Jalaquduq tumani
Жалақудуқ – Андижон вилоятидаги туман. 1926-йил 29-сентабрда ташкил этилган (1962-йил 24-декабрда Хўжаобод тумани билан бирлаштирилган. 1973-йил 12-апрелда қайта тузилди).
| туман | |
|---|---|
| Таркибида | Андижон вилояти |
| Маъмурий маркази | Жалақудуқ |
| Йирик шаҳари | Жалақудуқ |
| Бошқа йирик шаҳарлари | Ойим, Жанубий Оламушук, Ёрқишлоқ |
| Асос солинган санаси | 1926-йил 29-сентябрда |
| Ҳоким | Ҳикматулло Латипов |
| Расмий тиллар | Ўзбек |
| Аҳоли | 195 200 |
| Миллатлар таркиби | ўзбек, қирғиз ва бошқа миллатлар |
| Динлар таркиби | мусулмонлар |
| Майдони | 0,37 минг кв. км км² |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +99874 |
| Почта индекси | 1711ХХ |
| Интернет домени | уз |
| Автомобил рақами коди | 60-69 |
| Харитада | |
|
| |
Туман вилоятнинг Қўрғонтепа, Хўжаобод, Пахтаобод, Андижон, туманлари ҳамда Қирғизистон Республикасининг Ўш ва Жалолобод вилоятлари билан чегарадош. Майдони – 0,37минг кв. км. Аҳолиси – 195 200 кишидан ортиқ.
Жалақудуқ туманида 1 та шаҳар (Жалақудуқ), 6 та шаҳарча (Бештол, Жанубий Оламушук, Кўкалам, Ойим, Қўштепа, Ёрқишлоқ) 6 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Абдуллабий, Бештол, Жалақудуқ, Беҳишкарам, Тешиктош, Қатортол) бор. Маркази – Жалақудуқ шаҳри.
Этимологияси
Жалақудуқ ва унга ёндош қишлоқлар ўрамида ёғингарчилик кўпроқ бўлганлигидан, у эрлар илгари қамишзор, тўқайзор бўлган. Туман номи „желе“ ёки „желак“ сўзидан келиб чиққан деган ривоятлар бор: ўтмишда маҳаллий аҳоли зовур, булоқ ва қудуқларга жела ташлаб балиқ овлаган экан. Жела қўйиладиган қудуқлар аста-секин „желақудуқ“ деб аталадиган бўлганмиш. Кейинчалик бу ном талаффузда ўзгариб „жалақудуқ“ ёки „жалолқудуқ“ шаклида қишлоқ, сўнгра туманга ном бўлиб қолган дейилади.
Тарихи
Жалақудуқ тумани ҳудудида 11та археологик тепалик, 5та меъморий ёдгорлик сақланиб қолган. Далварзинтепа, Қоратепа, Эшонота ва Қиличмозор тепаликлари энг қадимий археологик ёдгорликлар, Тошмасжид эса миллий меъморлик намунасидир.
Фарғоналиклар ВИИИ аср бошида Фарғона водийсига келган Қутайба ибн Муслим бошчилигидаги мусулмон қўшинларига қаттиқ қаршилик кўрсатганлар. Шунга қарамасдан Фарғона фатҳ этилади. Қутайба ибн Муслим янги сайланган халифа Сулаймонга бўйсунишдан бош тортганлиги учун хос аскарлари томонидан 715-йилда ҳозирги Жалақудуқ тумани ҳудудида ўлдирилган. Тарихчи Наршахийнинг ёзишича, Қутайба ибн Муслимнинг қабри Қиличмозор қишлоғида. Бу қишлоқ ёнидаги қабристон „Работи сарханг“ (ҳозирги „Мозорбува“) деб аталади.
Географияси
Жалақудуқ тумани вилоятнинг шимоли-шарқида жойлашган. Релефи пасттеккислик, қир ва адирлардан иборат. Иқлими – кескин континентал. Июлнинг ўртача ҳарорати – 27, январники – минус 3 даража. Вегетация даври – 160-180 кун. Йилига ўртача 250 мм ёғин тушади. Туман ҳудудидан Андижонсой (3,5 км), Шаҳрихонсой, Савай каналлари, Қорадарё оқиб ўтади. Туман ерлари оч тусли ўтлоқи бўз тупроқдан иборат. Адирларда эфемер ўсимликлар, экин экилмайдиган ерларда шувоқ, шўра ўсади.
Аҳолиси
Аҳолиси – асосан, ўзбеклар. Аҳолининг ўртача зичлиги – 1 кв. км га 397 киши[1].
Ҳокимлар
- Манзура Эгамова (1993-2004-йиллар)
- Азизбек Содиқов (2004-2009-йиллар)
- Шуҳрат Қамчиев (2009-2017-йиллар)
- Содиқжон Турдиев (2017-2020-йиллар)
- Фурқатжон Бузруков (2020-йил февралидан августига қадар)
- Ҳикматулло Латипов (2020-йилдан ҳозирги вақтга қадар)
Машҳур одамлар
- Қўчқор Турдиев - Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони.
- Қаюм Ҳолмирзаев – 1991-1993-йилларда Андижон вилояти ҳокими.
- Иброҳимжон Асқаров – олим, кимё фанлари доктори, профессор.
- Ҳосият Ҳусанова – Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист, актриса.
- Садбархон Мамитова – 2020-2021-йилларда Бўстон тумани ҳокими.
- Иброҳимжон Холматов – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси.
- Рушана Рустамова – Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори.
- Илтижо Тоштемирова – Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори.
- Бахтиёр Нуриддинов – журналист, ёзувчи.
- Дадахон Ёқубов (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-03-13 санасида архивланган) – таниқли тележурналист, Ўзбекистон санъат арбоби, „Меҳнат шуҳрати“ ордени соҳиби.
- Хадича Аминов (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-03-13 санасида архивланган) – Ўзбекистон халқ артисти.
- Ширмонхон Зокирова (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-03-13 санасида архивланган) - Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси
- Равшанбек Олимов – ўзбек дипломати. Ўзбекистон Республикасининг Украина, Франсия, Португалия давлатларидаги собиқ фавқулодда ва мухтор элчиси.
- Умиджон Мамарасулов – журналист, «Олтин қалам» ХИХ Миллий мукофоти совриндори.
Манбалар
- ↑ Сайт Андижанского областного хокимията (Wайбаcк Мачине сайтида 28-декабр 2011-йил санасида архивланган)(рус.)