Жамолуддин ҳусайн инжу (16-аср) — йирик тилшунос олим. Бобурийлардан Жаҳонгиршоҳга атаб "Фарҳангги Жаҳонгирий" ("Жаҳонгир луғати")ни ёзган. Ж. Ҳ. И. аждоди асли Шероз саййидларидан бўлиб, отаси Кашмирга келиб ўша ерда муқим яшаб қолганди. 1584-йил Ж. Ҳ. И. Акбар хизматига кириб, унинг энг яқин надимларидан бирига айланган, Жаҳонгир даврида эса "Азд уд-давла" ("Давлат таянчи") деган фахрий унвонга сазовор бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил