Jamiyat 5.0

Жамият 5.0 (инглизча: „Соcиэтй 5.0“ ёки „Супер Смарт Соcиэтй“) — ҳаётнинг барча жабҳаларида рақамли технологиялардан фойдаланишга асосланган жамиятни ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий стратегияси.
Бундай жамият ғояси Япониянинг инсон капиталини ривожлантириш миллий стратегиясининг бир қисмидир. Жамият 5.0 стратегияси Япониянинг яқин келажакдаги технологик ривожланишини башорат қилишнинг янги ёндашувидир. Япония инновацион ривожланиш прогнозларининг биринчи таҳлили (2000-йилгача бўлган даврда) 1971-йилда нашр этилган. Горизонти 2050-йилгача кенгайтирилган жорий 10-прогноз эса 2015-йил март ойида тақдим этилган[1][2][3].
„Жамият 5.0“ консепсиясининг яратилиши Япониянинг узоқ муддатли ривожланиш, жаҳон иқтисодиётида етакчи мавқеини сақлаб қолиш ёки эгаллаш юзасидан ўз ташаббусларини илгари суриш бўйича бошқа давлатларнинг стратегияларига жавоби бўлди. Масалан, Германиянинг Ҳигҳ-Теч Стратегй 2025 стратегияси моҳияти энг янги технологиялардан, жумладан, ишлаб чиқариш саноатида ИоТдан фойдаланишдан иборат; АҚСҲ саноат Интернети стратегияси эса ахборот жараёнларини ишлаб чиқариш билан бирлаштирган кенг қамровли ечимни яратишни ўз ичига олади[4].
Стратегиянинг моҳияти
"Жамият 5.0" стратегияси Япония ҳукумати томонидан 2016-йилда мамлакатдаги йирик бизнес федерацияси Кеиданреннинг фаол иштирокида қабул қилинган[5]. Кеиданрен стратегияни ишлаб чиқа туриб, „Жамият 5.0“[6] янги ижтимоий ишлаб чиқариш усулини англатади, деб ҳисоблашини қайт этади:
- овчилар ва теримчилар жамияти;
- қишлоқ хўжалиги жамияти;
- саноат жамияти;
- ахборотга йўналтирилган жамият;
„Жамият 5.0“ стратегиясининг пайдо бўлиши Япония, жаҳон иқтисодиёти ва умуман жамиятнинг барқарор ривожланишини чекловчи масалаларни ҳал қилиш билан боғлиқ: меҳнатга лаёқатли аҳоли сонининг камайиши, жамиятнинг қариши, ижтимоий ривожланиш кўрсаткичларининг тушиши, глобал рақобатбардошлик даражасининг пасайиши, эскирган инфратузилма, табиий офатлар, терроризм, экологик муаммолар, табиий ресурсларнинг етишмаслиги, хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокининг етарли эмаслиги шулар жумласидандир[5][7].
Барқарор иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш каби икки турлича мақсадга бир вақтнинг ўзида эришиш ҳозирги ижтимоий тизимда қийин бўлиб қоляпти. Бироқ, Япония ҳукуматига кўра, буюмлар интернети (ИоТ), робототехника, сунъий интеллект ва "катта маълумотлар" (биг дата) каби янги технологияларнинг ривожланиши жамият ҳаёти ривожига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. „Жамият 5.0“да ушбу технологиялар барча соҳаларда: ижтимоий ва иқтисодий жабҳаларда ўзгаришларни амалга ошириш учун бирлаштирилган. Компютерлаштириш асосан ишлаб чиқариш ва бизнес билан боғлиқ ҳисобланган тўртинчи саноат инқилобидан кейинги босқич сифатида „Жамият 5.0“ консепсияси рақамли технологиялардан жамиятнинг барча соҳаларида чуқурроқ ва кенгроқ фойдаланишни таклиф қилади[8][9].
Стратегиянинг асосий ғояси рақамли муҳит ва жисмоний маконни интеграциялаш орқали ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, бунинг натижасида инсон ҳаёти сифатини яхшилашдир. Бундай жамиятдаги инновациялар қулай ва хавфсиз бўлиб, улар одамларнинг ҳаётини осонлаштиради ва мароқли қилади. „Жамият 5.0“ стратегияси моҳиятига кўра, илғор технологиялар ҳаётнинг барча жабҳаларига кириб борган ҳолда бизнеснинг янги шакллари ва турларининг пайдо бўлишига, бу эса бутун мамлакат иқтисодиётининг ўсиши ва сифат кўрсаткичларининг ортиши, ҳар бир инсоннинг индивидуал ҳаёт сифатларининг яхшиланишга олиб келиши керак.
„Жамият 5.0“ қуйидаги дастурларни амалга ошириш орқали мамлакат ўсиши, Япония иқтисодиёти ва умуман жамиятнинг ўзаро боғланган ва мувофиқлаштирилган уйғун ривожланишининг янги моделига айланиши кутилмоқда[10][11][9]:
- тўртинчи саноат инқилоби орқали амалга ошириладиган саноатнинг сифатли ривожланиши;
- туғилишнинг пасайиши, аҳолининг қариши, жамиятда самарали иштирок этиш учун фаол узоқ умр кўриш каби ижтимоий ва тегишли муаммоларни ҳал қилиш;
- зарур инсон иштирокини қисқартирган ҳолда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, органик деҳқончилик ва чорвачиликни автоматлаштиришни ривожлантириш;
- энергияни оқилона ривожлантириш;
- экологик муаммолар билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш;
Жамият 5.0 ғоясини амалга ошириш учун Кеиданрен давлат, маҳаллий ҳукуматлар, университетлар, илмий-тадқиқот институтлари ва венчур капитал фирмаларини ўз ичига олган кенг доирадаги ҳамкорлар билан ишлаб келмоқда. Бундай ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад ҳозирги иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий вазият бўйича тадқиқотларни амалга ошириш ва кейинчалик ўзгаришларнинг аниқ дастурини яратиш ва рўёбга чиқариш, шунингдек, сармояларни жалб этишдан иборат.
Вазифалар
- Келажакдаги янги ижтимоий муаммоларни башорат қилиш.
- Рақамли ишлаб чиқариш ва прогнозлаш усуллари орқали саноатнинг рақобатбардошлигини ошириш ва одамлар ҳаётини яхшилаш.
- Ҳам давлат ва хусусий сектор, ҳам хусусий компаниялар ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни таъминлаш.
- Мамлакат ва жамиятнинг ижтимоий тузилишини яхшилаш учун компаниялар ва давлат секторининг тадқиқотлари ва ишланмалари қолипларидан ташқарига чиқиш.
- Жамият 5.0нинг ривожланиш йўналиши ва инфратузилмаси учун асос яратиш.
- Мамлакат ва жамият учун муҳим бўлган қуйидаги тоифаларни диққат марказида бўлган соҳалар сифатида танлаш: шаҳар ва қишлоқ жойлари, товарлар ва хизматлар, инфратузилма ва кибермакон[12][13].
Ахборот жамияти илгари тармоқ орқали маълумот тўплашни ва шахс томонидан тўпланган маълумотларни кейинги таҳлил қилиш жараёнини ама;га оширишни ўз зиммасига олган. Бироқ Соcиэтй 5.0 да одамлар, нарсалар ва тизимлар киберфазода ўзаро боғланган ва сунъий интеллект ёрдамида олинган натижалар инсоннинг имкониятларидан ошиб, жисмоний маконга „қайтади“[5]. Жамият 5.0 минтақавий, ёш, жинс ва тил тўсиқларини бартараф этишга қаратилган. Энг муҳим мақсадлардан бири ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш билан параллелл равишда юзага келадиган иқтисодий ривожланишдир[10]. Айни пайтда ривожланиш стратегияси 2030-йилгача мўлжалланган[14][15].
Жамиятнинг 5.0 нинг асосий хусусиятлари
Соcиэтй 5.0 ва Соcиэтй 4.0 ўртасидаги фарқлар
- Киберфазо ва жисмоний макон ўртасидаги яқинлашувнинг юқори даражаси.
- Минтақаси, ёши, жинси, тили ёки бошқа чекловлардан қатъи назар, аҳолининг жорий ва потенсиал эҳтиёжларини қондира оладиган товарлар ва хизматлар кўрсатиш.
- Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш.
- Янги жамиятнинг асосий мақсади инсон ҳаётини имкон қадар қулай, сифатли ва хавфсиз қилишдир[16][17][18].
| Жамият 4.0 | Жамият 5.0 |
|---|---|
|
|
|
|
|
|
|
|
Технология
Автоном транспорт
Автоматлаштирилган бошқарув ғояси шундан иборатки, рақамли технология туфайли автомобил ўзини ўзи бошқаради. Учувчисиз транспорт воситаларини яратиш ишлари аллақачон бошлаб юборилган. 2015-йилда Британиянинг Делпҳи Аутомотиве компаниясига тегишли учувчисиз автомобили Сан-Франсискодан Ню-Ёркгача бўлган масофани 9 кунда муваффақиятли босиб ўтди[19].
2016-йилда Москвадаги Колцевая метро линиясида автопилотдаги биринчи поезд ҳаракатлана бошлади[20]. 2017-йилнинг кузида 45-Токио автосалонида Мицубиши Элеcтриc автомобилнинг ўз сенсорлари ва тармоқ маълумотларидан олинган ахборотларга асосланган автоном ҳайдаш технологиясидаги компания ютуқларини намойиш этган хАУТО автомобилини тақдим этди[21].
Автоматлаштирлган поездлар Париж, Копенгаген, Дубай, Мадрид, Атланта, Каракас метроларида ҳам ишлайди[22]. 2017-йилда Аппле автоном ҳайдаш технологиялари ишланмалари, жумладан, обектни идентификациялаш учун камералар, бир вақтнинг ўзида маҳаллийлаштириш ва хариталаш учун қурилмалар, сенсорлар ёрдамида батафсил 3Д хариталар яратиш ва фавқулодда вазиятларда қарор қабул қилиш механизмини тақдим қилди[23]. Убер Пицбургдаги йўлларда ўзи бошқарадиган таксиларни ишга туширди[24].
Хусусий сенсорга асосланган бошқарув технологиясининг моҳияти ташқи муҳитни кенг бурчакли олд миллиметрли тўлқинли радар, олд кузатув камераси ва орқа ён радар ёрдамида кузатишдан иборат.
Шунингдек, у Квази-Зенит сунъий йўлдош тизими (ҚЗСС) томонидан узатиладиган юқори аниқликка эга 3Д хариталар ва CЛАС (сантиметрли даражадаги дифференциал тузатиш тизими) сигналларидан фойдаланади. Шундай қилиб, бу сенсорлардан олинган маълумотлар тармоқ маълумотлари билан биргаликда қайта ишланади, бу эса автоном бошқарувни хавфсизроқ ва қулайроқ қилади[21].
"Ақлли ишлаб чиқариш"
"Ақлли ишлаб чиқариш" — ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида тармоқли ахборот технологиялари ва кибер-физик тизимлардан комплекс интенсив фойдаланиш[25]. Бундай ишлаб чиқариш яхши меҳнат шароитларига эришиш, унумдорликни ошириш, харажатларни камайтириш ва натижада маҳсулотнинг рақобатбардошлигини ошириш имконини яратади[14][26].
Шу турдаги технологиялардан фойдаланишга мисол қилиб ултратовуш ёрдамида тортларни аниқ кесишга қодир бўлган Неwтеч компаниясининг РФ13 роботини келтириш мумкин[27].
Илғор технологиялардан фойдаланишга тизимли ёндашишнинг яна бир мисоли 2003-йилда Мицубиши Элеcтриc томонидан ишлаб чиқилган э-Ф@cторй платформасидир. Россияда бу лойиҳа 2007-йилда тақдим этилган. Платформа сенсорлар ёрдамида ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида ахборот оқимларини тўплаш имконини беради. Йиғилган маълумотлар миқдори Эдге Cомпутинг[эн] технологияси ёрдамида таҳлил қилинади. Бутун таҳлил ичидан фақат кейинги бошқарув қарорини қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотлар ЭРП тизимига узатилади[28].
Офлайн молия
Офлайн молиялаштиришга мисол сифатида Гоогле Пай ва Аппле Пай каби тизимларни келтириш мумкин. Улар сизга савдо нуқталарида контакциз тўловларни амалга ошириш имконини беради. Карта эгасининг маълумотлари токенизация технологиясидан фойдаланган ҳолда шифрланган бўлади[29].
Келгусида ёқилғи қуйиш шохобчаларида тўлов жараёнини соддалаштириш мақсадида автомобилларда контакциз тўлов тизимини жорий этиш режалаштирилган. Автомобил эгасининг банк ҳисобидаги маълумотлар ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўрнатилган сенсорли датчиклар ёрдамида ўқилади[10].
Қайта тикланадиган энергия манбалари устида ишлаш
"Жамият 5.0" стратегияси қуёш каби қайта тикланадиган манбалардан энергия тўплайдиган қурилмаларни яратишни ҳам ўз ичига олади[10].
"Беш девор"
Янги жамиятга ўтиш учун бир қатор муаммоларни бартараф этиш керак. Япониянинг „Жамият 5.0“ стратегиясида бу муаммолар „деворлар“ деб номланади[30].
Вазирлик ва идоралар девори
Давлатнинг жамият ҳаётида фаол иштирок этиши ва стратегияни амалга ошириш, бюрократия даражасини пасайтириш. Аниқ миллий стратегия ва янги ҳокимиятлар ташкил этилгунга қадар давлат томонидан ташаббусларни қўллаб-қувватлаш зарур.
Қонунчилик тизими девори
Амалдаги қонунчилик тараққиётга тўсқинлик қилиши мумкин. Масалан, Убер ёки Аирбнб мисолида олиб қараганда технология, бир томондан, одамларга тўғридан-тўғри пул ишлаш имкониятини беради. Бошқа томондан эса қонун уларга буни тақиқлаши мумкин.
Технология девори
Билимлар базасини шакллантириш зарур, бунинг натижасида янги рақамли технологиялардан фойдаланиш кенг аҳоли учун очиқ бўлади.
Инсон ресурслари девори
Аҳоли билим, кўникма ва малака жиҳатидан ҳаётнинг турли соҳаларида рақамли технологиялардан самарали фойдаланишга тайёр бўлиши керак. Бу муаммони ҳал қилиш учун таълимни ислоҳ қилиш ва ахборот саводхонлигини ошириш зарур.
Ижтимоий қабул девори
Янги тип консепсиясига ўтиш учун жамоатчилик онгини ўзгартириш зарур. Аҳоли ушбу консепсияни қабул қилиши ва унинг амалга оширилишини қўллаб-қувватлаши керак[12].
Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишга қўшган ҳиссаси
Барқарор ривожланиш мақсадлари ёки Сустаинабле Девелопмент Гоалс (СДГ) — халқаро ҳамкорлик мақсадлари тўплами. Ушбу лойиҳа, шунингдек, „Дунёмизни ўзгартириш: Барқарор ривожланиш учун 2030 кун тартиби“ деб номланади. Бу чекланган ресурслар ва экологик тоза — табиат, энергия ва моддий тежамкор технологиялардан оптимал фойдаланишга, ижтимоий ва маданий тизимларнинг барқарорлигини сақлашга, биологик ва жисмоний табиий тизимларнинг яхлитлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутади.
„Жамият 5.0“ стратегиясининг қоидалари ва ғоялари СДГга эришиш учун янги имкониятлар очади.
Улар орасида:
- сув сифати, ўрмонлар, тупроқ деградацияси, биологик хилма-хилликни кузатиш ва назорат қилиш учун масофадан зондлаш ва океанографик маълумотлардан фойдаланиш ва бошқалар;
- иқлим ўзгаришини бошқариш учун юқори самарали ҳисоблаш (ҲПC) усулларидан фойдаланиш;
- қулайлик, хавфсизлик ва иқтисодий самарадорлик мос келадиган „ақлли шаҳарлар“ни яратиш;
- глобал инновацион экотизимларни яратиш;
- ақлли қишлоқ хўжалиги орқали озиқ-овқат ишлаб чиқариш, ақлли озиқ-овқат технологиялари орқали такомиллаштирилган диэталар;
- юқумли касалликларнинг олдини олиш тизимини ишлаб чиқиш;
- замонавий электрон таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда таълим бериш;
- аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш, шу жумладан, ахборот технологиялари соҳасида таълим олиш ва бизнес юритиш соҳаларида[31].
Манбалар
- ↑ „Краткий обзор опыта прогнозирования научно-технического прогресса“. Научно-исследовательский центр индустриальных проблем развития НАН Украины. 2018-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 30-июл.
- ↑ „Денисов Ю.Д. Анализ японских прогнозов инновационного развития 1971-2014 гг.“. жапанстудиэс.ру. 2018-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ „Денисов Ю. Д. «Японский путь научно-технического развития»“. cйберленинка.ру. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ „КЕИДАНРЕН (Жапан Бусинесс Федератион)“. кеиданрен.ор.жп. 2018-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 „Соcиэтй 5.0. Wҳат ис Соcиэтй 5.0?“. Cабинет Оффиcе, Говернмент Оф Жапан. 2018-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ „Реализинг Соcиэтй 5.0“. кеиданрен.ор.жп. 2020-йил 17-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ „Японский вариант цифровой экономики в России“. нг.ру. 2018-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ „CеБит-2017 :европейцы знакомятся с "обществом 5.0"“. эуронеwс.cом. 2018-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ 9,0 9,1 „На "Иннопроме" рассказали, что такое Общество 5.0“. рг.ру. 2019-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ 10,0 10,1 10,2 10,3 „«Общество 5.0»: как мы будем жить в будущем“. накед-сcиэнcе.ру. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ „Супер Соcиэтй 5.0: национальная научно-технологическая стратегия Японии“. жсон.тв. 2018-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ 12,0 12,1 „Стратегия «Общество 5.0»“. из.ру. 2018-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ „Чаирман Сакакибара'с Статеменц анд Cомменц ат Ҳис Пресс Cонференcе Фоллоwинг тҳе Кеиданрен Суммер Форум“. кеиданрен.ор.жп. 2018-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ 14,0 14,1 „Кибер – тех. Общество 5.0 и роль человека“. радио.медиаметриcс.ру. 2018-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ „Выставка «Иннопром-2017 в Екатеринбурге показала, что требуется России, чтобы уже в ближайшие несколько лет стать цифровой державой“. cомпутерwорлд.ру. 2018-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ „Cомпреҳенсиве Стратегй он Сcиэнcе, Течнологй анд Инноватион (СТИ) фор 2017 [Овервиэw“]. Cабинет Оффиcе, Говернмент Оф Жапан. 2018-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ „Общество 5.0 – японский подход к цифровизации экономического роста“. мицубишиэлеcтриc.ру. 2018-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ „Репорт он Тҳе 5тҳ Сcиэнcе анд Течнологй Басиc План, Cоунcил фор Сcиэнcе, Течнологй анд Инноватион, Cабинет Оффиcе, Говернмент оф Жапан (Деcембер 18, 2015)“. 8.cао.го.жп. 2018-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ „Беспилотный автомобиль успешно пересек Америку“. вести.ру. 2018-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ „Подземка на автопилоте: как работают новые поезда в метро“. м24.ру. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ 21,0 21,1 „Мицубиши Элеcтриc проводит полевые испытания экспериментального автомобиля хАУТО с системой автономного вождения“. мицубишиэлеcтриc.ру. Қаралди: 2018-йил 27-июл.[сайт ишламайди]
- ↑ „Как управляют поездами без машиниста“. газета.ру. 2018-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ „Аппле рассказала о разработке технологий автономного вождения“. попмеч.ру. 2017-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ „Убер запустил первые беспилотные такси в США“. рбc.ру. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ „Умное производство“. иот.ру. 2018-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ „Как интернет привел промышленность к революции?“. газета.ру. 2018-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ „Неwтеч партнерс wитҳ Мицубиши Элеcтриc он иц ултрасониc cуттинг мачине фор cаке“. бакеряндснаcкс.cом. 2021-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ „Мицубиши Элеcтриc представила платформу для управления данными на предприятиях России“. тасс.ру. 2018-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ „Токенизация: как это работает?“. псм7.cом. 2018-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ „Фром Индустрй 4.0 то Соcиэтй 5.0: тҳе биг соcиэтал трансформатион план оф Жапан“. и-сcооп.эу. 2018-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ „Соcиэтй 5.0 фор СДГс“. кеиданрен.ор.жп. 2018-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.