Жамал Абделҳемид (арабча جمال عبد الحميد; 1957-йил 24-ноябрда Қоҳирада туғилган) – мисрлик футболчи, ярим ҳимоячи ампуласида ўйнаган[5][6].

Жамал Абделҳамид
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1957-йил 24-ноябр (1957-11-24) (68 ёш)
Таваллуд жойи Қоҳира, Миср
Бўйи 1.71 м (5 фт 7 1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1977—1983 Ал Аҳли (28)
1983—1993 Замалек 180 (73[1])
Миллий терма жамоа
1979—1993 Миср[2] 79 (24)
Бошқарган клублари
2003 Ал-Ҳазем[3]
2003—2004 Ал-Тааwоун[4]
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клубдаги фаолияти

Жамел Абделҳамиднинг фаолияти Мисрнинг икки энг кучли клуби: „Ал-Аҳли“ ва „Замалек“да ўтган. Жамал бу клублар билан маҳаллий ва қитъа миқёсида кўплаб унвонларни қўлга киритган. Миср чемпионатларида у 99 та гол киритишга муваффақ бўлган[7], Африка клублар мусобақаларида эса 18 та гол киритган (16 таси „Ал-Аҳли“ ва 2 таси „Замалек“ таркибида).

Халқаро фаолияти

Жамел Абделҳамид 1990-йилги Жаҳон чемпионатида Миср терма жамоаси таркибига киритилган. Мисрнинг турнирдаги 3 та ўйинининг барчасида Абделҳамид иштирок этган: гуруҳ босқичида Нидерландия, Ирландия ва Англия терма жамоаларига қарши ўйинлар шулар жумласидан. Нидерландияга қарши ўйинда Абделҳамид жамоа сардори бўлган ва 70-дақиқада ярим ҳимоячи Магди Толба билан алмаштирилган. Ирландияга қарши иккинчи ўйинда Абделҳамид асосий таркибда бўлмаган ҳолда, 76-дақиқада ҳужумчи Аҳмад Ал-Касс ўрнига майдонга тушган. Италия билан сўнгги ўйинда Абделҳамид яна асосий таркибда ва сардор сифатида майдонга тушган, аммо 77-дақиқада ярим ҳимоячи Тарек Солиман билан алмаштирилган[8].

Ютуқлари

Ал-Аҳли

– Миср чемпиони (5 марта): 1976—1977, 1978—1979, 1979—1980, 1980—1981, 1981—1982

– Миср кубоги ғолиби (3 марта): 1977—1978, 1980—1981, 1982—1983

– Африка чемпионлар кубоги совриндори: 1982-йил

– Африка кубок эгалари кубоги ғолиби: 1984-йил

Замалек

– Миср чемпиони (4 марта): 1983—1984, 1987—1988, 1991—1992, 1992—1993

– Миср кубоги ғолиби: 1987—1988

– CАФ Суперкубоги совриндори: 1993-йил

– Афро-Осиё кубоги ғолиби: 1987-йил

Терма жамоа

– Африка чемпиони: 1987

Манбалар

Ҳаволалар