Жанет Каванди (талаффузи: Жанет Кеванди) 1959-йил 17-июлда Карфаген, Миссури шаҳрида туғилган. У америкалик олим ва НАСА астронавтидир. У учта космик кемада парвоз қилган. Каванди НАСА Астронавтлар идораси бошлиғининг ўринбосари бўлган[1]. 2016-йил март ойидан 2019-йил сентябр ойигача Огаё штатининг Кливленд шаҳридаги НАСА Гленн тадқиқот маркази директори бўлган[2]. У 2019-йилда Қўшма Штатлар астронавтлари шон-шараф залига киритилди.

Жанет Каванди
Таваллуди 1959-йил 17-июл (1959-07-17) (67 ёш)
Касби Астронавт
Миллати америкалик
Космик карера
Космосдаги вақт
33 кун 20 соат 08 мин
Миссиялар СТС-91, СТС-99, СТС-104
Миссия белгиси
Таваллуди
Соҳаси Пҳйсиcс
Тезис сарлавҳаси Луминесcене имагинг фор аэродйнамиc прессуре меасуременц

Каванди Сиэрра Спаcе президенти[3][4].

Та'лим

Каванди 1977-йилда Миссури штатидаги Карфаген ўрта мактабини тамомлаган. У Миссури жанубий штат коллежида (бакалавр, 1980), Миссури фан ва технология университетида (магистратура, 1982) ва Вашингтон университетида (докторлик, 1990) кимё бўйича илмий даражаларни олди[5].

Карера

1982-йилда ўқишни тамомлагандан сўнг, Каванди Миссури штатининг Жоплин шаҳридаги Эагле-Пичер Индустриэс компаниясида муҳандис сифатида ишга қабул қилинди. 1984-йилда у Вашингтон штатининг Сиэтл шаҳридаги Боэинг мудофаа, космик ва хавфсизлик бўлимининг энергия тизимлари технологияси бўлимида муҳандис лавозимига қабул қилинди. У қисқа масофага мўлжалланган ракета ИИ бўйича етакчи муҳандис бўлиб ишлаган. Сеа Ланcе ва енгил экзо-атмосфера ракетаси учун термал батареяларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқишда иштирок этган. У қўллаб-қувватлаган бошқа дастурларга космик стансия, Ой ва Марс базасини ўрганиш, инертиал юқори босқич, илғор орбитал узатиш транспорти, қочиш учун махсус воситалар, ҳаводан учирилган круиз ракетаси, киради.


1986-йилда, Боэинг компаниясида ишлаб,Вашингтон университетининг аспирантурасига қабул қилинди ва у ерда аналитик кимё бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилади. Унинг докторлик диссертацияси шамол туннелларида аэродинамик синов моделларининг доимий сирт босимни кўрсатувчи қопламани ишлаб чиқишни ўз ичига олади. У иккита патент муаллифи ҳисобланади.

НАСА фаолияти

Каванди 1994-йил декабр ойида НАСА томонидан астронавт номзоди сифатида танланган. 1995-йил март ойида Жонсон космик марказга келиб қўшилган. Та'лимнинг дастлабки йилидан сўнг у фойдали юклар ва яшаш қобилияти бўлимига назоратчи сифатида тайинланди. Каванди СТС-91 (1998-йил 2-12 июн), 9-чи ва охирги Шуттле-Мир миссиясида мутахассис бўлиб ишлади.

Ўзининг сўнгги миссиясида у СТС-104/ИСС Ассамблеясининг 7А рейси бортида (2001-йил 12-24-июл) хизмат қилди.

Ўзининг охирги миссиясидан сўнг, Каванди яна фойдали юклар ва яшаш бўлимида раҳбар, сўнгра Халқаро космик стансия (ХКС) бўлими бошлиғи бўлиб ишлади. У ИСС бортида экипажларни тайёрлаш, ишлатиш, хавфсизлик ва яшаш имконияти, шунингдек, аппарат ва дастурий та'минотни ишлаб чиқиш ва дизайнни баҳолаш бўйича жавобгар шахс бўлган.

У, шунингдек, ИСС экипажлари ва улар билан боғлиқ операцияларни мувофиқлаштириш учун жавобгар эди. 2005-йилда Каванди Астронавтлар идораси бошлиғининг ўринбосари лавозимини эгаллади ва бу лавозимда 2008-йил февралигача ишлади. Ушбу топшириқдан сўнг у парвоз экипажи операциялари бўйича директор ўринбосари, сўнгра Жонсон космик марказининг парвоз экипажи операциялари директори бўлди.

Уч парвоз фахрийси Каванди 535 Ер орбитасида 13,1 миллион миля масофани босиб ўтиб, 33 кундан ортиқ коинотда бўлди.

2016-йил март ойида Каванди Жим Фреэдан кейин Огаё штатининг Кливленд шаҳридаги НАСА Гленн тадқиқот маркази директори лавозимини эгаллади.

2019-йил сентябр ойида у НАСАдан нафақага чиқди [1] ва Сиэрра Невада корпорациясида иш бошлади.

Мукофот ва унвонлар

  • Миллий шараф жамияти, 1977-йил.
  • Карфаген ўрта мактабининг валедикатори, 1977 -йил.
  • Миссури Жанубий Давлат Университетининг Президент стипендияси, 1977-йил.
  • Миссури жанубий штат университетини 1980-йилда юқори савияда тамомлаган.
  • Боэинг ракета тизимларидан жамоанинг мукаммаллиги ва ишлаши учун сертификатлар, 1991-йил.
  • НАСА космик парвоз медаллари
  • НАСАнинг махсус хизматлари медаллари, 2001 ва 2002-йиллар.
  • НАСАнинг энг яхши етакчилик медали, 2006 -йил.
  • Америка Қўшма Штатлари астронавтлар шон-шараф зали, 2019-йил.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Астронаут Био:Жанет Л. Каванди“. НАСА (2019-йил 1-октябр). Қаралди: 2021-йил 3-апрел.
  2. ↑ „НАСА Гленн Диреcтор анд Ветеран Астронаут, Жанет Каванди, то Ретире Афтер 25 Еарс оф Сервиcе“. НАСА (2019-йил 10-сентябр). Қаралди: 2020-йил 11-июн.
  3. ↑ „СНC Wелcомес Жанет Каванди то Леад Спаcе Програмс“. Сиэрра Невада Cорпоратион (2019-йил 16-сентябр). Қаралди: 2020-йил 11-июн.
  4. ↑ „Астронаут Каванди'с неw миссион“. Аэроспаcе Америcа. АИАА (2019-йил 1-январ). Қаралди: 2020-йил 11-июн.
  5. ↑ „Энcйcлопедиа Астронаутиcа: Каванди“. Марк Wаде (1997-йил 1-феврал). 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 30-март.