James Harden
Жамес Эдwард Ҳарден Жр. (ўзбекча: кенжа Жеймс Эдвард Ҳарден ; 1989-йил 26-август, Лос-Анжелес, Калифорния) – НБАда „Пҳиладелпҳиа 76эрс“ клубида ўйнайдиган америкалик профессионал баскетболчи. У 2013-йилда „Ҳоустон Роcкец“ таркибидаги илк дебют мавсумидаёқ НБА Алл-Стар ўйинида иштирок этади. 2012-йилда „Оклаҳома Cитй Тҳундер“ клуби сафида лиганинг энг яхши олтинчи ўйинчиси сифатида тан олинади. „Ҳоустон Роcкец“ таркибидаги олтинчи мавсумида биринчи бор НБАда МВП (энг аҳамиятли ўйинчи) деб топилди.
| Жамес Ҳарден | |
|---|---|
|
Жамес Ҳарден "Ҳоустон Роcкец"да | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | эркак |
| Тахаллуси/Лақаби | Тҳе Беард (соқол) |
| Фуқаролиги | АҚШ |
| Таваллуд санаси |
1989-йил, 26-август, 32 ёшда Лос-Анжелес, Калифорния, АҚШ |
| Фаолият йиллари | 2009-йилдан ҳозиргача |
| Бўйи | 196 см |
| Вазни | 100 кг |
| Спорт | |
| Қайси спорт | баскетбол |
| Клуби | Пҳиладелпҳиа 76эрс |
Ҳарден коллежда „Аризона Стате Сун Девилс“ жамоасида ўйнаган ва 2009-йил учинчи рақам остида НБА драфтига танлаб олинган.
Ҳарден, шунингдек, Кевин Дурант ва Руссел Wестброок билан бирга Лондон-2012 ўйинларида қатнашиш учун АҚШ олимпия терма жамоаси сафига чақирилган. Олимпия ўйинларида америкаликлар олтин медални қўлга киритган.
Илк йиллар
Мактаб
Ҳарден Калифорниянинг Лакеwоод шаҳридаги Артесиа мактабида ўқиди. Ўқишнинг иккинчи йилида у ҳар ўйинда ўртача 13,2 баллдан тўплар, Артесиа жамоаси ўша мавсумда 28-5 натижасини кўрсатган эди. Кейинги йил у ўз кўрсаткичини 18,8 балл ва ҳар бир ўйинда 3,5 муваффақиятли узатмага яхшилади. Артесиа жамоаси Калифорния штати чемпионлигини 33-1 натижаси билан якунлаб, зафар қучди. Ҳарденнинг мактабдаги сўнгги йилида Артесиа штат чемпионлигида 33-2 натижа билан яна ғалаба қозонди. Унинг ўзи эса ўртача 18,8 балл, 7,9 ребоунд (олиб қўйиш) ва 3,9 муваффақиятли узатмани амалга оширди.
Коллеж
Ҳарден коллежда икки йил давомида „Аризона Стате Сун Девилс“ учун ўйнади[1].
2007/2008-йилги мавсумда у 34та ўйин ўтказди. Уларда Жамес Ҳарден майдонда ўртача 34,1 дақиқадан ҳаракатланди, ўртача 17,8 балл ишлади ва ўртача 5,3 ребоунд амалга оширди. Шунингдек, у ўртача 2,1 тутиб қолиш ва 0,6 блоcк-шот (зарбани қайтариш) расмийлаштирди, 3,2 марта муваффақиятли узатмани амалга ошириб, ўртача 2,6 марта тўпни йўқотишга учради.
2008/2009-йилги мавсумда эса у 35та ўйин ўтказиб, майдонда ўртача 35,8 дақиқа ҳаракатланди, ўртача 20,1 балл тўплаб, ўртача 5,6 ребоунд тўплади. Бундан ташқари, 0,3 блоcк-шот амалга ошириб, 4,2 марта муваффақиятли узатмани расмийлаштирди.
НБА
Оклаҳома Cитй Тҳундер (2009–2012-йиллар)

Ҳарден 2009-йилги НБА драфти доирасида Оклаҳома Cитй Тҳундер жамоаси томонидан 3-рақам остида танлаб олинди[2]. Жамоа Сиэтлдан Оклаҳомага кўчиб ўтганидан сўнг амалга оширган илк драфт танлови – Жамес Ҳарден эди. 2009-йил 12-июл клуб ва баскетболчи ўртасида шартнома имзоланди[3]. Унга 13-рақам берилади.
Ҳоустон Роcкец (2012—2021)
Биринчи мавсумнинг ўзидаёқ Ҳарден „Ҳоустон“да плей-оффга чиқди ва биринчи раундда собиқ клуби „Оклаҳома“ билан тўқнаш келди[4].
2015-йил 2-апрелда „Саcраменто Кингс“ билан ўтган ғалабали ўйинда (115:111) Ҳарден ўзининг маҳсулдорлик рекордини янгилади. У бир ўйинда 51 балл тўплади. Унинг аввалги рекорди „Денвер Нуггец“га қарши кечган баҳсда қайд этилган бўлиб, 50 баллга тенг эди.

2018-йилнинг 30-январида „Орландо Магиc“га қарши кечган ўйинда Жамес Ҳарден 60 баллик илк-трипл даблни (жами 60 балл, 11 узатма ва 10 олиб қўйиш) амалга ошириб, НБА рекордини ўрнатди. Шунингдек, у клубнинг бир ўйиндаги баллари сони бўйича ҳам рекордини янгилади. „Ҳоустон“нинг бир ўйинда жамланган баллар бўйича аввалги рекорди Шон-шуҳрат зали аъзоси Cалвин Мурпҳйга (57 балл) тегишли эди. Унинг рекорди 40 йил ўзгаришсиз қолганди[5].
2018-йил 26-июнда Жеймс Ҳарден 2017/2018-йил мавсумида Натионал Баскетбалл Ассоcиатионнинг МВПси (энг аҳамиятли ўйинчиси) дея расман тан олинди[6].
Ҳарден жамоадан кетгач, 2021-йилнинг 3-мартида „Роcкец“ эгаси Тиллман Фертитта унинг шарафига 13-ўйин рақами клубнинг бошқа ўйинчиларига берилмаслигини маълум қилди[7]:
Жамес Ҳарден доимо "ракета" бўлиб қолади. У менинг клуб эгаси сифатидаги фаолиятимнинг дастлабки уч йилини унутилмас этди. Биз, албатта, унинг рақамини сақлаб қўямиз. Унинг клубга келтирган омади ва мухлисларда қолдирган хотиралари чиндан ажойиб бўлди.
Брооклйн Нец (2021—2022)

2021-йилнинг 14-январ санасида алмашув бўйича тўрт томонлама келишувга мувофиқ, машҳур ҳимоячи „Ҳоустон Роcкец“дан „Брооклйн Нец“ клубига ўтди. Келишувда „Индиана Паcерс“ ва „Cлевеланд Cавалиэрс“ клублари ҳам қатнашди.
Ҳарден ўзининг 13-рақамини „Брооклйн“да ҳам сақлаб қолди[8].
2021-йилнинг 16-январида – биринчи ўйиннинг ўзидаёқ („Орландо Магиc“га қарши) Жамес Ҳарден икки клуб рекордини ўрнатди. У 32 балл, 12 олиб қўйиш ва 14 узатма билан трипл даблни қайд этди. Унга қадар „Нец“ таркибида ҳеч бир ўйинчи ўзининг илк ўйинида трипл-дабл қайд этмаган эди. Шунингдек, Ҳарден франшиза тарихида дебют ўйинида 14 узатма амалга оширган биринчи баскетболчига айланди[9].
Пҳиладелпҳиа 76эрс (2022—ҳозиргача)
2022-йил 10-феврал санасида икки томонлама франшиза орқали алмашув натижасида Жамес Ҳарденнинг „Пҳиладелпҳиа 76эрс“ жамоасига ўтиши маълум бўлди[10]. Янги жамоасида Ҳарден машҳур ҳужумчи ва марказий ўйинчи Жоэл Эмбиид, „Ҳоустон Роcкец“даги мураббийси Дарйл Морей билан кучларини бирлаштирди.
Ҳарден НБАдаги фаолияти давомида илк бор ўз рақамини айнан „Пҳиладелпҳиа 76эрс“ клубида „13“дан „1“га алмаштирди[11].
Шахсий ҳаёти
Жамес христиан динига эътиқод қилади.
Ўзининг машҳур соқолини 2009-йилдан буён ўстиришни бошлаган. Ҳарденнинг айтишича, соқолини олиш учун у жуда ҳам дангасалик қилади[12]. Унинг машҳур соқоли ҳақида қўшиқларда куйланади, футболкалар ва бошқа аксессуарлар учун тасвирий принт сифатида ишлатиб келинади.
Жамес Ҳарден НБА Ливе 18 ўйини муқовасининг юзи ҳисобланади[13].
Манбалар
- ↑ Статистика виступлений за колледж
- ↑ НБА. Первим номером драфта-2009 стал Блейк Гриффин
- ↑ НБА. „Оклахома-Сити“ подписал Джеймса Хардена
- ↑ „архив нусхаси“. 2018-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-май.
- ↑ ҳттпс://www.спорц.ру/баскетбалл/1059763243.ҳтмл
- ↑ ҳттпс://www.спорц.ру/баскетбалл/1064574810.ҳтмл
- ↑ ҳттпс://испорт.уа/баскетбалл/нба/3015931-кҳюстон-вйведет-из-обрасчения-номер-кҳардена
- ↑ ҳттпс://www.спорц.ру/баскетбалл/1092937081-харден-сохранил-за-собож-13-ж-номер-в-бруклине.ҳтмл
- ↑ ҳттпс://www.нба.cом/неwс/но-праcтиcе-но-проблем-ҳарден-посц-трипле-доубле-ин-нец-дебут
- ↑ ҳттпс://www.спорц.ру/баскетбалл/1106430833-харден-в-филаделфии-бруклин-получит-симмонса-карри-драммонда-и-два-пи.ҳтмл
- ↑ ҳттпс://www.чампионат.cом/баскетбалл/неwс-4611411-филаделфия-показала-первоэ-совместноэ-фото-дзҳежмса-ҳардена-и-дзҳоэла-эмбиида.ҳтмл
- ↑ ҳттпс://www.нйтимес.cом/2009/03/20/спорц/нcаабаскетбалл/20ҳарден.ҳтмл?_р=0
- ↑ ҳттпс://www.гамеспот.cом/артиcлес/нба-ливе-18-релеасе-дате-анд-cовер-стар-анноунcед/1100-6452460/