Жамшид Саидов (русча: Саидов Джамшид; 14-феврал 1978-йил[1], Бухоро) – Ўзбекистонлик собиқ футболчи ва футбол мураббийи. Футболчилик фаолиятида асосан Бухоро вилояти жамоаларида ўйнаган.

Жамшид Саидов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жамшид Саидов
Таваллуд санаси 1978-йил 14-феврал (1978-02-14) (48 ёш)
Таваллуд жойи Бухоро Ўзбекистон ССР
Бўйи 1.72 cм (1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи / Ярим ҳимоячи
Вазни 70 кг
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1999—2003 Бухоро 102 (2)
2004 Динамо 18 (1)
2005—2008 Вобкент 25+ (3+)
Бошқарган клублари
2010—2012 Бухоро (Ёрдамчи мураббий)
2012 Бухоро
2015—2017 Бухоро
2019—2020 Андижон
2021—2023 Локомотив (Ёрдамчи мураббий)
2023—2024 Қизилқум
2025— Локомотив (Ёрдамчи мураббий)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Футболчилик фаолияти

Саидов профессионал футболдаги фаолиятини „Бухоро“ клубида, 1999-йилги мавсумда бошлгаан. Бухоро клубида ярим ҳимоячи ва ҳимоячи позицияларида ўйнаган 2004-йилги мавсумда Самарқанднинг „Динамо“ жамоасида ўйнаган. 2005-йилги мавсумда Бухорога қайтди ва Вобекнтнинг „Вобкент“ клуби сафида ўйнай бошлаган. 2006-йилги мавсумда Ўзбекистон Биринчи лигаси мусобоқасида Тошкентнинг „Қурувчи“ жамоасидан кейин иккинчи ўринни олиб Ўзбекистон Олий лигасига „Вобкент“ клуби билан йўлланмани қўлга киритган. 2008-йилги мавсумда футболчилик фаолиятини якунлаган.

Мураббийлик фаолияти

Мураббийлик фаолиятини 2010-йилги мавсумда Ўзбекистон Про лигасида иштирок этаётган Бухоро жамоасида, Геннадий Кочневга ёрдамчи мураббий сифатида бошлаган. 2011—2012-йилги мавсумда бир муддат „Бухоро“ клуби бош мураббийи вазифасини бажарган. 2013—2015-йилларда Муборакнинг „Машъал“ клуб тизимида ишлаган[2] ва бош мураббий Александр Хомяковга ёрдамчилик қилган[3]. 2014-йилда АФC мураббийлик Про лицензиясини қўлга киритган[4]. 2015-йилги мавсумда яна „Бухоро“ клубига бош мураббий сифатида қайтди. 2015-йил 5-июлда Шуҳрат Файзиев ўрнига „Бухоро“ клубига бош мураббий сифатида тайинланган[5][6][7]. Жамшид Саидов бошчилигидаги Бухоро жамоаси 2016-йилги мавсумда ўз тарихидаги энг яхши натижаларни бирини қайд этди. Мавсум давомида барқарор ўйнаган жамоа мусобоқа якунида 4-ўринни қўлга киритган эди. 2017-йилги мавсумда „Бухоро“ жамоасидан истеъфога чиқган[8][9]. 2020-йил 27-июлда „Бухоро“ клубида бош мураббийликдан бўшатилган Муҳсин Муҳаммадиев ўрнига бош мураббий сифатида тайинланган[10] ва мавсум сўнгида истеъфога чиқган[11][12]. 2021-йил Тошкентнинг „Локомотив“ жамоаси тизимида мураббий сифатида фаолиятини давом эттирган[13]. 2023-йил 20-июнда Навоийнинг „Қизилқум“ клуби бош мураббийи сифатида шартнома имзолади[14][15].

Манбалар

  1. ↑ „"Машъал" Жамшид Саидовни табриклайди“. 2023-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
  2. ↑ „"Машъал" ёшларини энди Жамшид Саидов бошқариб боради“. 2023-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
  3. ↑ „Жамшид Саидов: "Янги мавсумга тайёргарлик режаларимиз маълум бўлган"“. 2023-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
  4. ↑ „Хомяков ва Саидов ПРО лицензияси соҳиби бўлишди“. 2022-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
  5. ↑ „Расмий хабар: Жамшид Саидов - "Бухоро" бош мураббийи!“. 2023-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
  6. ↑ „Расман! Жамшид Саидов "Бухоро" бош мураббийи!“. 2023-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
  7. ↑ „Расман: Жамшид Саидов - "Бухоро" бош мураббийи!“. 2023-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
  8. ↑ „Жамшид Саидов нима учун истеъфога чиқарилганини билмайди“. 2023-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
  9. ↑ „Бухоролик мухлислар Агамуродов ва Саидовга миннатдорчилик билдиради“. 2023-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
  10. ↑ „Муҳсин Муҳаммадиев «Бухоро» жамоаси бош мураббийилигини тарк этди“. 2023-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
  11. ↑ „Жамшид Саидов "Бухоро" жамоаси бош мураббийлигини тарк этди“. 2023-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
  12. ↑ „“Бухоро” бош мураббий масаласини қачон ҳал қилади?“. 2023-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
  13. ↑ „Жамшид Саидов ва Акмал Шораҳмедов "Локомотив" мураббийлар штабида фаолият юритади“. 2022-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
  14. ↑ „Эшитдик-да! "Қизилқум" мураббийлар штабига икки нафар мутахассис келиб қўшилди“. 2023-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-октябр.
  15. ↑ „Жамшид Саидов — "Қизилқум" бош мураббийи“. 2023-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-октябр.

Ҳаволалар