Жаҳон динлари - жаҳондаги жуда кўп халқлар э’тиқод қиладиган буддизм, христианлик ва исломга нисбатан ишлатиладиган термин. Жаҳон динлари жамият тараққиётининг турли босқичларида буюк тарихий бурилишлар, бир ижтимоий-иқтисодий тузумдан иккинчисига ўтиш даврларида вужудга келган. Жаҳон динлари тарихий жараёнда жаҳон империялари, давлатлар таркиб топаётган пайтларда пайдо бўлган. Жаҳон динларига прозелитизм, фаол тарг'иботчилик хосдир, уларнинг тарғиботлари халқлар ва миллатлараро диний баг'рикенгликка асосланган. Бу динларнинг Жаҳон динларига айланишида барча одамларнинг тенглиги то'г'рисидаги ғоя асосий омиллардан бири бўлган. Муайян тарихий шароитларда Жаҳон динларининг ҳар хил йўналишлари, оқимлари вақт ўтиши билан ма’лум миллатлар ёки давлатлар динига айланган. Ҳозирги глобаллашув шароитида Жаҳон динларининг та’лимотлари, қадриятларини жаҳон халқлари томонидан ўрганишга қизиқиш ортиб бормоқда[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 204.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.