James M. Buchanan
БЙУКЕНЕН (Бучанан) Жеймс Макл-Гил (1919-йил, 10-март-2013-йил, 1-сентябр) – Америка иқтисодчиси. 1948-йилда докторлик илмий даражасини олган. Бучанан нарх белгилаш жараёнига катта эътибор қаратиб, иқтисодий тараққиётда нарх омиллари муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Бучананнинг фикрига кўра, ишлаб чиқариш ва нархни ҳукумат томонидан назорат қилинишига фавқулодда ҳоллардагина йўл қўйилиши лозим, лекин айни пайтда эркин тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўлида иқтисодиёт ишларига давлатнинг аралашувини кучайтиришни ёқлайди. Бучанан ижтимоий танлов назарияси асосчиси. Молиявий масалаларга оид қатор монографиялар муаллифи. Нобел мукофоти лауреати (1986)[1].
| Жеймс М. Бучанан | |
|---|---|
|
Бучанан 2010-йил сентябрида | |
| Таваллуди |
Жеймс МcГилл Бучанан Жр. |
| Вафоти | Блексбург, Виржиния, АҚШ |
| Мукофотлари | Иқтисодиёт фанлари бўйича Нобел Мемориал мукофоти (1986) |
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |