Зиёсферада исми Жамила ва фамилияси Баспакова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Жамила Толегеновна Баспакова (1966-йил 15-январда Қозоғистон Республикаси, Қарағанда вилояти, Темиртау шаҳрида туғилган. Қозоғистонлик опера қўшиқчиси (лирик-колоратура сопрано ижрочиси). 1999-йилда Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ходим фахрий унвонига, 1994-йил Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлган. 1994-йилдан Абай номидаги Қозоғистон давлат опера ва балет театри етакчи опера-яккахони саналади.

Таржимаи ҳол

Жамила 1966-йил 15-январда Қарағанда вилоятининг Темиртау шаҳрида дунёга келган.

У 1987-йил Темиртау шаҳридаги мусиқа билим юртини тамомлайди.

1987-1992-йилларда Курмангаз номидаги Олмаота давлат консерваториясини вокал факултетида таҳсил олиб, (Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист С.Г.Курмангалиева профессор қўлида) тамомлайди.

1992-1993-йилларда (Италия, Озимо шаҳрида) санъат-опера академиясида профессор Марио Меланида қўлида малакасини оширади.

Жамила Баспакова 1994-йилдан шу давр мобайнигача Абай номидаги Қозоғистон давлат опера ва балет театри етакчи яккахони сифатида фаолият юритади.

У 2013-йилдан Курмангаз номидаги Қозоғистон миллий консерваториясида ўқитувчи бўлиб ишлайди.

Репертуарлари

Абай номидаги Қозоғистон давлат опера ва балет театри

  • Мюзетта (Ж.Пуччинининг „Богема“си)
  • Микаэла (Ж.Бизенинг „Кармен“и)
  • Розалинда (И.Штрауснинг „Кўршапалак“)
  • Лючия (г.Доницетти „Лючия ди Ламмермур“)
  • Адина (Г.Доницетти „Муҳаббат шароби“)
  • Жилда (Ж.Верди „Риголетто“)
  • Розина (Ж.Россини „Севиллик сирюлниклар“)
  • Томирис (А.Серкебаев „Томирис“)
  • Лю (Ж.Пуччини „Турандот“)
  • Виолетта (Ж.Верди „Травиата“)
  • Маргарита (Ш.Гуно «Фауст»)
  • Марфа (Н.Римский-Корсаков „Сарой хоними“)
  • Венера (Р.Вагнер «Тангейзер»)
  • Оскар (Ж.Верди „Маскарадли бал“)
  • Констанса (В.Моцарт „Сералядаги ўғирлик“)
  • Ганна (ф.Легар „Қувноқ бева“)
  • Сопрано ижросида (К.Орф „Боерн қўшиғи“)

Хизмат сафарлари

МДҲ мамлакатлари бўйлаб  бир қанча хизмат сафарларида бўлган: Тошкент, Бишкек, Ашхобод, Омск, Оренбург, Ашхобод опера театрида, Харков, Қозонда. Москвадаги Катта театрларда, Маслаҳатлар уйи залида, Санкт-Петербург Таврич Саройи, Париж-Плиед залида, Германия Бонн, Берлин, Франкфуртмайн, Голландия ва Белгия шаҳарларининг нуфузли залларида ҳам куйлаган.

Ютуқлари

Вокал танлови мукофотлари:

  • 1991-йил К.Байсеитова номидаги (Олмаота) Халқаро вокалчилар танлови лауреати.

Унвонлари

  • 1994-йил — Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист“ фахрий унвони берилган. (1994-йил 26-майда)[1]
  • 1999-йил — Қозоғистон Республикаси Президенти Фармони билан „Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ходим“ фахрий унвони берилган.

Манбалар