Jamiya-e-Imaniya
Жамия-э-Имания ёки Имания Араб коллежи (урдуча: الجامعة الإيمانية) – Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати, Варанаси шаҳрида жойлашган мадраса. Унинг тўлиқ номи Мажмуа-ул-Улум, Жамия-э-Имания[1].
урдуча: الجامعة الإيمانية | |
| Асос солинган санаси | 15-декабр 1866-йил |
|---|---|
| Манзили |
Варанаси , Уттар-Прадеш , Ҳиндистон |
| Веб-сайти | иманиа.инфо |
Жамия-э-Имания Ҳиндистоннинг Банарас (Варанаси) шаҳрида 1866/1283 (ҳижрий)-йил 15-декабрда кенгайтирилган исломий тадқиқотлар ва олий диний таълим учун шиа диний семинарияси сифатида ташкил этилган. У Банараснинг охирги Қози-ул-Қузаат (ислом олий судяси) Қози Мавлоно Сайид Банде Али Хоннинг таклифига биноан Мавлови Хуршид Али Хон томонидан асос солинган. Шу мақсадда ер ажратилган ва қурилиш 1870/1287 (ҳижрий)-йилда унинг назорати остида якунланган.
Жамия-э-Имания – Ҳиндистон яриморолидаги шиа мусулмонларининг биринчи ва энг қадимги илмий марказидир. Бу таълим, нотижорат, хайрия муассасаси бўлиб, бир ярим асрдан кўпроқ вақт давомида жамиятга доимий равишда хизмат қилган. Ундан кўплаб диний уламолар, воизлар, профессорлар, муаллифлар, нотиқлар (хатиблар), шоирлар (шаярлар) ва диний фаоллар етишиб чиққан.
30/40 йил давомида у кўплаб нохуш вазиятларни бошдан кечирган ва баъзи муваффақияцизликларга учраган, лекин 1983-йилда Мавлоно Сайид Муҳаммад Ҳусайний томонидан қайта тикланган ва унинг саъй-ҳаракатлари билан аввалги ҳолатига қайтган. Ҳозирги вақтда ушбу коллежда бош ҳокимият ва энг юқори лавозимни эгаллаб турган ўғли Мавлоно Сайид Муҳаммад Зафар Ал-Ҳусайний раҳбарлигида жадал ривожланиш йўлида кетмоқда[2].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Чандра, Сwати. „Десиред литераcй рате стилл элудес Каши“ (2012-йил 5-феврал). 2013-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 5-январ.
- ↑ „Ҳисторй оф Жамиа-э-Иманиа“. Қаралди: 2013-йил 5-январ.