Jan Latosz
Жан Латосз (Иван) (полякчада: Жан Латосзйńски тахминан 1539-йилда туғилган, 1608-йилда Краковда вафот Остроҳда вафот этган.) – поляк олими, астроном, астролог, математик, шифокор.
| Жан Латосз | |
|---|---|
| Жан Латосзйńски | |
| Таваллуди |
таҳминан 1539-йил |
| Вафоти |
1608-йил Остроҳ. Реч Посполита. (Ҳозирги Ривне вилояти, Украина) |
| Фуқаролиги | Полша |
| Касби | Астроном, шифокор. |
Биография
Краковликлар оиласида туғилган. Икки йил давомида Падуа университетида таҳсил олиб, шифокор даражасини олган.
1565-йилда Краков академиясида (ҳозирги Ягеллон университети) дарс бера бошлаган. 1582-йилда Краков академиясининг профессори, 1584-йилда эса тиббиёт факултетининг декани бўлган. Янги йил учун астрологик прогнозлар тузиш билан шуғулланган.
Тақвим устида олиб борган ислоҳоти
Латосзга 1581-йилда папа Грегорий ХИИИнинг тақвимини шарҳлаш тайинланганидан сўнг, Европанинг барча йирик университетларидан иш таклифи туша бошлаган. Гарчи академияларнинг аксарияти ислоҳот режасини маъқуллаган бўлса-да, Латош Стефаниш Ваза даврида Полшада папа нунсиси бўлган кардинал Алберто Бологнетти томонидан таклиф қилинган бошқа бир ечимни тақдим этган. Бироқ, унинг ечими қабул қилинмаган[1].
Бу Латосзнинг обрўсига катта таъсир қилган. Шу билан бирга, протестант давлатлар ҳам (асосан, ислоҳот папа томонидан, Муқаддас Рим империяси императори ёки бошқа бирон-бир дунёвий ҳокимият томонидан таклиф қилинмагани учун) тақвим ислоҳотини танқид қилган. Шу сабаб, Латосз протестантлар билан боғланган. Уларга қарши ислоҳотчи католик Зйгмунт ИИИ Ваза кураш олиб борган. Бундан ташқари, Полша-Литва Ҳамдўстлигида католик ва православ магнатлари ўртасидаги курашда тақвим масаласи чуқурлашиб кетган, барибир православлар ислоҳотни қабул қилишмаган.
Академияни репрессиялардан ҳимоя қилишни истаган, Краковлик эпископ Бернард Мачеёвскийнинг талаби билан ректор Латосзни лавозимидан озод қилган.
Кейинги ҳаёти
Черков иерархияси ва иезуитлар томонидан таъқиб қилинган Латосз Шарқий Полшанинг ўша даврдаги энг нуфузли шахсларидан бири бўлган княз Константин Василий Острогскийдан ёрдам сўрашга мажбур бўлган. 1594-йилдан бошлаб олим ўзининг прогнозларини Остроҳ князлари оиласига бағишлаган, 1598-йилда эса Остроҳга кўчиб келиб, князнинг шахсий шифокори ва Остроҳ мактабининг математика профессори бўлган. Остроҳда у астрономия, астрология ва математика соҳаларида тадқиқотларини давом эттирган.
1602—1603-йилларда у бир нечта асарларни, хусусан, „Минуcиэ“ ва „Остроҳ меридиани учун 1603 йилги… Йил учун огоҳлантириш…“.
Латосз 1608-йилда Остроҳда вафот этган ва шу ерда дафн этилган. Унинг қабри маҳаллий қабристонда 1960-йилда йўқ қилинган.
Астрологик башоратлар 2011-йилда Острог академиясида Латосзнинг 1594-йилда ёзилган ва башоратларини ўз ичига олган „Прогностикон“ китоби топилган. „Прогностикон“ 3036-йилда дунёнинг охири бўлишини башорат қилади.
Латосз раҳбарлигида бир неча астрологлар, математиклар ва файласуфлар ушбу санани аниқлаш учун ишлаган.
Бундан ташқари, у томонидан бошқа муҳим давр воқеалари учун бир нечта астрологик башоратлар (муваффақиятли) ёзилган: ХВИИ асрда Эроннинг Усмонли империяси билан урушда ғалабаси ва 1683-йилда Ян ИИИ Собиэскийнинг Вена жангидаги ғалабаси.
Латосз ўзининг астрономик ҳисоб-китобларига асосланиб бир қатор прогнозлар қилган. Хусусан, „Прогностикон“да айтилишича, 2511-йилдан кейин Ерда „Апокалипсис“ китобидаги воқеалар бошланади.
Унинг астрологик башоратлари эски поляк ва лотин тилларининг аралашмасида ёзилган.
Кейинги ҳаёти
Черков иерархияси ва иэзуитлар томонидан таъқиб қилинган Латосз Шарқий Полшанинг ўша даврдаги энг нуфузли шахсларидан бири бўлган княз Константин Василий Остроҳскийдан ёрдам сўрашга мажбур бўлди. 1594-йилдан бошлаб олим ўзининг прогнозларини Остроҳ князлари оиласига бағишлади, 1598-йилда Латосз Остроҳга кўчиб, князнинг шахсий шифокори ва Остроҳ ўқув юртининг (академиясининг) математика профессори бўлди. Остроҳда у астрономия, астрология ва математика соҳаларидаги тадқиқотларини давом эттирди.
1602—1603-йилларда у бир нечта асарларни, хусусан, „Минуcиэ“ ва „1603 йил учун огоҳлантириш… Острог меридиани бўйича“ китобларини Грегориан тақвими ислоҳотидаги ноаниқликлар ҳақида нашр қилди.
Латосз 1608-йилда Остроҳда вафот этди ва шу ерда дафн қилинди. Унинг қабри маҳаллий қабристонда 1960-йилда йўқ қилинган[2].
Манбалар
Адабиётлар
- Енсиклопедія історії України: Т. 6: Ла-Мі / Редкол.: В. А. Смолій (голова) та ін. НАН України. Інститут історії України. – К.: В-во „Наукова думка“, 2009. – 790 с.: іл.
- Кашуба М. В. ЛЯТОС (Лятош) Іван Архивировано 6 марта 2016 года.
- Шпізел Р. Лятош (Лятос) Ян (Латосз (Латос) Жан) Архивировано 25 ноября 2011 года.. – С. 189—190.
- Якубович М. „Прогностиcон“ Яна Лятоса 1594 р.: суспілно-політичний контекст Архивировано 1 июля 2014 года. // Наукові записки Націоналного університету „Острозка академія“: Історичні науки. – Острог : Націоналний університет „Острозка академія“, 2011. – Вип. 18. – 208 с.; іл.
- Ҳаждукиэwиcз Л. Латос (Латосз, мйлниэ Латосзйńски) Жан (ок. 1539—прзед 1608) // Полски Сłоwник Биографиcзнй. – Wроcłаw – Wарсзаwа – Кракów : Закłад Народоwй Имиэниа Оссолиńскич, Wйдаwниcтwо Полскиэж Академии Наук, 1970. – Т. ХВИ/4. – Зесзйт 71. – С. 569—572.
- Кралюк П. М., Якубович М. М. Ян Лятос: ренесансна філософія та наука на українских землях Архивировано 23 августа 2021 года. / П. М. Кралюк, М. М. Якубович. – Острог: Видавництво Націоналного університету „Острозка академія“, 2011. – 144 с.