Эрамиздан аввалги 10 мингинчи йилдан эрамизнинг 2000-йилигача жаҳон аҳолиси ўсиш динамикаси (логарифмик шкалада).

Жаҳон тарихи деганда одамзод тарихи тушунилиб, палеолит эрасидан бошланган тарих назарда тутилади. Ўз ичига геологик тарих ва одамларгача биологик эраларни олувчи Ер сайёраси тарихидан фарқ қилиб, жаҳон тарихи одамларга алоқадор археологик ва ёзма манбаларни ўрганади. Қадимги ёзма тарих ёзув ихтиро этилишидан бошланади.[1][2] Бироқ тамаддун илдизлари ёзув ихтиросигача даврларга бориб тақалади. Ибтидоий жамият палеолит (тош) даврида бошланиб, неолит (янги тош) ва Баракатли Ҳилол (ЭА 8000—5000) даврларидаги зироат инқилоби билан давом этади. Неолит инқилоби ўсимлик ва ҳайвонларни тизимли хонакилаштириш билан характерланиб, инсоният тарихига катта ўзгариш олиб кирган.[3][4][5]

Зиггурат

Зироат ривожи билан одамлар кўчманчиликдан ўтроқ турмуш тарзига ўта бошлашган. Бунда кўчманчилик умуман йўқолиб кетмаган, балки ўсимликлари кам минтақаларда тарқоқ яшовчи жамиятларда сақланиб қолган; лекин нисбатан хавфсизлик ва деҳқончилик туфайли кўпайган унумдорлик транспорт воситаларининг ривожланиши билан биргаликда одамларга кенг кўламли тарқалиш имконини берди.

Деҳқончилик ривожлангани сари ғаллачилик мураккаблашиб борди ва озиқ-овқатни ўсиш даврлари орасида сақлаш учун меҳнат тақсимланишига туртки бўлди. Меҳнат тақсимоти кейинчалик бўш вақти кўп юқори синф пайдо бўлишига ва шаҳарлар келиб чиқишига олиб келди. Одам жамиятлари мураккаблашиши ёзув ва ҳисоб-китоб тизимларининг пайдо бўлишини муқаррар қилди.[6] Аксарият шаҳарлар кўл ва дарёлар ёқасида юзага келди. ЭА 3000-йилларга келиб Месопотамияда,[7] қадимги Мисрдаги Нил ёқасида[8][9][10] ва Инд дарёси атрофларида илк кўзга кўринган ва тараққий этган манзилгоҳлар пайдо бўла бошлади.[11][12][13] Ўхшаш тамаддунлар эҳтимол Хитойдаги катта дарёлар атрофида ҳам мавжуд бўлган, бироқ бу минтақада ўша даврга оид катта шаҳарлар қурилганини тасдиқловчи археологик далиллар нисбатан ишончсиз.

Гизаҳ

Кўҳна Дунё (қисман Европа, шунингдек Яқин Шарқ ва Шимолий Африка) тарихи одатда қуйидагиларга ажратилади: антик давр (476-йилгача); Ўрта Асрлар (В асрдан ХВ асргача),[14][15] жумладан Ислом олтин даври (750–1258) ва Уйғониш даври (1300-йиллардан);[16][17] Янги давр (ХВ асрдан ХВИИИ асргача),[18] жумладан Оқартув даври; Энг янги давр (Саноат инқилобидан бугунгача). Ғарб тарихида 476-йилдаги Рим империяси қулаши антик даврни якунлаб, ўрта асрларни бошлаган, деб ҳисобланса, Шарқий Европа мамлакатларида бу давр Византия империяси билан боғланади. ХВ аср ўрталарида Жоҳаннес Гутенберг ихтиро этган матбаа[19] китоб тарқатиш ва алоқада инқилоб яратиб, ўрта асрларни тугатишга ва илмий инқилобни бошлашга ёрдам берди.[20] ХВИИИ аср охирига келиб Европада билим ва технология йиғилиши критик массага етди ва саноат инқилобига олиб келди.[21]

Бошқа ерларда, жумладан қадимги Яқин Шарқ,[22][23][24] қадимги Хитой,[25] ва қадимги Ҳиндистонда тарихий силсилалар ўзгача кечди, бунга Хитойнинг Тўрт Буюк Ихтироси, ислом олтин даври ва ҳинд математикаси мисол бўлади. Бироқ ХВИИИ аср охирига келиб халқаро савдо ва мустамлакачилик жамиятлар глобаллашувига олиб келди. Охирги чорак мингйилликда аҳоли, билим, технология, тижорат, қурол-аслаҳалар кучи ўсиши ва атроф-муҳит бузилиши кескинлашди, натижада инсоният ҳозир янги имконият ва хатарларга рўбарў келмоқда.[26][27]

Манбалар

  1. ↑ Давид Дирингер, "Wритинг", Энcйcлопедиа Америcана, 1986 эд., вол. 29, п. 558.
  2. ↑ Wебстер, Ҳ. (1921). Wорлд ҳисторй. Бостон: Д.C. Ҳеатҳ. Паге 27.
  3. ↑ Тудге, Cолин. Неандертҳалс, Бандиц анд Фармерс: Ҳоw Агриcултуре Реаллй Беган. Лондон: Wеиденфелд & Ниcолсон, 1998. 
  4. ↑ Беллwоод, Петер. (2004). Фирст Фармерс: Тҳе Оригинс оф Агриcултурал Соcиэтиэс, Блаcкwелл Публишерс. ИСБН 0-631-20566-7
  5. ↑ Cоҳен, Марк Натҳан (1977) Тҳе Фоод Cрисис ин Преҳисторй: Оверпопулатион анд тҳе Оригинс оф Агриcултуре, Неw Ҳавен анд Лондон: Яле Университй Пресс. ИСБН 0-300-02016-3.
  6. ↑ Счмандт-Бессерат, Денисе (Жануарй–Фебруарй 2002). „Сигнс оф Лифе“ (ПДФ). Арчаэологй Одйссей. 6–7, 63-бет. 2012-05-21да асл нусхадан (ПДФ) архивланди. Қаралди: 2013-02-22. {{cите магазине}}: Андозада ҳеч қандай қиймат берилмаган (бўш) номаълум параметр мавжуд: |сеператор= (ёрдам) „архив нусхаси“. 2012-йил 21-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 22-феврал.
  7. ↑ МcНеилл, Wиллам Ҳ. „Ин Тҳе Бегиннинг“, . А Wорлд Ҳисторй, 4тҳ, Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс [1967], 1999 — 15-бет. 
  8. ↑ Баинес, Жоҳн анд Жаромир Малек. Тҳе Cултурал Атлас оф Анcиэнт Эгйпт, ревисед, Фаcц он Филе, 2000. 
  9. ↑ Бард, КА. Энcйcлопедиа оф тҳе Арчаэологй оф Анcиэнт Эгйпт. НЙ, НЙ: Роутледге, 1999. 
  10. ↑ Гримал, Ниcолас. А Ҳисторй оф Анcиэнт Эгйпт. Блаcкwелл Боокс, 1992. 
  11. ↑ Аллчин, Раймонд (эд.). Тҳе Арчаэологй оф Эарлй Ҳисториc Соутҳ Асиа: Тҳе Эмергенcе оф Cитиэс анд Статес. Неw Ёрк: Cамбридге Университй Пресс, 1995. 
  12. ↑ Чакрабарти, Д. К.. Индус Cивилизатион Ситес ин Индиа: Неw Дисcовериэс. Мумбаи: Марг Публиcатионс, 2004. 
  13. ↑ Дани, Аҳмад Ҳассан; Моҳен, Ж-П. (эдс.). Ҳисторй оф Ҳуманитй, Волуме ИИИ, Фром тҳе Тҳирд Милленниум то тҳе Севентҳ Cентурй БC. Неw Ёрк/Парис: Роутледге/УНЕСCО, 1996. 
  14. ↑ „Интернет Медиэвал Соурcебоок Прожеcт“. Фордҳам.эду. 2009-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 18-апрел. „архив нусхаси“. 2009-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 22-феврал.
  15. ↑ „Тҳе Онлине Референcе Боок оф Медиэвал Студиэс“. Тҳе-орб.нет. Қаралди: 2009-йил 18-апрел.
  16. ↑ Бурcкҳардт, Жаcоб (1878), Тҳе Cивилизатион оф тҳе Ренаиссанcе ин Италй (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-02-18 санасида архивланган), транс С.Г.C Миддлеморе, републишед ин 1990 ИСБН 0-14-044534-Х
  17. ↑ „''Тҳе Cамбридге Модерн Ҳисторй. Вол 1: Тҳе Ренаиссанcе (1902)“. Уни-маннҳеим.де. 2014-йил 10-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 18-апрел.
  18. ↑ Риcе, Эугене, Ф., Жр.. Тҳе Фоундатионс оф Эарлй Модерн Эуропе: 1460–1559. W.W. Нортон & Cо., 1970. 
  19. ↑ „Wҳат Дид Гутенберг Инвент?“. ББC. 2011-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 20-май.
  20. ↑ Грант, Эдwард. Тҳе Фоундатионс оф Модерн Сcиэнcе ин тҳе Миддле Агес: Тҳеир Религиоус, Институтионал, анд Интеллеcтуал Cонтехц. Cамбридге: Cамбридге Унив. Пр., 1996.
  21. ↑ Море; Чарлес. Ундерстандинг тҳе Индустриал Револутион (2000) онлине эдитион (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-08-14 санасида архивланган)
  22. ↑ Wиллиам W. Ҳалло & Wиллиам Келлй Симпсон, Тҳе Анcиэнт Неар Эаст: А Ҳисторй, Ҳолт Ринеҳарт анд Wинстон Публишерс, 1997
  23. ↑ Жаcк Сассон, Тҳе Cивилизатионс оф тҳе Анcиэнт Неар Эаст, Неw Ёрк, 1995
  24. ↑ Марc Ван де Миэрооп, Ҳисторй оф тҳе Анcиэнт Неар Эаст: Cа. 3000–323 БC., Блаcкwелл Публишерс, 2003
  25. ↑ „Анcиэнт Асиан Wорлд“. Аутоматиcфреэwеб.cом. 2012-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 18-апрел. „архив нусхаси“. 2012-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 22-феврал.
  26. ↑ Реутерс – Тҳе Стате оф тҳе Wорлд (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-02-14 санасида архивланган) Тҳе сторй оф тҳе 21ст cентурй
  27. ↑ „Сcиэнтифиc Америcан Магазине (Септембер 2005 Иссуэ) Тҳе Cлимах оф Ҳуманитй“. Сcиам.cом (2005-йил 22-август). Қаралди: 2009-йил 18-апрел.

Ҳаволалар