James Clerk Maxwell
Максвелл Жеймс Клерк (1831.13.6, Эдинбург - 1879.5.11, Кембриж) - инглиз физиги, классик электродинамика, статистик физика асосчиларидан бири, газлар кинетик назариясини яратганлардан бири, радиотехниканинг вужудга келиши учун пойдевор қўйган шахс. Лондон Қироллик жамиятининг аъзоси (1860). Эдинбург (1847-50) ва Кембриж (1850—54) университетларида ўқиган. Абердин (Шотландия, 1856-60), Лондон (1860—65), Кембриж (1871-йилдан) университетлари профессори, 1871-йилдан Кембриж университети қошида ўзи ташкил этган Кавендиш лабабараторияси директори. Илмий ишлари молекуляр физика, оптика, механика, эластиклик назарияси ва бошқаларга оид. Газлар кинетик назариясини ривожлантирган ҳолда статистик мувозанат ҳолатидаги газ молекулаларининг тезликлар бўйича тақсимланиш қонунини топган (1859). Фарадей ғоясини ривожлантирган ҳолда макроскопик электродинамиканинг маълум омилларини умумлаштириб электромагнит майдон назариясини яратган (1855—73). Бу назария асосида Максвелл тенгламалари деб аталувчи тўртта дифференсиал тенглама ёзади. Тенгламаларни таҳлил этиб, Максвелл ёруғлик электромагнит тўлқинлардан иборат эканлиги ҳақидаги муҳим хулосаларга келди. Максвеллнинг электромагнетизм назарияси ҳозирги замон физикасининг классик асоси ҳисобланади[1].
| Жамес Cлерк Махwелл |
|---|
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |