ҳисобланади[4][5]. Ундан жуда кам шарбат ишлаб чиқаришда фойдаланилади ва тез аччиқланишга мойиллиги сабабли, яхши сақланса ҳам шарбат ишлаб чиқаришга яроқсиз[5]. Жаффа апелсинлари совуққа жуда чидамли ва одатда апелсин ўсиши учун қулай бўлган субтропик минтақалардан ташқарида ҳам ўса олади. Жаффа апелсинлари Алтернариа қўзиқорин турига мойил бўлиб, муқобил турғунликка эга. Африка, Ғарбий Осиё ва Европа давлатлари чорраҳаси бўлган Фаластин туркий даврнинг охирларида (милодий 1200–1900-йиллар) императорлик ҳукумати ва глобал тарқатиш тармоқлари экспорти учун бир қанча товарлар ишлаб чиқарган. Маҳсулотлар Набулси совуни, қанд, арпа, апелсин ва пахта кабилардан иборат бўлган. Пахта бутун минтақа бўйича биринчи ўринда бўлса-да, Фаластинда ишлаб чиқаришнинг рамзи сифатида Жаффа апелсини ягона товар бўлиб қолган.
Тарихи

Жаффа апелсини араб фермерлари томонидан ХИХ аср ўрталарида Жаффа шаҳри яқинидаги „Балади“ навли дарахтда мутация натижасида яратилган янги нав бўлган[1][2]. Нордон апелсинни ғарбга Хитой ва Ҳиндистондан маҳаллий савдогарлар олиб келган бўлса, Жаффа апелсин Хитойдан олиб келинган ширин апелсин (синенсис) дан яратилган[2]. Қрим урушидан сўнг (1853—1856-йиллар) маҳаллий қишлоқ хўжалигининг энг муҳим янгилиги ситрус етиштиришнинг тез фурсатда кўпайиши бўлди[4]. Жаффа (Шамоути) апелсин етиштириладиган бошқа навлар орасида биринчи ўринда турган. Унинг Европага экспорт қилинганлиги ҳақида биринчи манбаларни 1850-йилларда Британия консуллик ҳисоботларида учратиш мумкин[1][4]. Экспорт бозорининг ривожланишига сабаб бўлган омиллардан бири ХИХ асрнинг биринчи ярмида пароходларнинг мукаммалллашуви бўлган ва бу орқали апелсинлар Европа бозорларига ҳафталар ичида эмас, балки бир неча кунда экспорт қилинган[6].
Экспорт миқдори
Экспорт миқдори 1845-йилда 200 минг апелсинни ташкил қилиб, 1870-йилда эса уларнинг сони 38 миллионтагача кўпайган[6]. Бу вақтдаги ситрус мевалар плантациялари фақат кичик фермерларники бўлиб қолмай, бадавлат фаластинлик савдогарлар ва зодагонлар ҳам апелсин етиштириш билан шуғулланган ва мевалар ҳам ҳосилга киргунича бир неча йил давомида катта капитал сармояларни талаб қилган[4][7]. Жаффа опелсинлари илк марта „Жаффа“ ёрлиғи остида 1870-йилда немис Темплер Сарона колонияси (1868-йилда ташкил этилган) томонидан сотилган[8]. 1872-йилдаги Европалик саёҳатчи Жаффа ҳақидаги тасаввурларини қуидагича изоҳлайди: „Жаффа атрофи апелсин боғлари билан бой, улар ҳақли равишда қадрланади ва эгалари учун асосий маблағ манбаи ҳисобланади. Жаффада етиштириладиган меваларнинг йиллик сармояси10 000 фунтни ташкил қилади[7]“. 1880-йилларда америкалик ишлаб чиқарувчи Ҳ. С. Санфорд ҳам Флорида штатида Жаффа апелсинини етиштиришга уриниб кўради[9].
Саноатининг ривожланиши

Апелсин саноатининг тобора ривожланиши Европанинг Жаффага бўлган қизиқишини оширди. 1902-йилда сионист амалдорлар апелсин ишлаб чиқариш жадаллигини ўрганишда турли Фаластин эгалари, Англия, Туркия, Миср ҳамда Австрия-Венгрия каби асосий экспорт бозорларини мисол қилиб олган. Анъанавий арабча етиштириш усули „ибтидоий“ деб ҳисоблансада, молиявий ҳаражатлар жиҳатдан йигирма йил ўтиб уларнинг ўрнини эгаллаган сионистик-Европа ишлаб чиқарилишига нисбатан анча тежамкор эканлиги исботланган[7].
Фаластинга кириб келган сионистлар Жаффа апелсин саноатини ривожлантириш учун янги етиштириш усулларини ишлаб чиқди. 1930-йилги Ҳопе Симпсон сўровномаларига кўра қуидагилар аниқланган:
"Яҳудийларнинг тадқиқотлари бошланишидан аввал араблар томонидан жорий этилган апелсин етиштириш усуллари ана шу янги тадқиқотлар натижасида янада ривожланган. Фаластинда апелсин ҳамда грейпфрут етиштириш техникасининг мукаммаллашуви яҳудий деҳқонларининг ишлаб чиққан илмий усуллари билан боғлиқ".
1928-йил охирларида яҳудийлар томонидан 60 минг дунам апелсин боғларини ўзлаштирилган. Биринчи жаҳон урушигача унумдор апелсинзордаги бир дунам ернинг нархи 50-75 фунт стерлингга етган бўлса, 1929-йилга келиб ҳудди шу боғлар 150-200 фунт стерлингача баҳоланган[10]. 1933-йилда яҳудийларнинг апелсин саноати арабларга тегишли апелсин саноатини ортда қолдирди[11]. 1939-йилда Фаластиндаги яҳудийлар ҳамда арабларга тегишли апелсин боғлари 75,000 акр (300 км2) майдонни ташкил этган. Боғларда 100 000 дан ортиқ ишчи ишлаган. Иккинчи жаҳон уруши даврида (1939-1945) минтақа бўйича ситрус мевалар етиштириш кўрсаткичи анча пасайиб кетгани сабабли арабларга тегишли апелсин саноати фаолияти яҳудийлар апелсин ишлаб чиқаришидан анча илгарилаб кетади[11]. 1948-йилги урушдан кейин, Фаластин араблари қўлидаги апелсин боғларининг аксарияти янги Исроил давлати тасарруфига ўтади. Апелсин етиштириш саноати арабларнинг фаолиятидан маҳрум бўлгач „кашшоф ишчи ҳаракати лойиҳаси“ сифатида тақдим этилади[12].
Мероси
Жаффа апелсинлари ҳосили Исроил ҳамда Фаластин ҳудудларида ноябр ва март ойларида йиғиб олинади. Сотувга чиқариш мавсуми сентябрда бошланиб, апрелга қадар давом этади. Бир йиллик ҳосилнинг ярмидан кўп қисми экспорт қилинади. Европа Иттифоқи учун асосий етказиб берувчи Исроил давлати бўлиб, бошқа ситрус мевалар қаторида Жаффа апелсинлари асосий маҳсулот ҳисобланади[3]. 1950-1960-йилларда Жаффа апелсинлари Исроил давлатининг тимсоли бўлган. Ҳозирги кунда Исроил иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги аҳамиятининг умумий пасайиши, мавжуд сув ресурсларининг ортиқча чекловлари ва меҳнат муҳожирларига таяниш ҳосилдорликнинг пасайишига олиб келган[13][14]. Жаффа апелсинларига Тел-Авив-Яфо шаҳрида „Катта апелсин“ лақаби берилган[15].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Иссаwи, 2006, п. 127.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 Басан, 2007, п. 83.
- ↑ 3,0 3,1 Ладания, 2008, пп. 48–49.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 Крäмер, 2008, п. 91.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 Паге, 2008, п. 99.
- ↑ 6,0 6,1 Гербер, 1982.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 ЛеВине, 2005, п. 34.
- ↑ ҳттпс://www.таблетмаг.cом/сеcтионс/фоод/артиcлес/рисе-анд-фалл-оф-исраэлс-орангес
- ↑ Дерр, 1989, п. 79.
- ↑ „Араб версус Жеw: Жаффа анд иц орангес“. Тҳе Сйдней Морнинг Ҳералд.
- ↑ 11,0 11,1 Адерет 2015: „Тҳе тwо аутҳорс дисcоверед тҳат ин 1933 тҳе Арабс лост тҳеир примаcй, ин тҳе wаке оф cомпетитион анд ларге инвестменц ин тҳе Жеwиш сеcтор оф тҳе cитрус индустрй. Ҳоwевер, тҳе ситуатион wас реверсед агаин дуринг Wорлд Wар ИИ, ат тҳе энд оф wҳич тҳе тотал ареа оф Араб-оwнед орчардс эхcеэдед тҳат белонгинг то тҳе Жеwс.“
- ↑ Адерет 2015: "Афтер 1948, тҳис реалитй дисаппеаред фром тҳе Исраэли анд Палестиниан cонсcиоуснесс. Ин тҳе насcент стате, тҳе cитрус индустрй wас пресентед ас а пионеэринг Лабор-мовемент прожеcт, "воид оф анй Араб пресенcе, эcономиcаллй проспероус анд энвелопед ин тҳе сcент оф орангес, „ ас тҳе артиcле ин Зманим пуц ит.“
- ↑ Маршалл Cавендиш, 2006, п. 938.
- ↑ Иссаwи, 2006, п. 32.
- ↑ НЙТ Травел – Интродуcтион то Тел Авив