Jamila binti Sobit
Жамила бинти Собит (арабча: جميلة بنت ثابت), асл исми Осиё (арабча: عاصية) — Умарнинг хотинларидан бири, саҳоба.
| Жамила бинти Собит جميلة بنت ثابت | |
|---|---|
| Таваллуди | |
| Вафоти | Мадина, Ҳижоз |
| Бошқа номлари |
бинти Собит Осиё |
| Турмуш ўртоғи |
|
| Болалари |
Осим ибн Умар Абдураҳмон ибн Язид |
| Отаси | Собит ибн Аби ал-Ақла |
| Онаси | Аш-Шамус бинт Аби Амир |
| Қариндошлари | Осим ибн Собит (ака-ука) |
Ҳаёти
Жамила Мадинадаги Бану Авс қабиласининг Амр ибн Авф уруғидан бўлган Собит ибн Абу ал-Ақлаҳ ва аш-Шамус бинти Абу Амирнинг қизи бўлган[1][2]. Унинг акаси Осим ибн Собит Бадр жангида қатнашган[3][4][5][6][7].
Жамила Мадинада исломни биринчилардан боълиб қабул қилганлардан эди. У ва онаси 622-йилда пайгъамбар Муҳаммадга байъат қилган илк 10 нафар аёл қаторида бўлган[8]. Унинг исми Осиё (итоациз) эканини эшитгач, пайгъамбар Муҳаммад унинг исмини: „Йўқ, сен Жамиласан“ (гўзал) деб ўзгартирган[9].
Жамила бинти Собит тахминан беш йил ўтиб, 627-йил майи билан 628-йил майи оралиғида Умар билан турмуш қурган[10]. Уларнинг Осим исмли бир ўғли бўлган[11][12][13][14][15]. Бир сафар Жамила Умардан пул сўраган, Умар эса кейинчалик пайғамбар Муҳаммадга шундай деган: „Менда йўқ нарсани сўрагани учун уни ерга йиқиладиган даражада уриб юбордим“[16]. Уларнинг никоҳи талоқ билан якунланган[17][18][19].
Жамила ва ўғли Осим Қуба чеккасида яшовчи оиласининг олдига қайтган. Бир куни Умар Қубага келиб, Осимни масжид ҳовлисида ўйнаб юрганини кўрган. Умар уни кўтариб олиб, уловига миндирган. Жамиланинг онаси аш-Шамус Умар неварасини олиб кетаётганини кўриб, норозилик билдирган. Улар Осимнинг кимда қолиши масаласида келиша олмагач, можарони ҳал қилиш учун Абу Бакрнинг ҳузурига борган. Абу Бакр: „Бола билан онани ажратманг“, деб ҳукм қилгач, Умар даъвосидан воз кечиб, ўглини Жамилада қолдирган[20].
Кейинчалик Жамила Язид ибн Жарияга турмушга чиққан ва улар Абдураҳмон исмли бир ўғил кўрган[21][22].
Манбалар
- ↑ Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 3. Транслатед бй Беwлей, А. (2013). Тҳе Cомпанионс оф Бадр, п. 204. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
- ↑ Муҳаммад ибн Саад. Китаб ал-Табақат ал-Кабир вол. 8. Транслатед бй Беwлей, А. (1995). Тҳе Wомен оф Мадина, пп. 7, 235, 236. Лондон/Та-Ҳа Публишерс.
- ↑ Ибн Саад/Беwлей вол. 3 п. 362.
- ↑ Ибн Саад/Беwлей вол. 8 п. 235.
- ↑ Муҳаммад ибн Жарир ал-Табари. Тарик ал-Русул wаъл-Мулук. Транслатед бй Фишбеин, М. (1997). Волуме 8: Тҳе Виcторй оф Ислам, п. 95. Албанй: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс.
- ↑ Муҳаммад ибн Жарир ал-Табари. Тарик ал-Русул wаъл-Мулук. Транслатед бй Смитҳ, Г. Р. (1994). Волуме 14: Тҳе Cонқуэст оф Иран, пп. 100-101. Албанй: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс.
- ↑ Бут сеэ Букҳари 4:52:281 анд симилар традитионс, wҳере Асим ибн Тҳабит ис десcрибед ас тҳе „грандфатҳер“ оф Жамилаъс сон Асим. Аccординг то тҳе биограпҳиcал традитионс, тҳей шоулд ҳаве беэн унcле анд непҳеw.
- ↑ Ибн Саад/Беwлей вол. 8 п. 7.
- ↑ Ибн Саад/Беwлей вол. 3 п. 204.
- ↑ Табари/Фишбеин вол. 8 п. 95.
- ↑ малик ибн Анас. Ал-Муwатта 37:6.
- ↑ Ибн Саад/Беwлей вол. 3 п. 204.
- ↑ Ибн Саад/Беwлей вол. 8 п. 236.
- ↑ Табари/Фишбеин вол. 8 п. 95.
- ↑ Табари/Смитҳ вол. 14 пп. 100-101.
- ↑ Ибн Саад/Беwлей вол. 8 п. 131.
- ↑ Муwатта 37:6.
- ↑ Табари/Фишбеин вол. 8 п. 95.
- ↑ Табари/Смитҳ вол. 14 пп. 100-101.
- ↑ Муwатта 37:6.
- ↑ Табари/Фишбеин вол. 8 пп. 94-95.
- ↑ Ибн Саад/Беwлей вол. 8 п. 236.