Жеймс Брендан Паттерсон (инглизча: Жамес Брендан Паттерсон,1947-йил 22-мартда, Нюбург шаҳрида туғилган) – америкалик триллер ва детектив романлар муаллифи. У инспектор Алекс Кросс ҳақида ёзган романлар серияси билан машҳур. Паттерсон шунингдек, детектив Майкл Беннет ҳақида 4 та роман ва „Аёллар қотиллик клуби“ номи остида 11 та роман, шунингдек, кўплаб мустақил асарлар ёзган.

Жамес Паттерсон

Жамес Брендан Паттерсон
Таваллуди 22-март 1947-йил
Нюбург, АҚШ
Турмуш ўртоғи Сусан Паттерсон
Болалари 1

Форбес журнали[1][2] рейтингида 2019-йилги 70 миллион доллар даромади билан иккинчи ўринни эгаллаган[3].

Биография

1996-йилда Паттерсон нафақага чиқади ва бўш вақтини роман ёзишга бағишлади. Унинг аксарият асарларининг қаҳрамони Алекс Кросс, Вашингтон полиция департаменти ва Федерал қидирув бюросининг собиқ суд-психологи, ҳозирда хусусий психолог ва ҳукумат маслаҳатчиси сифатида ишлайди. Кросс биринчи марта 1993-йилда „ Ўргимчак келди“ романида пайдо бўлган. Кросс образи Паттерсон ўқувчиларининг севимли қаҳрамони. Сўнгги 10 йил ичида Алекс Кросс серияси АҚШда энг кўп сотилган романлар тўплами бўлди.

33 йил давомида Паттерсон 65 та роман ёзган. Бугунги кунга қадар унинг романлари 19 марта Неw Ёрк Тимес бесцеллерларининг биринчи қаторида бўлган. Шунигдек битта муаллифнинг бесцеллерлари сони бўйича рекорд ўрнатган (56) учун, у Гиннеснинг рекордлар китобига кирган. Сўнгги йилларда унинг романлари Стивен Кинг, Жон Гришам ва Ден Браун асарларини бирлаштиргандан кўра кўпроқ нусхада сотилган.

У олган мукофотлар орасида Эдгар Аллан По мукофоти, Йилнинг халқаро триллери, Болалар танлови: Йилнинг энг яхши китоби бор. У „Симпсонлар“ мултфилмининг „Ёкел аккордлари“ эпизодида ва „Қал’а“ телесериалининг бир нечта эпизодларида актёр сифатида иштирок этган.

Паттерсон Максин Паэтро, Эндрю Гросс ва Питер Дехонге каби бошқа муаллифлар билан ҳамкорлик қилишни ёқтиради. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳамкорлик унинг ҳикояларига янги ва қизиқарли ғояларни олиб келади. 2010-йилда у швед ёзувчиси Лиза Марклунд билан „Қотилнинг откриткаси“ китобида бирга ишлаган. Китоб Европа бўйлаб ёш эр-хотинларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ қотиллик тергов қилинаётган Стокголмда бўлиб ўтади. Китоб биринчи марта Швециядаги жавонларида, шундан кейингина АҚШ ва бутун дунёда пайдо бўлди. Паттерсон 2009-йил сентябр ойидан 2012-йилгача катталар учун 11 та ва болалар учун 6 та китоб ёзиш учун шартнома имзолади. Форбес хабарига кўра, келишув нархи камида 150 миллион долларга тенг, аммо Паттерсоннинг айтишича, нарх муҳокама қилинмоқда.

2005-йилда Паттерсон китоблар ва ўқишга қизиқишни оширишнинг оригинал ва самарали усулларини топган шахслар учун тахминан 850 000 доллар мукофот бериш учун Ж. Паттерсон мукофотини асос солган. Бироқ, 2008-йилда мукофот берилиши тугади ва Паттерсон ота-оналар, ўқитувчилар ва кутубхоначиларга ўз фарзандлари учун энг яхши китобларни топишга ёрдам берадиган ўзининг РеадКиддоРеад.cом янги лойиҳасига эътибор қаратишга қарор қилди.

Таълим ва шахсий ҳаёт

Паттерсон Манҳаттан коллежида бакалавр даражасига ва Вандербилт университетида магистр даражасига эришган.

У Флорида штатининг Палм-Бич шаҳрида рафиқаси Сюзан ва ўғли Жек билан яшайди.

Танқид

Даҳшатчи ёзувчи Стивен Кинг Паттерсоннинг библиографиясини „суст триллер“, муаллифнинг ўзини эса „даҳшатли ёзувчи“ деб атаган. 2010-йил 5-июлда Тиме журналининг 10 саволига берган интервюсида ундан сўрашди: "Сизни Стивен Кинг каби зўр наср стилисти эмас деб атайдиган танқидчиларга нима дейсиз? ". Паттерсон шундай жавоб берди: "Мен зўр наср стилисти эмасман. Мен ҳикоячиман. Ёзганларимни ёқтирмайдиганлар кўп, хайриятки ёқтирадиганлар миллионлаб! "

2009-йилда танқидчи С. Т. Жоши „Кўл уйи“, „Асал ойи“ ва „Катта ёмон бўри“ китобларини таҳлил қилиб, сўнг ёзувчини танқид қилиб, уни романни абсурд қуришда ва ўқувчини алдашда айблади.

Паттерсон кўпинча бошқа муаллифлар билан ҳамкорлик қилгани учун танқид қилинади. Муаллифлар Паттерсон билан келишилган ҳолда, ўзларининг иш муносабатлари шартларини, шу жумладан ҳар бир ҳаммуаллифликда қандай иштирок этишларини ошкор қилиш ҳуқуқига эга эмаслар. Худди шу Тиме журналида 10 та саволга жавоб берган интервюсида Паттерсон бундай ҳамкорлик ҳақидаги саволга шундай жавоб берди: „Мен ҳаммуаллиф билан ишлаганимда, у одатда дастлабки қораламани ёзади, мен эса кейинги ишни қиламан.“

Библиография

Филмография

Мабалар

  1. ↑ „Форбес назвал самых высокооплачиваемых писателей“ (ру). Лента.ру (13 августа 2013). Қаралди: 2013-йил 20-август.
  2. ↑ „Джеймс Паттерсон самый высокооплачиваемый писатель — Форбес“ (ру). Пятый канал. Қаралди: 2018-йил 12-декабр.
  3. ↑ Ҳайлей C. Cуccинелло. „Wорлд’с Ҳигҳест-Паид Аутҳорс 2019: Ж.К. Роwлинг Баcк Он Топ Wитҳ $92 Миллион“ (эн). Форбес. Қаралди: 2019-йил 22-декабр.