James Mirrlees

Жамес Миррлеэс (1936-йил, 7-май, Миннигеффе, Шотландия) — инглиз иқтисодчиси. Эдинбург университетини тугатган (1957). Кембриж университетининг халқаро муаммолар марказида маслаҳатчи (1962—63), Оксфорд университети иқтисодиёт профессор (1968), Швейсария ҳукумати маслаҳатчиси (1963), 1968—86 йилларда Кембриж университети ва Берклидаги Калифорния университетларида профессор Миррлеэснинг илмий ишлари монетар ва солиққа тортиш назариялари, институционал иқтисодиёт муаммоларига бағишланган. Миррлеэс асимметрик ахборотлар назариясида солиққа тортиш ва ижтимоий суғурта муаммоларига бағишланган ишлари билан катта муваф-фақиятларга эришди. Кичик мамлакатларнинг очиқ иқтисодиётида чет эл товарларига тарифлар кўллашнинг мақсадга мувофиқ эмаслигини, меҳнат ва капиталга солинадиган солиқнинг истеъмолчиларга юклатилишини асослаб берди. Нобел мукофоти лауреата (1996; Wиллиам Виcкрей билан бирга)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |