Jahon Yurak Federatsiyasi
| Мақсади | Ҳар бир инсон учун юрак-қон томир тизими саломатлигини та'минлаш |
|---|---|
| Жойлашуви |
|
| Президенти | Проф. Даниэл Пиñэиро |
| Вебсайти | ҳттпс://wорлд-ҳеарт-федератион.орг/ |
Жаҳон Юрак Федерацияси (инглизча: Wорлд Ҳеарт Федератион (WҲФ)) — 1978-йилда Швейсариянинг Женева шаҳрида ташкил этилган нодавлат ташкилот ҳисобланади. У Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан юрак-қон томир касалликларини олдини олиш бўйича ўзининг етакчи ННТ ҳамкори сифатида тан олинган.
Тарихи
Жаҳон Юрак Федерацияси 1978-йилда Халқаро Кардиология Жамияти (инглизча: Интернатионал Соcиэтй оф Cардиологй) ва Халқаро Кардиология Федерацияси (инглизча: Интернатионал Cардиологй Федератион)нинг бирлашиши натижасида Халқаро Кардиология Жамияти ва Федерацияси (инглизча: Интернатионал Соcиэтй анд Федератион оф Cардиологй) номи остида ташкил этилган. 1998-йилда бу ташкилот ўз номини Жаҳон Юрак Федерациясига ўзгартирди[1].
Жаҳон Юрак Федерацияси 100 дан ортиқ мамлакатларда 200 дан ортиқ ташкилотларни ўз ичига олади[2]. Бу глобал юрак-қон томир саломатлигини ҳимоя қилиш бо'йича етакчи ташкилотдир. Федерациянинг асосий мақсади — бутун дунё бо'йлаб одамларга юрак-қон томир системаси саломатлигини сақлаш учун зарур бо'лган ма'лумотлар, парвариш ва даволанишга эга бо'лиш имконини беришдан иборат.
Бу ташкилот ЖССТ билан расмий алоқада бо'лган ягона юрак-қон томир хасталиклари (инглизча: Cардиовасcулар дисеасе(CВД)) ташкилотидир[3].
Тадбирлар
Жаҳон Юрак Федерацияси доимо Бутунжаҳон Кардиология конгресси (инглизча: тҳе Wорлд Cонгресс оф Cардиологй)га мезбонлик қилади. Биринчи Жаҳон Кардиология Конгресси 1950-йил сентябр ойида Парижда бўлиб ўтган. Конгресс Халқаро Кардиология Жамияти ҳомийлигида чақирилган[4].
2000-йилда Жаҳон Юрак куни та'сис этилган. Бундан кўзланган мақсад — бутун дунё бо'йлаб одамларга юрак-қон томир касалликлари дунёдаги ўлимларнинг асосий сабаби эканлигини ма'лум қилиш бўлган[5]. Жаҳон Юрак куни(инглизча: Wорлд Ҳеарт Дай) юрак-қон томир касалликлари ҳақида глобал тарғибот кунидир. Бу кун ҳозиргача ҳар йили 1-октабр санасида нишонланиб келинмоқда[6].
2016-йилда Жаҳон Юрак Федерацияси Мехико шаҳрида қон айланиш тизими саломатлиги бо'йича биринчи глобал саммитга мезбонлик қилган. Саммитда вазирлар, етакчилар, соғлиқни сақлаш ходимлари ва соҳа раҳбарлари иштирок этишган. 2021-йилда глобал саммит Жаҳон юрак саммити деб қайта номланган. Саммитда юрак-қон томир касалликларини олдини олиш энг муҳим вазифа этиб белгиланган[7].
Расмий қўллаб-қувватланиши
Жаҳон сог'лиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) юрак-қон томир касалликларини глобал саломатликни сақлашда кун тартибининг биринчи қаторига қўяди. Ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик уларга тамаки ва ҳаво ифлосланиши каби масалаларнинг саломатликка салбий та'сирини олдини олишда о'з билимлари ва ғоялари билан бо'лишиш имконини беради[8].
Ҳаволалар
Манбалар
- ↑ „Абоут WҲФ“. Wорлд Ҳеарт Федератион. Қаралди: 2023-йил 17-март.
- ↑ „Абоут WҲФ“. Wорлд Ҳеарт Федератион. Қаралди: 2023-йил 17-март.
- ↑ „Абоут WҲФ“. Wорлд Ҳеарт Федератион. Қаралди: 2023-йил 17-март.
- ↑ Снеллен, ҲА (Фебруарй 1980). "Биртҳ анд гроwтҳ оф тҳе Эуропеан Соcиэтй оф Cардиологй.". Эуропеан Ҳеарт Жоурнал 1 (1): 5–7. дои:10.1093/охфорджоурналс.эурҳеартж.а061095. ПМИД 7026246.
- ↑ „Cардиовасcулар дисеасес“.
- ↑ „Wҳат ис Wорлд Ҳеарт Дай?“. Wорлд Ҳеарт Дай. Қаралди: 2020-йил 5-октябр.
- ↑ „Wорлд Ҳеарт Суммит“. Wорлд Ҳеарт Федератион. Қаралди: 2023-йил 17-март.[сайт ишламайди]
- ↑ „Абоут WҲФ“. Wорлд Ҳеарт Федератион. Қаралди: 2023-йил 17-март.