Жамолиддин туркий (?-?) -ўзбек тилшунос олими. Миср ва Сурияда яшаб, ижод қилган. Араб ва туркий тилларнинг диалектларини мукаммал билган. Бизгача фақат бир асари — "Китоби луғат ул-муштоқ фи-л-луғат ит-турк ва-л-кифчоқ" ("Туркий ва қипчоқ тилларига муштоқларни қониқтирувчи китоб") етиб келган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил