Жаҳоншоҳ, Мирзо Жаҳоншоҳ (ХВ аср) — қора қўюнлилар сулоласига мансуб ҳукмдор, Қора қўюнлилар давлати асосчиси — Қора Юсуфнинг ўғли. Ж. 1437 йил темурийлардан Шоҳрух томонидан Озарбайжонга ҳоким этиб тайинланиб, Грузия ҳудудининг талайгина қисмини забт этган. Шохрух вафот этгач эса Темурийлар давлатига қарши юриш қилиб Эроннинг анчагина қисмини ва Хуросонни қўлга киритгандан сўнг, Оқ қўюнлилар давлатига ҳужум қилган, аммо, Узун Ҳасан томонидан тор-мор этилиб, қочган ва 1467 йил қўлга олиниб, қатл этилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил