Jalyuzi
Жалюзи (франс. жалоусиэ) — 1) хоналарни қуёш нури, ёғин-сочин ва б.дан муҳофаза қилиш учун деразаларнинг ташқи томонига ўрнатиладиган панжарасимон мослама. Темир-бетон, алюминий, пластмасса, ёғоч ва б. материаллардан бир-бирига параллел ўрнатилган пластинкалар тарзида ясалади. Ж. ёрдамида хонага тушадиган ёруғликни ва кирадиган ҳавони бир меъёрда тутиб туриш мумкин; 2) ички ёнув двигателининг совитиш тизимида радиатор олдига ўрнатиладиган металл пластинкалар. Ҳайдовчи кабинада ўтириб Ж. ёрдамида радиаторни совитадиган ҳаво оқимини ростлаб туриши мумкин. Ж. кўпинча, радиаторнинг юқори бакчасига ўрнатиладиган ва радиатордаги совитувчи суюқликнинг температурасига қараб пластинкаларнинг вазиятини ўзгартирадиган термостат ёрдамида ўз-ўзидан бошқарилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |