Жамес Фениморе Cоопер (талаффузи: Жеймс Фенимор Купер) (1789.15.9, Берлингтон, Ню-Ёрк – 1851.14.9, Cооперстоwн) – Америка романтик ёзувчиси. Cоопернинг 32 роман, 10 жилддан ортиқ саёҳатномалари ҳамда бир неча жилддан иборат публицистик асарлари бор. Америка адабиётининг ривожланишига улкан ҳисса қўшган Cоопер асарлари жаҳондаги кўплаб тилларга таржима қилинган, улар асосида кинофилмлар ишланган.

Жеймс Фенимор Купер

Фотосурат Метю Бреди, 1850-йил
Таваллуди
Вафоти Куперстаун, Ню-Ёрк, АҚШ
Касби Муаллиф

Биринчи романи – „Эҳтиёткорлик“ (1820). Америка инқилоби тарихига оид „Жосус“ (1821) тарихий саргузашт романи унга катта шуҳрат келтирган. „Сўнгги могикан“ (1826), „Чўл“ (1827), „Изқувар“ (1840), „Чингачгук – улкан илон“ (1841) ва бошқа романларида оқ танлиларга қарши курашган Америка индейсларининг ҳаёти, ватанпарварлиги тасвирланган. „Лоцман“ (1823), „Бостон қамали“ (1825) романлари денгизчиларнинг саргузаштларига бағишланган. Европадаги воқеалар тасвирланган тарихий романлар туркуми („Қандингни ур“, 1831; „Гейденмауэр ёки Бенедиктликлар“, 1832; „Жаллод ёки узумзорлар аббатлиги“, 1833 ва бошқалар) Cоопер ижодида муҳим аҳамият касб этган. Cоопер 1830-йилларнинг 2-ярмидан бошлаб Америка ҳаётидаги иллатларни фош этувчи ҳажвий асарлар ёза бошлаган. „Моникинлар“ (1835) романида маърифатпарварлар ва Жонатҳан Сwифт ижодига хос рамзийлик, мажозийлик анъаналарини давом эттирган.

Адабиётлар

  • Сўнгги могикан, Т., 1973; Чингачгук – улкан илон, Т., 1971-1986; Жосус, Т., 1979; Изкунар, Т., 1984.

Манбалар

Ташқи ҳаволалар