Манавати Баи, шунингдек, Манвати Баи (1573-йил 13-май — 1619-йил 8-апрел) номи билан машҳур бўлган Жагат Госаин (Дунё фариштаси), тўртинчи Бобурийлар императори Жаҳонгирнинг иккинчи хотини ва ва унинг вориси Шоҳ Жаҳоннинг онаси бўлган[1][2][3][4][5][6][7].

Жагат Госаин

Жагат Госаиннинг бадиий портрети
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Шри Манавати Баижи Лалл Саҳиба

1573-йил 13-май
Жодҳпур ёки Пҳалоди, Бобурийлар империяси
Вафоти 1604-йил 29-август
Агра (олдинги Акбаробод), Бобурийлар империяси
Турмуш ўртоғи Жаҳонгир 1586-йил 21-январ
Болалари
  • Бегим Султон
  • Шоҳжаҳон
  • Луззат-ун-Нисо Бегим
  • Шаҳрёр Мирзо
Онаси Рани Ражават Качаwаҳи Манранг Деви
Отаси Ража Удаи Сингҳ
Дини ҳиндуизм
Дафн этилган жойи Деҳра боғи, Аржун Нагар, Агра
Унвони Билқис макони

У шунингдек, Мани Бай[8][9], Манмати[10][11], Жодха Бай (Жодҳпур маликаси)[12][13], Тож Биби[14]" (Сарой хоними) ва вафотидан кейин Билқис Макони (Пок хонадон аёли)[15][16] деб ҳам аталган. Уни Манрике нотўғри Балмати деб атаган[17][18]. Уни европалик тарихчилар нотоғри ёндашган „Жодҳа Бай“ яъни Марям-уз-Замоний билан адаштирмаслик керак[19].

У Марварнинг (ҳозирги Жодхпур) Ражпутлар оиласида туғилган. Отаси Ража Удаи Сингҳ (халқ орасида Мота Ража номи билан танилган), онаси эса Рани Ражават Качаwаҳи Манранг Деви бўлган[20][21][22].

Оиласи

1573-йил 13-майда Манавати Бай халқ орасида Жодҳа Бай (Жодхпур маликаси) номи билан машҳур эди[23][22][24][25]. Унинг отаси Ражпутларнинг Ратҳоре уруғига мансуб ва машҳур Мота Ража (қаттиққўл ҳукмдор) номи билан танилган[13][26][27]. Унинг онаси Ражават Качваҳи Манранг Деви[28] отасининг катта хотини[29] ва Нарварлик Ража Асқараннинг қизи (1599-йилда вафот этган)[30] бўлган.

Унинг отаси томонидан бобоси Малдео Ратҳоре исмли таниқли киши бўлган[31]. Бобоси ҳукмронлиги остида Марвар кучли Ражпут қироллига айланди, у хорижий душманларга қаршилик кўрсатди ва босқинчиларни шимолий ҳудудларга ҳайдаб чиқарди. Малдео Ратҳоре 1555-йилда Ҳумоюн Шимолий Ҳиндистон устидан назоратни қайта тиклаганидан сўнг Сур империяси ёки Бобур империяси билан иттифоқ тузишдан бош тортди. Бу сиёсатни унинг ўғли ва вориси Чандрасен Ратҳоре ҳам давом эттирди[32].

1562-йилда Малдео Ратҳоре вафотидан сўнг, ворислик учун биродарлик уруши бошланди ва Чандрасен пойтахт Жодхпурда ўзини ҳукмдор деб эълон қилиб, тож кийди. Аммо унинг ҳукмронлиги қисқа умр кўрди, чунки император Акбар қўшини ўша йили Мертани ва 1563-йилда пойтахт Жодхпурни эгаллаб олди[33].

1581-йил январда Рао Чандрасен вафотидан сўнг Марвар бевосита Бобурийлар бошқарувига ўтказилди. 1583-йил августда Акбар Марвар тахтига Удай Сингхни ўтказди. У ўзидан олдинги ҳукмдорлардан фарқли ўлароқ, Бобурийларга бўйсунди ва кейинчалик уларнинг хизматига қўшилди[33].

Жаҳонгирнинг уйланиши

ХВИИ аср Жагат Госаин портрети

Муни Лалнинг сўзларига кўра, ёш Жагат Госаин шаҳзода Салимнинг онаси ва ҳарамнинг бошқа юқори мартабали хонимлари билан маросимда қатнашаётганида подшо хонимларига таништирилган. Айтишларича, Салим унга дарҳол турмуш қуришни таклиф қилган. Акбар дастлаб розилик беришни истамади, лекин фақат Ҳамида Бону шафоатига рози бўлди[34]. У 1586-йил 11-январда 16 ёшли шаҳзода Салимга (кейинчалик „Жаҳонгир“ номи билан аталган) турмушга чиқди[35]. Никоҳ бўйича келишув етмиш беш лакҳда белгиланди[34]. Акбарнинг ўзи ҳам ҳарам аёллари ҳамроҳлигида никоҳ тўйи бўлган Ражанинг уйига борди[36][37]. Никоҳ маросими ҳиндларнинг оташ маросимларини ўз ичига олган дабдабали маросим бўлиб, руҳонийнинг санскрит оятларини куйлаши, шунингдек, Қози ва бир қатор ҳарбий ва фуқаролик арбоблари иштирокидаги мусулмонларнинг фазилатларига[38] асосланиб бўлиб ўтди.

Мурарднинг[39] сўзларига кўра, унинг амакиваччаси Рана Калян Дас Ратҳоре бу никоҳдан хафа бўлган ва Мота Ражадан ғазабланган.

Мота Ража кейинчалик Калян Дас Акбарга унинг ўлдириш хусусида қасдлашганини хабар берди. Калян Дас Марвардан Сиванага қочиб кетди. Удай Сингх икки ўғли Бҳопат ва Жаисингҳни Сиванага юборди. Аммо душман жойлашган қалʻа ва рақиб улар учун жуда кучлилик қилди ва улар орқага қочишга мажбур бўлишди. Ушбу курашда мағлубиятга учраган Мота Ража Акбардан император саройини тарк этишга рухсат олади. Марварга қайтгандан сўнг, у Сиванага қарши кучларни бошқарган. Калян Дас мағлубиятга учраганини тушуниб, хотинларига Жауҳарни куйлашни буюрди ва ўзи одамларини муқаррар ўлим хавф солиб турган жангга олиб кирди. Ушбу ғалабадан кейин Сивана Мота Ражага топширилди[40].

Қобилияти ва билими туфайли қизга „Жагат Госаин“ унвони берилган[41]. Бу никоҳ Марвар хонадони учун фойдали бўлди. Агар Жаҳонгир ва Шоҳжаҳон кейинчалик яна никоҳ ришталари билан боғланмаганида, Марварнинг Бобурийлар билан иттифоқи диний таранглик туфайли бузилиб кетган бўлар эди. Ушбу никоҳдан сўнг, Удай Сингх ва Жодха Байнинг ака-ука ва жиянлари подшолик неъматларига сазовор бўлишди[42].

Никоҳ сиёсий бўлса-да, Жагат нафақат ўзининг гўзаллиги, жозибаси ва юмшоқ овози, балки зукколиги, жасорати билан ҳам танилган эди — буларнинг барчаси никоҳнинг дастлабки йилларида Салимга жуда ёқди[43][31]. У яхши қўшиқчи бўлган ва мусиқани яхши билган деб қаралади. Турмуш қургандан сўнг, у мусиқий билимини ошириш учун мутахассис мусиқачилар гуруҳида таҳсил олган[44][45].

1590-йилда у ўзининг биринчи фарзанди — Бегим Султон исмли қизини дунёга келтирди ва у бир ёшида вафот этди[46]. 1592-йил 5-январда Салимнинг учинчи ўғлини дунёга келтирди, унга бобоси подшо Акбар „Хуррам“ („қувончли“) деб исм қўйган. Бўлажак император келажакда Шоҳжаҳон номи билан мамлакатни бошқарган[23].

Жагатнинг ўғли Хуррам ўша пайтдаги мунажжимлик белгиларига кўра хайрли ҳисобланган Салим саройидан кўра Акбарнинг ўз саройида тарбиялашни талаб қилган ва шунинг учун Акбарнинг саройида қолган. У Акбарнинг ҳарамида яшовчи биринчи хотини Руқия султоннинг қарамоғига олинган ва у Хуррамни меҳр билан тарбиялагани айтилади. Хуррам ҳам Руқия Султонни жуда ҳурмат қилган.

1605-йилда Акбар вафот этганидан сўнг, ёш шаҳзода отасининг хонадонига қайтишга рухсат олди ва шу тариқа ўзи дунёга келтирган ва севган онасининг назоратига қайтди. Мани Бай садоқатли аёл бўлиб, сарой йилномаларида уни Ҳазрати деб ном беришгани сақланиб қолган[47][48][49]. Орадан бироз йиллар ўтиб Жагат 1597-йилда учинчи (ва охирги) фарзандини, гўдаклигида вафот этган қизи Луззат-ун-Нисони дунёга келтирди[46].

Финдлйнинг сўзларига кўра, Жагат Госаин ҳарамда анча эрта эрининг меҳрини йўқотганга ўхшайди[50], С.С.Гуптанинг сўзларига кўра, у император ҳарамига рақиби Нуржаҳон келгунига қадар Жаҳонгирнинг севимли хотини бўлган[51]. Жаҳонгир Нуржаҳонга 1611-йилда уйланган ва улар турмуш қурганларидан бошлаб то вафотигача Нуржаҳон шубҳасиз унинг севимли хотини бўлган[52]. Нуржаҳон билан турмуш қуришдан олдин ҳам Жаҳонгирнинг яна бир аёли бўлган. У Подишоҳ Бегим деб ном қозонган Солиҳабону Бегим бўлиб, Салим билан турмуш қурганларидан то 1620-йилда вафотигача севимли аёл ўрнини эгаллаб келган, шундан сўнг бу шарафли унвон Нуржаҳонга берилган[23].

Агра қал’асидаги Жаҳонгири Маҳал Жаҳонгир томонидан танланган Жагат Госаиннинг қароргоҳи бўлган[53][54]. Тўртбурчак ҳудуднинг ғарбий томони, ҳинд худосининг расмлари тасвирланган чўзинчоқ бўшлиқлар билан ўралган. Шунингдек, у Жагат учун ибодатхона вазифасини ҳам бажарган[55].

Сикандардаги Канч Маҳал

Сикандрада жойлашган Канч Маҳал, баъзан Жод Бай Маҳал деб аталади, Жаҳонгир томонидан Жагат Госаин учун қурилган[56]. Шунингдек, Аградаги „Тож Ганж“ деб номланган ҳудуд унинг шарафига номланган[57].

Айтишларича, Жагат Госаин бутунлай биллур билакузуклар ясайдиган Соҳагпура номли қишлоққа асос солган[58].

Вафоти

1619-йилда, Фатеҳпур Секрида бўлганида, Жагат Госаин касал бўлиб қолди ва у қабул қилган муолажалалар ҳеч қандай таъсир кўрсатмади[49]. Ниҳоят, у 1619-йил 9-апрелда Акбарободда (ҳозирги Агра) вафот этди[59].

Муни Лалнинг сўзларига кўра, Шоҳ Жаҳон онасининг ўлимидан шу қадар қайғуга ботганки, у „Йигирма бир кун давомида у ҳеч қандай оммавий кўнгилочарга бормаган ва шоҳона таомларсиз оддий вегетариан овқатлар билан кун кечирган“. Аржуманд Бону эса садақа ишларини шахсан назорат қилган. Уч ҳафталик мотам даврида камбағалларга ҳар куни эрталаб Қур’они карим тиловат қилиб, „эрига ҳаёт ва ўлимнинг мазмуни ҳақида кўп гапириб берди ва ундан қайғурмасликни илтимос қилган“[60].

Жаҳонгир ўлимидан сўнг барча расмий ҳужжатларда уни Билқис Макани („Соф макон хоними“)[61] деб аташни буюрди[62]. Унинг ўлими, Марям-уз-Замонийнинг ёши ўтиб қолиши билан бирга, Бобурийлар саройида Ражпут таъсирининг пасайишига олиб келди[1].

У ўз хоҳишига кўра Нур Манзил (ҳозирги Аржун Нагар, Агра) яқинидаги Деҳра Боғда дафн этилган[49]. Унинг қабри ҳар томондан 78 футлик тўртбурчак бино бўлиб, баланд гумбаз, дарвозалар, миноралар ва кантон ҳудудида жойлашган боғдан иборат эди. Боғнинг катта гумбазли ер ости хонаси бўлиб, унга тўртта эгилган йўлак тушади. Энг қуйида мармар кенотаф борлиги тахмин қилинади. Унинг қабри иккита платформада, бири иккинчисидан баландда турарди. Биринчи платформа қабрдан 38 футга, иккинчиси эса биринчисидан 44 футга чўзилган. Шарқий томонда 670 фут нарида катта дарвоза ва ғарбий томонда 657 фут масофада масжид бор эди. Қабр ва дарвоза, қабр ва масжид ўртасида 42 фут квадратнинг ҳар икки томонида биттадан иккита баланд платформа жойлашган[63]. Буларнинг барчаси 1832-йилда инглизларга зарур бўлган жой ва материалларни сақлаш учун, тош ва ғиштлар порох билан портлатилган[64].

Жодха Байнинг Чҳатри

1921-йилда Археология назорати идорасида тайёрланган дизайндан фойдаланиб, унинг қабри жойини белгиловчи чҳатри қурилган. Чҳатри айнан асл крипт хонаси жойлашган жойда қурилган. Чҳатри қурилиши Бурдваннинг Махаражадхиража томонидан молиялаштирилган ва тахминан 200 рупий (1921-йилда) харажат қилган. Чҳатри „Чҳатри император Жодхабай мақбараси жойлашган жой“ ёки оддийгина „ Жодхабай Ки Чҳатри“ номи билан машҳур[65][66].

Фарзандлари

Жаҳонгир билан Жагатнинг учта фарзанди борлиги тасдиқланган:

1. Бегим Султон (1590-йил 9-октабр, Лаҳор, Бобурийлар империяси — 1591-йил, сентабр, Бобурийлар империяси)

2. Муҳаммад Хуррам (1592-йил 5-январ, Лаҳор, Бобурийлар империяси — 1666-йил 22-январ, Агра қалъаси, Агра, Бобурийлар империяси, Агра, Тож Маҳалда дафн этилган)

3. Луззат-ун-Нисо (1597-йил 23-сентабр, Кашмир, Бобурийлар империяси — тах. 1603, Оллоҳобод, Бобурийлар империяси)

Жагат Госаин бошқа фарзанд кўрган бўлиши ҳам мумкин.

4. Шаҳрёр Мирзо (1605-йил 16-январ, Агра, Бобурийлар империяси — 1628-йил 23-январ, Лаҳор, Бобурийлар империяси Лаҳорда дафн этилган)

Яна қаранг

1. Жагат Госаин Инду Сундаресаннинг мукофотга сазовор бўлган "Йигирманчи хотин" тарихий романи (2002)[67] ҳамда унинг давоми "Атиргуллар байрами" (2003) нинг бош қаҳрамонидир[68].

2. Наяни Дихит ЭПИC каналининг „Сияасат“ тарихий драмасида Жагат Госаинни тасвирлаган. (Йигирманчи хотини асосида)

3. Жагат Госаин — Танушри Поддар томонидан ёзилган „Нур Жаҳоннинг қизи“ (2005) романидаги қаҳрамони[69].

4. Жагат Госаин — „Нуржаҳон: Жёти Жафанинг тарихий романи“ романидаги бош қаҳрамон[70].

5. Жагат Госаин — Нина Консуэло Эптоннинг „Севимли император Мумтоз Маҳал: тарихий роман“ романидаги қаҳрамон[71].

6. Жагат Госаин Жод Бай номи билан — Алекс Рутерфорднинг " Дунё ҳукмдори " романи[72] (2011) ҳамда унинг " Мўғул империяси „ сериалининг давоми “Бузуқ тахт"[73] (2012) қаҳрамони.

7. Жагат Госаин Жоди Бай номи билан — Тимери Мурари томонидан ёзилган „Таж, Ҳиндистон Муғаллари ҳақида ҳикоя“ романидаги қаҳрамон[74].

8. Жагат Госаин Доордаршаннинг 2001-йилги „Нуржаҳон“ телесериалининг қаҳрамони бўлган.

Шажараси

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
8. Ганга, Марвар рожаси
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
4. Малдео, Марвар рожаси
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
9. Падма Бай[75]
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
2. Удаи Сингҳ, Марвар рожаси
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
10. Жаито Сажават[76]
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
5. Сваруп Деви
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
1. Жагат Госаин
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
12. Бҳим Сингҳ, Амбер рожаси[77]
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
6. Аскаран, Марвар рожаси
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
3. Манранг Деви
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Тримизи, С. А. И.. Мугҳал Доcуменц. Маноҳар, 1989 — 31-бет. 
  2. ↑ Саркар, Жадунатҳ. Мугҳал Администратион. М. C. Саркар, 1952 — 156–57-бет. 
  3. ↑ Мануэл, Паул Чристопҳер. Религион анд Политиcс ин а Глобал Соcиэтй Cомпаративе Перспеcтивес фром тҳе Португуэсе-Спеакинг Wорлд.. Ланҳам: Лехингтон Боокс, 2012 — 68-бет. ИСБН 9780739176818. 
  4. ↑ Эралй, Абраҳам. Эмперорс оф тҳе Пеаcоcк Тҳроне, Тҳе Сага оф тҳе Греат Мугҳалс. Пенгуин Боокс Индиа, 2007 — 299-бет. ИСБН 978-0141001432. 
  5. ↑ Шямалдас, Кавираж (1888). „Тҳе Мотҳер оф Жаҳангир“. Жоурнал оф тҳе Асиатиc Соcиэтй оф Бенгал. 57-жилд, № 1.2. Асиатиc Соcиэтй (Колката, Индиа). 71-бет.
  6. ↑ Бакши, Шири Рам. Тҳе Саинц оф Индиа: Мира Баи Вол. 16, 2002 — 59-бет. 
  7. ↑ Тревис, Фредриcк. Тҳе Отҳер Сиде оф тҳе Лантерн: Ан Аccоунт оф а Cоммонплаcе Тоур Роунд тҳе Wорлд — 60-бет. 
  8. ↑ Cонгресс, Индиан Ҳисторй. Проcеэдингс, 1963 — 135-бет. 
  9. ↑ Ҳоожа, Рима. А ҳисторй оф Ражастҳан — 163-бет. 
  10. ↑ Wелч, Стуарт Cарй. Тҳе Эмперорс' Албум: Имагес оф Мугҳал Индиа — 137-бет. 
  11. ↑ Аwан, Муҳаммад Тариқ. Ҳисторй оф Индиа анд Пакистан: пт. 1. Греат Мугҳалс, 1994 — 378-бет. 
  12. ↑ Финдлй, п. 396
  13. ↑ 13,0 13,1 Тҳе Жаҳангирнама: мемоирс оф Жаҳангир, Эмперор оф Индиа. Неw Ёрк [у.а.]: Охфорд Унив. Пресс, 1999 — 13-бет. ИСБН 9780195127188. 
  14. ↑ Сен Гупта, Субҳадра. МАҲАЛ: Поwер анд Пагеантрй ин тҳе Мугҳал Ҳарем. „Ше ис cаллед Жагат Госаин, Жодҳа Баи, Манмати, Таж Биби, анд афтер ҳер деатҳ, Жаҳангир гаве ҳер тҳе постҳумоус титле оф Билқис Макани, тҳе Ладй оф тҳе Пуре Абоде“ 
  15. ↑ Шарма, Судҳа. Тҳе Статус оф Муслим Wомен ин Медиэвал Индиа (эн). САГЕ Публиcатионс Индиа, 2016 — 144-бет. ИСБН 9789351505679. 
  16. ↑ Лал, К.С.. Тҳе Мугҳал ҳарем. Неw Делҳи: Адитя Пракашан, 1988 — 149-бет. ИСБН 9788185179032. 
  17. ↑ Эуропеан Травел Аccоунц Дуринг тҳе Реигнс оф Шаҳжаҳан анд Аурангзеб, 1994 — 38-бет. 
  18. ↑ Манриқуэ, Себастиан. Травелс оф Фрай Себāстиэн Манриқуэ, 1629-1643 — 299-бет. 
  19. ↑ Жҳала, Ангма Дей. Роял Патронаге, Поwер анд Аэстҳетиcс ин Принcелй Индиа. Пиcкеринг & Чатто Лимитед, 2011 — 119-бет. 
  20. ↑ Шужауддин, Моҳаммад. Тҳе Лифе анд Тимес оф Ноор Жаҳан (эн). Лаҳоре: Cараван Боок Ҳоусе, 1967 — 50-бет. 
  21. ↑ Балабанлилар, Лиса. Империал Идентитй ин тҳе Мугҳал Эмпире: Меморй анд Дйнастиc Политиcс ин Эарлй Модерн Соутҳ анд Cентрал Асиа (эн). И.Б.Таурис, 2015 — 10-бет. ИСБН 9780857732460. 
  22. ↑ 22,0 22,1 Тҳе Мертиё Ратҳорс оф Мерта, Ражастҳан ; Волуме ИИ — 46-бет. 
  23. ↑ 23,0 23,1 23,2 Финдлй, п. 125
  24. ↑ Тҳе Жаҳангирнама: Мемоирс оф Жаҳангир, Эмперор оф Индиа. Фреэр Галлерй оф Арт, Артҳур М. Саcклер Галлерй, 2019 — хиии-бет. 
  25. ↑ Тиллоцон, Гилес. Таж Маҳал. Cамбридге, Масс.: Ҳарвард Университй Пресс, 2008 — 28-бет. ИСБН 9780674063655. 
  26. ↑ Чандра, Сатиш. Медиэвал Индиа : фром Султанат то тҳе Мугҳалс, Ревисед, Неw Делҳи: Ҳар-Ананд Публиcатионс, 2005 — 116-бет. ИСБН 9788124110669. 
  27. ↑ Меҳта, Жасwант Лал. Адванcед Студй ин тҳе Ҳисторй оф Медиэвал Индиа. Стерлинг Публишерс Пвт. Лтд, 1986 — 418-бет. ИСБН 9788120710153. 
  28. ↑ Сома Мукҳержеэ, Роял Мугҳал Ладиэс анд Тҳеир Cонтрибутионс (2001), п. 128
  29. ↑ Бҳаргава, Вишешwар Саруп. Марwар Анд Тҳе Мугҳал Эмперорс (1526-1748) — 58-бет. 
  30. ↑ Ричард Саран анд Норман П. Зиэглер, Тҳе Мертиё Ратҳорс оф Мерто, Ражастҳан (2001), п. 45
  31. ↑ 31,0 31,1 Лал, К.С.. Тҳе Мугҳал ҳарем. Неw Делҳи: Адитя Пракашан, 1988 — 27-бет. ИСБН 9788185179032. 
  32. ↑ Босе, Мелиа Белли. Роял Умбреллас оф Стоне: Меморй, Политиcс, анд Публиc Идентитй ин Ражпут Фунерарй Арт. БРИЛЛ, 2015 — 150-бет. ИСБН 978-9-00430-056-9. 
  33. ↑ 33,0 33,1 Саркар 1994, с. 41
  34. ↑ 34,0 34,1 Лал, Муни. Жаҳангир, 1983 — 24-бет. 
  35. ↑ Дименсионс оф Индиан Wоманҳоод, Волуме 3, 1993 — 338-бет. 
  36. ↑ Жаҳангир, Эмперор Оф Ҳиндустан. Тҳе Жаҳангирнама: мемоирс оф Жаҳангир, Эмперор оф Индиа. Wашингтон, Д. C.: Фреэр Галлерй оф Арт, Артҳур М. Саcклер Галлерй, Смитҳсониан Институтион; Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс, 1999 — 6-бет. ИСБН 9780195127188. „Ин 994 [1586], ат ан ауспиcиоус ҳоур. Ҳис Мажестй [Жаҳангир] wас аффианcед то тҳе даугҳтер оф Ража Удаи Сингҳ, wҳосе нобилитй, статус, армй, анд поwер wере супериор то алл тҳе ражас оф Индиа. Ҳис Мажестй Арш-Ашяни [Акбар] wент wитҳ тҳе ладиэс оф тҳе ҳарем то тҳе ража'с ҳоусе фор тҳе марриаге анд cелебратион. Ража Удаи Сингҳ wас тҳе сон оф Ража Маи Део, wҳо wас оне оф тҳе мажор ражас оф пуиссанcе, анд wҳосе армй нумберед эигҳтй тҳоусанд ҳорсемен.“ 
  37. ↑ Бҳаргава, Вишешwар Саруп. Марwар Анд Тҳе Мугҳал Эмперорс (1526-1748), 1966 — 59-бет. 
  38. ↑ Ниcолл, Фергус. Шаҳ-Жаҳан: Тҳе Рисе анд Фалл оф тҳе Мугҳал Эмперор. Пенгуин Рандом Ҳоусе Привате Индиа Лимитед, 3-апрел 2018-йил. „Ҳис wеддинг то Манмати Жодҳ-Бҳаи ҳад беэн а чараcтеристиcаллй лавиш cеремонй, феатуринг ботҳ Ҳинду фире cеремониэс, wитҳ приэсц чантинг Санскрит версес, анд тҳе фулл Муслим проприэтиэс, ин тҳе пресенcе оф тҳе Қади, тҳе сениор Исламиc журист, анд ан аррай оф милитарй анд cивилиан дигнитариэс.“ 
  39. ↑ Кавираж Мурарданжи ки Кҳят ка Таржума — 605-бет. 
  40. ↑ Тҳе Мертиё Ратҳорс оф Мерта, Ражастҳан Вол ИИ — 278–279-бет. 
  41. ↑ Лал Шривастава, Аширбади. Соcиэтй, анд cултуре ин 16тҳ cентурй Индиа, 1973 — 293-бет. „Ҳер оригинал наме wас Ман Мати анд он аccоунт оф ҳер абилитй анд леарнинг ше wас гивен тҳе титле оф Жагат Госаин“ 
  42. ↑ Бҳаргава, Вишwешwар Саруп. Марwар Анд Тҳе Мугҳал Эмперорс (1526-1748), 1966 — 59-бет. 
  43. ↑ Финдлй, п. 124
  44. ↑ Сингҳ, С. Б.. Лифе анд Тимес оф Маулана Абул Калам Азад — 372-бет. 
  45. ↑ Азҳар, Мирза Али. Кинг Wажид Али Шаҳ оф Аwадҳ, Волуме 2 — 67-бет. 
  46. ↑ 46,0 46,1 Моосви, Ширеэн. Пеопле, тахатион, анд траде ин Мугҳал Индиа. Охфорд: Охфорд Университй Пресс, 2008 — 114-бет. ИСБН 9780195693157. 
  47. ↑ Перстон, Диана. А Теардроп он тҳе Чеэк оф Тиме: Тҳе Сторй оф тҳе Таж Маҳал, 2007. „Алтҳоугҳ ремовед фром ҳис мотҳер ат биртҳ, Шаҳ Жаҳан ҳад беcоме девотед то ҳер.“ 
  48. ↑ Фаруқуи, Мунис Д.. Принcес оф тҳе Мугҳал Эмпире, 1504–1719. Cамбридге Университй Пресс, 27-август 2012-йил — 71-бет. ИСБН 978-1-107-02217-1. 
  49. ↑ 49,0 49,1 49,2 Камбоҳ, Муҳаммад Салеҳ. Амал И Салиҳ. „Дуринг ҳер стай ат Фатеҳпур, тҳе мотҳер оф Шаҳ Жаҳан, Ҳазрат Билқис Макани, а ресидент оф Агра беcаме илл. Тҳе треатмент дид нот wорк. Финаллй, он 4тҳ Жамади-ул-Аwал, ше пассед аwай анд аccординг то ҳер wилл, ше wас буриэд ат Деҳра Багҳ, неар Ноор Манзил.“ 
  50. ↑ Финдлй, п. 49
  51. ↑ Гупта, Субҳадра Сен. МАҲАЛ: Поwер анд Пагеантрй ин тҳе Мугҳал Ҳарем. Ҳачетте, УК. „Ше wас тҳе фаворите қуээн оф Жаҳангир тилл тҳе арривал оф Нур Жаҳан, анд тҳере wас ан опен ривалрй бетwеэн тҳе тwо қуээнс, wҳич лед то манй госсипй сториэс абоут тҳеир энcоунтер.“ 
  52. ↑ Финдлй, п. 126
  53. ↑ Пресерватион оф Натионал Монуменц:... Репорт оф тҳе Cуратор оф Анcиэнт Монуменц ин Индиа фор тҳе Еар..., Иссуэ 1. Индиа: Говернмент Cентрал Бранч Пресс, 1882 — ви-бет. 
  54. ↑ Газеттеэр Оф Агра, 1905 — 216-бет. 
  55. ↑ Ҳавелл, Э. Б.. А Ҳандбоок то Агра анд тҳе Таж Сикандра, Фатеҳпур-Сикри анд тҳе Неигҳбоурҳоод — 29-бет. 
  56. ↑ Ф.Ж. МcБриде, Сикандра 1840-1940 (Сикандра, 1940), п.13.
  57. ↑ Ҳоожа, Рима. А Ҳисторй оф Ражастҳан. Ражастҳан, Индиа: Рупа & Cомпанй, 2006 — 536-бет. 
  58. ↑ Раwат, Др. Сугандҳ. ТҲЕ WОМЕН ОФ МУГҲАЛ ҲАРЕМ. Эвинcепуб Публишинг, 2020 — 182-бет. 
  59. ↑ Тҳе Шаҳ Жаҳан Нама оф 'Инаят Кҳан. Охфорд Университй Пресс, 1990 — хл-бет. „Ин тҳе фоуртеэнтҳ еар оф Жаҳангир'с реигн, cорреспондинг то 1028 (18-апрел 1619-йил), wҳен Ҳис Мажестй ҳад аттаинед тҳе аге оф тwентй - эигҳт еарс, тҳе Билқис оф тҳе аге, Ҳис Мажестй'с нобле мотҳер, диэд ат Акбарабад.“ 
  60. ↑ Лал, Муни. Шаҳ Жаҳан. Викас Публишинг Ҳоусе, 1986 — 52-бет. 
  61. ↑ Финдлй, п. 94
  62. ↑ Финдлй, п. 162
  63. ↑ Беглар, Ж. Д. (1871–1872). „Делҳи“. Арчеологиcал Сурвей оф Индиа. ИВ-жилд. 121–122-бет.
  64. ↑ Натҳ, Р.. Ҳистограпҳиcал Студй оф Индо-Муслим Студй: Медиэвал Арчитеcтуре оф Индиа анд Пакистан. Ҳисториcал Ресеарч Доcументатион Программе, 1989 — 10-бет. ИСБН 978-8-185-10510-9. 
  65. ↑ Аннуал Репорт. Оффиcе оф Арчеологиcал Сурвей оф Индиа, 1922 — 2-бет. 
  66. ↑ Аннуал Прогресс Репорт оф тҳе Суперинтендент, Муҳаммадан анд Бритиш Монуменц, Нортҳерн Cирcле. Арчеологиcал Сурвей оф Индиа, Нортҳерн Cирcле, 1921 — 11-бет. 
  67. ↑ Сундаресан, Инду. Тwентиэтҳ wифе : а новел, Папербаcк, Неw Ёрк: Wашингтон Сқуаре Пресс, 2002 — 11-бет. ИСБН 9780743428187. 
  68. ↑ Сундаресан, Инду. Тҳе Феаст оф Росес: А Новел (эн). Симон анд Счустер, 2003. ИСБН 9780743481960. 
  69. ↑ Поддер, Танушреэ. Нур Жаҳан'с Даугҳтер. Неw Делҳи: Рупа & Cо., 2005. ИСБН 9788129107220. 
  70. ↑ Жафа, Жёти. Нуржаҳан: А ҳисториcал новел. Индиа: Wритер'с Wоркшоп, 1978. 
  71. ↑ Эптон, Нина Cонсуэло. Беловед Эмпресс Мумтаз Маҳал: А Ҳисториcал Новел. Роли Боокс, 1996. 
  72. ↑ Рутҳерфорд, Алех. Рулер оф тҳе Wорлд. Ҳачетте УК, 2011. ИСБН 978-0-755-34758-2. 
  73. ↑ Рутҳерфорд, Алех. Тҳе Таинтед Тҳроне. Ҳачетте УК, 2012. ИСБН 978-0-755-34761-2. 
  74. ↑ Мурари, Тимери. Таж, а Сторй оф Мугҳал Индиа. Пенгуин, 2004. 
  75. ↑ Шям Сингҳ Ратнаwат, Кришна Гопал Шарма, Ҳисторй анд cултуре оф Ражастҳан: фром эарлиэст тимес упто 1956 А.Д. (1999), п.162
  76. ↑ Тҳе Мерто Ратҳорс Оф Мерта, Ражастҳан; Волуме ИИ (1966), п.29
  77. ↑ Саркар 1994, с. 28