Зиёсферада исми Жамол ва фамилияси Камолов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Жамол Камол (Жамол Камолов; 9-ноябр 1938, Шофиркон — 27-сентябр, 2022[1]) — Ўзбекистон халқ шоири (1992). Бухоро педагогика институтининг филология факултетини тугатган (1959). Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлимида масъул котиб (1970—72), Ўзбекистон Фанлар Академияси Тил ва адабиёт институтида аспирант ва илмий ходим (1972—86). Лирик шеър тузилиши бўйича илмий тадқиқотлар олиб борган. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бош муҳаррир (1986—88), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси (1991—96). Жамол Камолнинг илк шеърий тўплами „Олам кирар юрагимга“ 1968-йилда нашр этилган.

Жамол Камол
Файл:Жамол Камол.жпг
Асл исми Жамол Камолов
Таваллуди 9-ноябр 1938-йил
Вафоти 27-сентябр 2022-йил(2022-09-27)
(83 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон
Тахаллуси Жамол Камол
Касби шоир, таржимон
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Мукофотлари
  • „Чўққиларга ёғилди ёғду“ (1970),
  • „Тош туғёни“ (1972),
  • „Ҳасан ва ой“ (1974),
  • „Қуёш чашмаси“ (1975),
  • „Қадаҳ“ (1978),
  • „Достонлар“ (1980),
  • „Сувайдо“ (1982),
  • „Умидли дунё“ (1988)

каби шеърий тўпламларига кирган шеърларида мумтоз шеърий анъаналар билан замонавий шеърий жараён ўзаро уйғунлаштирилган.

Жамол Камол франсуз мумтоз адабиётининг намояндаси Никола Буалонинг „Шеърий санъат“ асарини, озарбайжон шоири Бахтиёр Ваҳобзоданинг Муҳаммад Фузулий ҳақидаги „Шабиҳижрон“ достонини, У. Шекспир, А.С. Пушкин, Ян Райнис асарларини, Жалолиддин Румий, Сотим Улуғзода сингари адибларнинг сара асарларини ўзбек тилига таржима қилган. 2022-йил 27-сентябрда вафот этган[2].

Манбалар