Jalatorsoy
Жалаторсой - Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги сой. Қаламжарсой (Селсой)нинг ўнг ирмоғи. Нурота тоғ тизмасининг тармоғи — Қоранкўл тоғларининг жан. ён бағридаги булоқлардан бошланадиган 30га яқин майда ирмоқнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Жалатор қишлоғи ёнида Ж.га чапдан уз. 9 км бўлган Ойдинсой қўшилади. Қуйи оқимда Жўшсой ҳам дейилади. Уз 21 км, ҳавзасининг майд. 71 км2. Оқмачит қишлоги ёнида Каттасой билан қўшилиб, Қаламжарсойни ҳосил қилади. Ж. асосан мавсумий қор, ёмғир ва булоқ сувларидан тўйинади. Йиллик оқимининг 60—70% феврал—апр.да оқиб ўтади, бошқа вактларда суви жуда камайиб кетади, баъзан қуриб қолади. Ўртача йиллик сув сарфи 120—150 л/сек.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |