Жаҳон адабиёти — адабий-бадиий, ижтимоий-публицистик журнал. Муассислари: Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат кенгаши. Тошкент шаҳрида ҳар ойда бир марта чиқади. „Жаҳон адабиёти“ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997-йил 27-февралдаги қарорига асосан ташкил этилган. Унда жаҳон адабиётидаги истиқлол мафкурасига ватанпарварлик, инсонпарварлик каби юксак ғояларни улуғловчи, турли миллатларнинг серқирра ҳаётини теран образларда акс эттирувчи бадиий баркамол асарлар ўзбек тилида чоп қилинади. Муҳаррири Озод Шарафиддинов. Адади 1500 га яқин (2002)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил