Jamshid Zokirov
Жамшид Каримович Зокиров (11-июл, 1948[1]—7-апрел, 2012[2]) — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, кино ва театр актори.
| Жамшид Каримович Зокиров | |
|---|---|
| Таваллуди |
11-июл 1948-йил |
| Вафоти |
7-апрел 2012-йил (63 ёшда) Тошкент, Ўзбекистон |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Актёр |
| Фаолият йиллари | 1971—2012 |
| Мукофотлари |
|

Ҳаётининг сўнгги йили давомида саратон касаллиги билан кураш олиб борган Жамшид Зокиров 2012-йил 7-апрелида вафот этди[2].
Таржимаи ҳоли
Жамшид Зокиров 11-июл 1948-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1971-йил Островский номидаги театр ва рассомчилик сан'ати институтини тамомлаган. 1971-йилдан Ҳамза театри - Ўзбек миллий академик драма театрининг актёри. Энг яхши роллари: Алберт („Оқшомдан тушгача“), Фарҳод („Кузнинг биринчи куни“), Холмат („Бой ила хизматчи“), Эркак („Тақдир эшиги“), Степан („Мардикор“), Эркак („Алдагани хотин яхши“) ва б. Кинода Ота („Орзулар оғушида“), Ҳаким („Келинлар қўзғолони“), Олимтой („Темир хотин“) каби ролларни ўйнаган ва видеофилмларда суратга тушган: Декан („Домла“), милиционер („Тартиб“), Шариф Номозов („Шайтанат“) ва бошқалар. 1995-йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган[1]. Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокировага уйланган. Вафотидан сўнг 2026-йил 28-майда Меҳнат шуҳрати ордени билан тақдирланган[3].
| Бу бўлим çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
Филмографияси
Тақдир эшиги
Шайтанат
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Жамшид Зокиров оламдан ўтди (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-04-15 санасида архивланган), узбекона.уз
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Жамшид Зокиров оламдан ўтди (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-10-18 санасида архивланган), кун.уз
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 28-майдаги „Мамлакатимизда маданият, сан’ат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум ижодкорларни мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2026-йил 28-май). 2026-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 28-май.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |