Жамоатчилик фикри - ижтимоий воқеаларга, турли гуруҳлар, ташкилотлар ва айрим шахслар фаолиятига бўлган яширин ёки ошкора муносабатларни ўз ичига олувчи оммавий онг шакли; муайян ижтимоий масалаларни маъқуллаш ёки қоралашда намоён бўлади, индивидлар, ижтимоий гуруҳлар хатти-ҳаракатини ва ижтимоий муносабатларда муайян меъёрларни белгилайди; умуман жамият доирасида ҳам, турли ижтимоий гуруҳлар доирасида ҳам амал қилади. Ж. ф.нинг фаоллиги ва аҳамияти жамиятнинг структуравий ҳарактери, ишлаб чиқарувчи кучларнинг , маданиятнинг , демократик ҳуқуқий меъёрлар ва эркинликларнинг тараққиёт даражаси билан белгиланади. Ж. ф. ҳокимият органларини сайлашда, оммавий коммуникация воситаларида, аҳоли сўровлари ва б.да ўз ифодасини топади.

Ўзбекистонда "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази тузилган (1997). Марказ мамлакат ижтимоий, иқтисодий ҳаёти, давлат сиёсати ва ҳукумат фаолияти тўғрисидаги Ж. ф.ни таҳлил қилади ва умумлаштиради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил