Jamiya Darussalom
Жамия Даруссалом – араб коллежи, 1924-йилда Кака Муҳаммад Умер томонидан Умерободда ташкил этилган. Жамия Даруссалом Ҳиндистон жанубидаги исломий муассасаси ҳисобланади.
Тарихи
Жамия Даруссалом – ҳайвон териси савдоси билан шуғуланувчи савдогар Кака Муҳаммад Умер[1] томонидан асос солинган ислом университети бўлиб, у 1924-йил 7-декабрда Умеробод деб номланган янги ташкил этилган қишлоқда ушбу муассасага асос солган. У мусулмонлар ва умуман мамлакатнинг диний, таълим, ислоҳот ва фаровонлик эҳтиёжларини қондириш учун хизмат қилишини ният қилган.
Таълим тизими
Жамия Даруссалом турли ислом фанлари бўйича таълим беради. У аспирантура, бакалавриатдаражаси, диплом ва сертификат берувчи турли курсларда ўқишликни таклиф этади. ЖДСА тўрт тилда ўқитиш имконига эга: форс, араб, инглиз ва урду тиллари. Шунингдек, Қур’он ёдлаш бўйича тренинглар ҳам мавжуд.
Таниқли битирувчилари
- Жалолиддин Умрий (Жамоат-и Исломий Ҳинд собиқ амири)
- Зиё-ар-Раҳмон Азмий (Муҳадис-ал-асор, муаллиф, олим, профессор ва Мадина Ислом университети Ҳадис кафедраси собиқ декани)
- Доктор Муҳаммад Хон Умри (Жамиа Миллиа Исламиа, Исломшунослик кафедраси ассистенти, Ню-Деҳли
- Ҳафиз ур Раҳмон Азами Умри Маданий (Жамия Даруссаломнинг собиқ директори, Умеробод)
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Море, Ж. Б. Прашант. Тҳе политиcал эволутион оф Муслимс ин Тамилнаду анд Мадрас, 1930-1947. Ҳйдерабад, Индиа: Ориэнт Лонгман, 1997 — 57-бет. ИСБН 81-250-1011-4.