Википедияда исми Жамол бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Жамол Абдул Носир (арабча: جمال عبدالناصر‎‎; 1918-йил 15-январ, Искандария, Асют вилояти Банн Мур қишлоғи — 1970-йил 28-сентябр, Қоҳира) — Миср Араб Республикасининг давлат ва сиёсий арбоби, 1939-йил ҳарбий билим юртини, 1942-йил ҳарбий-штаб коллежини тугатган. 1948—1949-йиллардаги Араб—Исроил уруши иштирокчиси, „Озод зобитлар“ ташкилотини тузиб инқилобий ҳаракатга раҳбарлик қилган. Носир Инқилобий кенгашнинг аввало раис ўринбосари, сўнг раиси, 1952—1956 -йилларда Миср Бош вазири ўринбосари, Ички ишлар вазири, Бош вазири бўлган. 1956-йил июн — 1958-йил февралда Миср президенти. 1956-йил Миср халқининг инглиз-франсуз-исроил агрессиясига қарши курашига бошчилик қилган. 1958-йил Носир раҳбарлигида Миср билан Сурия қўшилиб, Бирлашган Араб Республикаси (БАР) вужудга келди. Носир 1958-йил БАР президенти, 1963-йил Араб социалистик иттифоқининг раиси, 1956-йилдан БАР қуролли кучлари бош қўмондони. 1961-йилда Сурияни БАРдан ажралиб чиқиши Носирнинг умум миллатпарварлик сиёсатига ҳамда 1967-йилдаги Исроил билан бўлган „олти кунлик уруш“да Миср армиясининг енгилиши Носирнинг сиёсий мавқеига сезиларли зарба берган[1].

Жамол Абдул Носир
Jamol Abdul Nosir

Мансабда бўлган йиллари
1956-йилдан – 1970-йилгача

Таваллуди

15-январ 1918-йил
Искандария
Вафоти 28-сентябр 1970-йил(1970-09-28)
(52 ёшда)
Қоҳира
Имзо

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил