Жаҳон ҳамжамияти - жаҳонда мавжуд давлатларнинг ҳозир инсоният олдида турган глобал муаммоларни ҳамкорликда ҳал қилишда, умўмий мақсад йўлида фаолият кўрсатишда бирлигини англатувчи тушунча. Ж. ҳ. барча давлатларнинг суверен тенглиги халқаро ҳўқуқий тамойилига асосланган. Ж. ҳ. халқаро ҳўқўқда ташкилот ҳисобланмайди. Ж. ҳ.ни акс эттирувчи универсал ташкилот — Бирлашган Миллатлар Ташкилотидир. Ўзбекистон 1992 й. 2 мартдан БМТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 17-моддасида белгиланишича, "Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир". Ўзбекистон Республикаси ўзини Ж. ҳ.нинг бир қисми, деб билади, у инсоният олдида турган муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил