Жамолуддин Атоуллоҳ, Жамол ал-Ҳусайний (?—1511) — хуросонлик тарихчи. Ҳиротда яшаб ижод этган. Бирмунча вақт Ҳусайн Бойқаронт вазири ҳам бўлган (лақаби Атоуллоҳ Шерозий). Тарихий асарлар ёзган. Улардан энг муҳими "Китоб ал-аҳбоб фий сияри ан-Набий вал-ол вал-ашоб" ("Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам, ул зотнинг хонадонлари ва саҳобаи киромлари хусусида дўстлар китоби") номли асаридир. Бу асар Туркияда қайта-қайта нашр этилган, қўлёзма нусхаси Лондонда сақланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил