Jam
Жам (араб. — мажмуа) — ўтмиш Шарқ мусиқа илмида жинслар мажмуасидан ҳосил бўладиган мураккаб лад (парда) тузилмаларининг умумий номи. Ж.ларнинг муайян турлари мақом, шўба, ввоза, мураккаботлар деб юритилади. Ж.лар жинслар таркиби ва ўрнига кўра турли хилларга ажратилади. Форобий, Ибн Сино, Ибн Зайла, Сафиуддин Урмавий, Қутбиддин Шерозий, Абдуқодир Мароғий, Абдураҳмон Жомий, Зайнулобиддин ал-Ҳусайний, Дарвишали Чангийнинг мусиқий рисолаларида Ж.ларнинг таркибий ва бадиий хусусиятлари ҳақида маълумот берилган. Ж.лар Ўн икки мақом тизимини ўрганишда ҳамда Шашмақом лад асосларини аниқлашда катта аҳамиятга эга. Ж.лар орасида ҳозир ўзбек ва тожик мусиқасининг асоси ҳисобланган Шашмақом шўбаларидаги лад тузилмаларига мое келадиганлари ҳам мавжуд.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |