Жамила Султон (усмонли туркча: جمیله سلطان‎‎; 1843-йил 17-август — 1915-йил 26-феврал) — Усмонийлар маликаси, султон Абдулмажид И ва Дüздидил хонимнинг қизи, султон Мурод В, Абдулҳамид ИИ, Меҳмед В ва Меҳмед ВИ нинг ўгай синглиси.

Жамила Султон
Jamila Sulton
Туғилиши 1843-йил 17-аугуст
Эски Бейларбейи саройи, Константинопол, Усмонийлар империяси
Вафоти 26-феврал 1915-йил(1915-02-26)
(71 ёшда)
Эренкöй саройи, Константинопол, Усмонийлар империяси
Дафн этилган жой
Турмуш ўртоғи
Маҳмуд Жалолиддин пошо
(турм. 1858; ваф. 1884)
Фарзандлари
  • Фетҳие хонимсултон
  • Султонзода Бесим бей
  • Султонзода Меҳмед Маҳмуд Жалолиддин бей
  • Султонзода Меҳмед Соқиб бей
  • Ойша Сидиқа хонимсултон
  • Фотима хонимсултон
Сулола Усмонийлар
Отаси Абдулмажид И
Онаси Биологик
Дüздидил хоним
Асраб олинган
Раҳиме Пересту Султон
Дини Ислом, суннийлик

Ёшлиги

Жамила Султон 1843-йил 17-августда Эски Бейларбейи саройида туғилган[1][2]. Унинг отаси султон Абдулмажид И, онаси эса Дüздидил хоним эди. Жамила Султон Дüздидил хонимнинг учинчи фарзанди ва учинчи қизи бўлган. Унинг ўзидан икки ёш катта Нейире Султон ва Мунире Султон исмли эгизак опалари бор эди[3]. Шунингдек, ёшлигида вафот этган Самие Султон исмли синглиси ҳам бўлган[4].

1845-йилда Дüздидил хоним вафот этгач, Жамила Султон 2 ёшида онасиз қолди. Султон Абдулмажид уни ўзининг биринчи қонуний хотини Раҳиме Пересту Султоннинг ҳузурига олиб бориб, унинг қарамоғига топширди. Жамила Пересту Султон томонидан асраб олинган ўгай акаси Абдулҳамид ИИ билан бир уйда улғайди ва болалигини бирга ўтказди. Икки ака-сингил жуда яқин бўлган. Шу сабабли Жамила Абдулҳамид ИИ ҳукмронлигининг илк йилларида юқори таъсирга эга аёл боълган[5].

Абдулмажид И нинг ўғил-қизларининг барчаси юқори даражада ва имкон қадар тўлиқ таълим олишини истаган. Бу таълим анъанавий фанлар, жумладан, Қур’он илмлари, ҳамда Ғарб фанларини ҳам ўз ичига оларди. Жамила Султон таълим олишни 1847-йилда бошланган. У Шаҳзода Меҳмед Рашод, Мурод, Абдулҳамид ҳамда Фотма Султон, Рефиа Султон билан бирга дарсларда қатнашган[6]. У турмушга чиққанидан кейин ҳам таълим олишда давом этган. Шунингдек, араб ва форс тилларини ўрганган[7]. Жамила Танзимот даврида муҳим бўлиб борган франсуз тилини, шунингдек, ғарб мусиқасини ҳам ўрганган[8]. Пианино боъйича сабоқларини италиялик аёл Тересе Романодан олган.

Жамила Султон отасининг севимли қизи бўлиб, Абдулмажид уни доим мақтарди[7].

Никоҳи

1854-йилда 11 ёшида Абдулмажид Жамилани сулола куёви Дамат Аҳмад Фетҳи пошо ва унинг биринчи хотини Ойша Шемсинур хонимнинг оъгъли Маҳмуд Жалолиддин пошога[9] унаштирди. Фетҳи пошо Жамиланинг аммаси Атие Султонга уйланган эди. Тўй 1858-йил 17-майда бўлиб ўтди, никоҳ эса 1858-йил 11-июнда ўқилди. Жуфтликка яшаши учун Финдиклида сарой берилган.

Ўша куни унинг ўгай синглиси Мунира Султоннинг тўйи ҳам нишонланган. Маросим харажатлари кескин танқид қилинган, чунки Усмонийлар қўшини Черногорияда оғир мағлубиятларга учраган, Крит эса қўзғолон кўтарган эди[10]. Никоҳ пайтида қайнонаси Жамила султоннинг хизматига Абдулҳамид ИИ нинг кейинчалик биринчи хотинига айланган Назикеда Кадıнни тақдим этган. Унинг хизматкор аёллари орасида Алие Назикеда хоним ҳам бўлиб, у кейинчалик Абдулазизнинг тўнғич ўғли Шаҳзода Юсуф Иззеддиннинг учинчи хотини бўлган. Бундан ташқари, Жамила Султон Меҳмед ВИ нинг боълажак хотини Эмине Назикеда хонимни унинг опалари Дарял ва Наcие хоним ҳамда амакиваччалари Амине, Румейса, Пакизе, Фотма ва Камиле хонимлар билан бирга хизматга олган. Боълажак султон Меҳмед ВИ 1884-йилда Назикедага уйланиш учун Жамиладан рухсат сўраган, бироқ у аввалига рад этган. Ниҳоят, Меҳмед агар Назикедага уйлана олмаса, умуман оила қурмаслигини, агарда унга уйланса, бошқа хотин олмаслигини айтиб қасам ичган. Шундан кейин орадан бир йил ўтиб, Жамила Султон бунга рози бўлган[11].

Уларнинг олти фарзанди: Султонзода Бесим бей, эгизаклар Султонзода Меҳмед Маҳмуд Жалолиддин бей ва Султонзода Меҳмед Соқиб бей исмли уч оъгъли, Фетҳие хонимсултон, Ойша Сидиқа хонимсултон ва Фотма хонимсултон исмли уч қизи боълган[12][13][14].

Жуфтлик 1876-йилда Абдулҳамиднинг тахтга чиқишини қўллаб-қувватлаган[15]. 1877-йилда улар ҳар бир воқеани баҳона қилиб султонни ўша пайтдаги Бош вазир Мидхат пошога қарши қайраган. Айниқса, унинг „Ёш Усмонийлар“га мойиллигини тилга олиб, уларнинг барча баёнотларини пошонинг таъсирига йўйишган. Ниҳоят, бир конференсия муваффақияцизлигига Мидхат сабаб деб билган Абдулҳамид уни Европага узоқ сафарга жўнатишга қарор қилган. Мидхат Бош вазирлик лавозимидан олиниб, унинг ўрнига Иброҳим Адҳам пошо тайинланган[16]. Абдулҳамид Жамиланинг эри Маҳмуд Жалолиддин пошога ишончсизлиги уни 1881-йилда Арабистонга сургун қилинишига олиб келди. У ерда 1884-йилда бўғиб ўлдирилди. Жамила тахминан 20 йил жамият билан алоқаларини узган, соънгра акаси билан ярашиб, яна саройга бориб турган[15].

Вафоти

Жамила Султон 1915-йил 26-февралда Истанбулнинг Эренкöйида 71 ёшида вафот этган ва отаси султон Абдулмажиднинг мақбарасига дафн этилган[17][18].

2005-йил ҳолатига кўра, унинг уч никоҳидан коърган фарзандларидан камида 14 нафар авлоди ҳали ҳаёт эди.

Шахсияти

Маросимларда Жамила Султон оилада энг каттаси бўлгани учун устун мавқега эга бўлган ва доимо Абдулҳамиднинг ўнг томонидан жой олган. Ўнг томонда унинг учун катта кресло ажратилган бўлиб, у ўша ерга ўтирарди. Юришларда эса у Пересту Кадıннинг ёнида, ҳаммадан олдинда юрган[9].

Жамила Султон доимо жигарранг либослар кийган. У доим ҳашаматли жигарранг либослар кийгани боис бу ранг гўё унинг „белгиси“га айланган. Жамила Султон умуман тақинчоқ тақмаган. Шунчалар соддалигига қарамай, унинг маликаларники каби қиёфаси оъзининг мақомини тўла намоён этган[9].

Яқиндан билганлар унинг кўриниши отасига жуда ўхшашлигини айтишган. Саройдагилар Жамилага катта ҳурмат ва меҳр билан қарашган. У мулойим ва зукко соъзлаган, ўринсиз кулмаган, ҳамма билан уларга муносиб одоб билан муомала қилган. Жамила Усмонийларга хос мукаммал малика деб ҳисобланган, шу боис Абдулмажид И нинг энг севимли қизи бўлган[9].

Унвон ва мукофотлари

  • Усмонийлар хонадони ордени[19]
  • Мажидия ордени[19]
  • 1-даражали Хайрия ордени[19]
  • Ҳижоз темирйўли олтин медали[19]

Фарзандлари

Исм Туғилган Вафот этган Изоҳлар
Фетҳие хонимсултон 1859 1887-йил 22-март[12][20] 1887-йилда полковник Ҳайри бейга турмушга чиққан[21], никоҳидан икки ой ўтиб вафот этган[22], Истанбулдаги Фотиҳ масжидига дафн этилган[20].
Султонзода Бесим бей 1860 1862[23] 2 ёшида вафот этган[13] ва Ускударда дафн этилган[23].
Султонзода Меҳмед Маҳмуд Жалолиддин бей[24] 1864-йил декабр[25] 1916[26] Соқибнинг эгизак акаси. Аввал черкас аёли Висалинур хонимга уйланган[27][14] ва Зиёиддин бей исмли бир ўғил ҳамда Мевҳибе хоним исмли бир қиз кўрган[28]. Кейинроқ Ҳайрие хонимга (1934-йилда вафот этган) уйланган ва Мунире хоним исмли бир қиз кўрган[26][27].
Султонзода Меҳмед Соқиб бей[14] 1864-йил декабр[29] 1897[26] Маҳмуд Жалолиддиннинг эгизак укаси. Аввал Виcдан хонимга (1938-йилда вафот этган) уйланган ва Şэҳиме хоним исмли бир қизи (1914–1915-йилларда вафот этган) бўлган. Кейин Дилбеşте хонимга уйланган ва Эмине хоним исмли бир қиз (1926-йил сентабрда вафот этган) кўрган[26].
Ойша Şадıка хонимсултон[30] 1875-йил 20-сентябр[25] 1938[31] 1891-йил 29-январда 250 001 куруş сепи билан Бош штаб бошлиғи Ферик Адҳам пошонинг ўғли Ҳожи бей афандига турмушга чиққан[32]. Соънгра 1900-йилда[33] Австриядаги Усмонийлар элчиси Али пошонинг ўғли Али Фуад Урфи пошога турмушга чиққан[34] ва Кериме хоним ҳамда Наиме хоним исмли икки қизи бўлган. Эрининг ота томондан бобоси Гуржи Ҳалил Рифат пошо Солиҳа Султоннинг эри ва Сениҳа Султоннинг қайнотаси эди. Улар мос равишда Ойша Şадıканинг онасининг холаси ва ўгай синглиси бўлган. Сургунда Франсиянинг Ниcе шаҳрида вафот этган[35] ва Бобигнй қабристонига дафн этилган[31].
Фотма хонимсултон тах. 1879[36] 1890[26] Сил касаллигига чалинган, шу даврда Назикеда Кадıн ўша пайтда ҳали шаҳзода боълган Ваҳдиддинга (боълажак султон Меҳмед ВИ) турмушга чиққунига қадар унинг энг яқин ҳамроҳига айланган[37].

Насаби

Манбалар

  1. ↑ Улуçай 2011, с. 221.
  2. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 618.
  3. ↑ Улуçай 2011, с. 220.
  4. ↑ Улуçай 2011, с. 225.
  5. ↑ Броокес 2010, с. 134.
  6. ↑ Колай 2017, с. 681.
  7. ↑ 7,0 7,1 Сакаоğлу 2008, с. 614.
  8. ↑ Колай 2017, сс. 680–681.
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 Броокес 2010, с. 142.
  10. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 619.
  11. ↑ Броокес 2010, с. 286.
  12. ↑ 12,0 12,1 Бардакçı, Мурат. Сон Османлıлар: Османлı ҳанеданı'нıн сüргüн ве мирас öйкüсü. İнкıлâп, 2008 — 283-бет. ИСБН 978-9-751-02616-3. 
  13. ↑ 13,0 13,1 Принcесс Мевҳибе Cелâлеттин. Геçмиş заман олур ки ...: Пренсес Мевҳибе Cелалеттин'ин анıларı. Çаğдаş Яйıнларı, 1987 — 10-бет. 
  14. ↑ 14,0 14,1 14,2 Басарир, Озлем; Баşкан, Яҳя. Бир ХИХ. Йüзйıл Ҳанедан Сеçкини Ҳанесинде İтибар, Маҳремиет, Тöҳмет: Кетҳüдасı Cемиле Султан'а Карşı, Сабит Думан Армаğанı. Сон Çаğ Академи, 2020 — 199–225-бет. 
  15. ↑ 15,0 15,1 Броокес 2010, с. 279.
  16. ↑ Шаw, Станфорд Ж.; Шаw, Эзел Курал. Ҳисторй оф тҳе Оттоман Эмпире анд Модерн Туркей: Волуме 2, Реформ, Револутион, анд Републиc: Тҳе Рисе оф Модерн Туркей 1808-1975, АCЛС Ҳуманитиэс Э-Боок. Cамбридге Университй Пресс, 1977 — 180-бет. ИСБН 978-0-521-29166-8. 
  17. ↑ Улуçай 2011, с. 224.
  18. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 622.
  19. ↑ 19,0 19,1 19,2 19,3 Йıлмаз Öзтуна. Баşлангıcıндан заманıмıза кадар бüйüк Тüркие тариҳи: Тüркие'нин сиясî, меденî, кüлтüр, теşкилâт ве сан'ат тариҳи. Öтüкен Яйıневи, 1978 — 165-бет. 
  20. ↑ 20,0 20,1 Бей, М.С.; محمد, ثريا،; Актан, А.. سجل عثماني ياخود تذكرۀ مشاهير عثمانيه, Себил яйıнларı. Себил Яйıневи, 1995 — 61-бет. ИСБН 978-975-7480-83-9. 
  21. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 453.
  22. ↑ Эртуğрул, Сара. Cеc̣миṣ заман олур ки...анлатан Мевҳибе Cелалеттин. М. Сиралар Матбааси, 1953 — 15-бет. 
  23. ↑ 23,0 23,1 Курşун, Зекерия. Üскüдар семпозюму ИИ: 12-13 Март, 2004 : билдирилер, Üскüдар Беледие Баşканлığı. Üскüдар Беледиеси, 2005 — 403-бет. ИСБН 978-975-92019-5-1. 
  24. ↑ Тугай, Асаф. Сарай дедикодулари ве бази мâрузат [язан] Асаф Тугай. Эрса матбааcилик, 1963 — 20-бет. 
  25. ↑ 25,0 25,1 Реşад, Экрем; Осман, Ферид. Мусаввер невсâл-и Османî, 1912 — 77, 79-бет. 
  26. ↑ 26,0 26,1 26,2 26,3 26,4 Бардакçı, Мурат. Сон Османлıлар: Османлı ҳанеданıнıн сüргüн ве мирас öйкüсü. Гри Яйıн, 1991 — 165-бет. 
  27. ↑ 27,0 27,1 Ацой, М. Cелâлеттин. Кандилли'де тариҳ. Тüркие Туринг ве Отомобил Куруму, 1982 — 82-бет. 
  28. ↑ Бей, Меҳмет Сüрейя. Османлı девлетинде ким кимди, Волуме 1. Кüğ Яйıнı, 1969 — 220, 204-бет. 
  29. ↑ Бей, Меҳмет Сüрейя. Османлı девлетинде ким кимди, Кüğ яйıнı. Кüğ Яйıнı, 1969 — 261-бет. 
  30. ↑ Османоğлу, Айşэ. Бабам Абдüлҳамид. Гüвен Яйıневи, 1960 — 65-бет. 
  31. ↑ 31,0 31,1 Экинcи, Экрем Буğра. Султан Абдüлҳамид'ин Сон Зевcеси. Тимаş Тариҳ, 31 Марч 2017 — 82-бет. ИСБН 978-6-050-82503-9. 
  32. ↑ Сунай, Серап (2017-12-01). "Сûр-ı Ҳüмаюн Дефтерине Гöре 19, Йüзйıл Сарай Дüğüнлерине Даир Бир Деğэрлендирме". Балıкесир Üниверситеси Сосял Билимлер Энститüсü Дергиси 20 (38): 327–342. дои:10.31795/баунсобед.645121. ҳттпс://дергипарк.орг.тр/эн/пуб/баунсобед/иссуэ/50161/645121. Қаралди: 2022-03-10. Жамила Султон]]
  33. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 621.
  34. ↑ Меҳмет Сüрейя Бей. Османлı девлетинде ким кимди. Кüğ Яйıнı, 1969 — 134-бет. 
  35. ↑ Вâсıб, Али. Бир Şэҳзаденин ҳâтıрâтı: ватан ве менфâда гöрдüклерим ве иşиттиклерим. ЙКЙ, 2004 — 165, 178, 204-бет. ИСБН 978-9-750-80878-4. 
  36. ↑ Аçба, Лейла. Бир Çэркес пренсесинин ҳарем ҳатıраларı. Л & М, 2004 — 67-бет. ИСБН 978-9-756-49131-7. 
  37. ↑ Бардакçı, Мурат. Неслишаҳ: Тҳе Ласт Оттоман Принcесс. Охфорд Университй Пресс, 2017 — 8-бет. ИСБН 978-9-774-16837-6. 

Адабиётлар