Жалолиддин Али (форсча: جلال الدین علی‎‎) — 1206-йилдан 1215-йилгача ҳукмронлик қилган Ғурийлар сулоласи Бомиён тармоғининг сўнгги ҳукмдори.

Жалолиддин Али
Бомиён маликшоҳи
Салтанат 1206 — 1215
Ўтмишдоши Баҳоуддин Сам ИИ
Давомчиси Хоразмшоҳлар истилоси
Туғилиши 12-аср
Бомиён
Вафоти 1215
Бомиён
Турмуш ўртоғи Аловуддин Оцизнинг қизи
Уй Ғурийлар сулоласи
Отаси Баҳоуддин Сам ИИ
Дини Ислом (Суннийлик)

Таржимаи ҳоли

У Баҳоуддин Самнинг ўғли бўлиб, Аловуддин Муҳаммад исмли укаси бор эди. Жалолиддиннинг ёшлик даврлари ҳақида кўп маълумот сақланмаган. Фақатгина қариндоши Аловуддин Оцизнинг қизига уйлангани маълум.

1206-йилда Ғурийлар давлатининг олий ҳукмдори Муҳаммад Ғурий суиқасд натижасида ўлдирилгач, Жалолиддиннинг отаси Баҳоуддин Сам ИИ маҳаллий эроний аскарлар қўлловига эришди. Туркий ғуломлар эса бошқа бир ғурий шаҳзода Ғиёсиддин Маҳмуд томонида бўлдилар. Бироқ Баҳоуддин Сам ИИ бир неча кун ўтиб вафот этгач, унинг ўрнига Жалолиддин тахтга ўтирди. Жалолиддин ва унинг укаси Аловуддин Муҳаммад оталарининг тарафдорлари қўлловига эришган эди[1]. Жалолиддин кўп ўтмай Аловуддин Муҳаммадни Ғазна ҳукмдори сифатида тахтга чиқариб, ўз пойтахти Бомиёнга қайтди. Бироқ тез орада икки ака-ука ўртасида Бомиён масаласида низо келиб чиқди. Шу орада туркий саркарда Тожиддин Йилдиз Аловуддин Муҳаммаддан Ғазнани тортиб олди[1].

Кейинги йилларда Хоразмшоҳлар давлати Ғурийлар салтанати ҳудудларини аста-секин босиб ола бошлади. Ниҳоят, 1215-йилда Муҳаммад Хоразмшоҳ Жалолиддин ҳукмронлигидаги ерларга бостириб кириб, уни мағлуб этди ва ўлдирди. Шундан сўнг Бомиённи ўз давлатига қўшиб олиб, Ғурийларнинг Бомиён тармоғига барҳам берди.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Босwортҳ 1968, с. 165.

Адабиётлар

Ўтмишдоши:
Баҳоуддин Сам ИИ
Бомиён малики
1206 — 1215
Вориси:
Хоразмшоҳлар давлати истилоси