Jambul Jabayev
Жамбул, Жабаев Жамбул [1846. 16(28).2, Еттисув вилояти — 1945.22.6, Олмаота] — қозоқхалқ шоири ва оқини. 15 ёшидан ўлан айта бошлаган. Ўлан айтиш сирларини Суюмбой оқиндан ўрганган. "Манас" эпоси, "Гўрўғли" ҳамда ўзи яратган "Ўтаган ботир", "Суранчи ботир" каби достонларни, шунингдек, "Минг бир кеча", "Шоҳнома" асарларини қозоқ халқи орасида айтиб юрган. Қозоғистоннинг йирик оқинлари — Қулмамбет, Сағимбек, Сарбас, Дўстмағамбет, Шошубойлар билан айтишувда ғолиб чиққан. Унинг "Шикоят", "Жанис оқинга", "Қувғин", "Камбағалнинг улуши", "Васият", "Хон ва оқин", "Ўғлимга хат", "Ўғлимнинг ўлими", "Отамга" ва б. асарларида қозоқ халқининг ўтмиши ва замонавий ҳаёти, туркий халклар дўстлиги ва биродарлиги тасвирланган. Ж.га М. Шайхзода "Жамбул", Уйғун "Ўлан", Қ. Муҳаммадий "Дўмбира" шеърларини бағишлаганлар. Асарлари ўзбек тилига таржима қилинган ("Жамбул уланлари", 1946). Қозоғистондаги вилоят унинг номи билан аталади.
Манбалар
- Тандамали, 2 томднқ, Алмаати, 1996.[1]
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |