Википедияда исми Жаҳонгир бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Жаҳонгир

Жаҳонгиршоҳ Нуриддин (1569 — 1627) — Ҳиндистондаги Бобурийлар давлатининг тўртинчи ҳукмдори (1605—27), Акбарнинг ўғли. Асл исми Султон Салим.

Ж. давлатни идора этиш юзасидан "Ўн икки дастур" эълон қилган. Дастурга, асосан, деҳқонларга ношаръий солиқлар солиш, маҳаллий ҳокимларга савдогарларнинг молларини очиб кўриш, гуноҳкорларнинг қулоқ-бурунларини кесиш, шароб ишлаб чиқариш, маълум кундан бўлак вақтда жониворларни сўйиш, туғилган қизларни ўлдириш (Рожастхонда), солиқ ҳисобига болаларни тортиб олиш (Бенгалияда) ва б. ман этилган. Ж. даврида империя таркибига Мевар (1614), Ақмаднагар (1620), Бижапур ва Голконда (1621) ҳамда Панжоб (бир қисми) қўшиб олинди. Ж. давлатни ҳинд рожалари билан келишиб идора қилишга интилди. Ж. даврида тасвирий санъат, миниатюра ва адабиёт ривож топди, бир неча мақбара, жумладан Акбар мақбараси қурилди. Ж.нинг ўзи ҳам шеърлар ёзган. Унинг "Жаҳонгирнома" асари машҳур. Салтанатининг сўнгги йилларида давлат ишларини хотини Нуржаҳон бегим бошқарган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил