Жамнагар, Наванагар— Ҳиндистоннинг ғарбидаги шаҳар. Гужарот штатида. Кач қўлтиғи соҳилидаги порт. Аҳолиси 345 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Темир йўл стансияси. Катхиявар я. о.даги муҳим савдо маркази. Ипак, жун, кўн, кимё, семент, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Қадимдан бўёқчилик ривожланган. Каштачилик, тикувчилик ва кулолчилик буюмлари тайёрланади. Ж. яқинидан боксит олинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил