Jamil Mufidzade
Жамил Мирюсиф ўғли Муфидзаде (озарбайжонча: Cəмил Мирюсиф оğлу Мüфидзадə, 1934-йил 24-феврал — 2019-йил 20-декабр) — озарбайжонлик рассом. У шунингдек, Озарбайжон халқ артисти (2002) ҳамдир[1].
| Жамил Муфидзаде | |
|---|---|
| Cəмил Мüфидзадə | |
| Таваллуди |
24-феврал 1934-йил Ордубад, Нахичеван АССР, Озарбайжон ССР, |
| Вафоти |
20-декабр 2019-йил (85 ёшда) |
| Касби | рассом |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Жамил Муфидзода 1934-йил 24-февралда Ордубад шаҳрида туғилган. 1948-1955-йилларда Азим Азимзода номидаги Боку рассомлик билим юртида таҳсил олган. Кейинчалик рассом 1955-1956-йилларда Украинадаги Киев ўрта рассомлик мактабини, 1959-1962-йилларда Харков давлат рассомлик институтининг графика факултетини тамомлаган[2].
Озарбайжон Давлат Тасвирий санъат Академиясининг графика бўлимини бошқарган Жамил Муфидзода „Этчинг“ дарслиги муаллифи ҳисобланади.
Халқ рассомининг шахсий кўргазмалари Полша (1972), Озарбайжон (1977, 1985, 1986, 1994, 2006, 2009), Россия (1977), Эрон (1992, 2003), Франсия (1991) ва Туркияда (1998) ташкил этилган. Жамил Муфидзода асарлари Озарбайжон Миллий санъат музейи, Озарбайжон Давлат санъат галереяси, Шарқ халқлари давлат музейи, Горкий музейи, Людвиг музейи, Занабазар тасвирий санъат музейи, Франсия ва бошқа мамлакатларнинг шахсий коллексияларида сақланмоқда[3].
Фаолияти
Рассом томонидан яратилган „Доğма дüзəнлəр“ (Ватан манзаралари) туркум ғоялари 1959-йилда Озарбайжон адабиёти ва санъати ўн кунлиги доирасида Москвада ўтказилган тасвирий санъат кўргазмасида намойиш этилган. 1961-йилда ИИИ Бутуниттифоқ кўргазмасида (Москва) „Қалдıрıcı кранлар тəмирдə“ (Таъмирдаги юк кўтарувчи кранлар) ўймакорлик иши билан иштирок этган[2].
1967-йилда Бокуда ташкил этилган миллий кўргазмада „Азəрбайcанıн қəдим мемарлıқ абидəлəри“ (Озарбайжоннинг қадимий меъморий ёдгорликлари) номи остида унинг дастлабки 4 та аралаш иши намойиш этилган. Жамил Муфидзоданинг аралаш суратлардан таркиб топган „Абşэрон нефти“ (Абшерон нефти) туркуми 1967-1975-йилларда чизилган суратларни қамраб олади. Бу туркумга мисол тариқасида „Бакı-нефт пайтахтıдıр“ (Боку — нефт пойтахти), „Абşэрон нефти“ (Абшерон нефти), „Çəнлəр паркı“ (Танк парки), аралаш сурат материалларига эса „Нефт эҳрамı“ (Нефт пирамидаси), „Нефт сахланcı“ (Нефт омбори), „Нефт мəдəнлəриндə“ (Нефт конларида) кабиларни келтириш мумкин.
Мукофотлари
Манбалар
- ↑ Солтанлı, С.. "Дüнянıн 4/5-ü" рəссамıн фотоларıнда: [Халқ рəссамı Cəмил Мüфидзадəнин эйниадлı китабı ҳаққıнда]. Мəдəниййəт, 2015.
- ↑ 2,0 2,1 „Халқ рəссамı Cəмил Мüфидзадə вəфат эдиб“ (аз). 2020-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-декабр.
- ↑ „"Cизгилəрə ҳопан öмüр" Халқ рəссамı Cəмил Мüфидзадəнин 80 иллик юбилей сəргиси“ (аз). 2022-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-декабр.
- ↑ „Халқ рəссамı Cəмил Мüфидзадə вəфат эдиб“ (аз). 2020-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-декабр.
- ↑ „Тəсвири сəнəт хадимлəринə Азəрбайcан Республикасı фəхри адларıнıн верилмəси ҳаққıнда АЗƏРБАЙCАН РЕСПУБЛİКАСИ ПРЕЗİДЕНТİНİН ФƏРМАНИ“ (аз). 2020-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-декабр.
- ↑ „Республика тəсвири сəнəт хадимлəринə Азəрбайcан ССР фəхри адларı верилмəси ҳаққıнда Азəрбайcан ССР Али Совети Рəясəт Ҳейəтинин 1 декабр 1982-cи ил тарихли Фəрманı“ (аз). 2020-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-декабр.