Janggoh
Жанггоҳ — жанг майдони. Бу маъно ўтмишда маъракагоҳ, дорулҳарб каби истилохлар билан ҳам ифодаланган. Бўлажак жангдан олдин ҳар бир саркарда Ж.ни бевосита ўзи танлаган, кўздан кечирган. Ж.нинг текис, кенг ва қўшин қисмларини жойлаштиришга қулай бўлиши талаб қилинган. Айниқса, Ж.нинг ичимлик сув манбаига яқин бўлиши ҳамда жанг пайтида қуёш нурининг аскарлар кўзига тушмаслиги мақсадга мувофиқ ҳисобланган. Ж. танлаш — товочи зиммасида бўлган. Ж.нинг ноқулайлиги баъзан мағлубиятга ҳам сабаб бўлган. Мае: Анқара жангида Амир Темурнинг усталик билан Ж.ни танлаши ва бу билан рақиби турк султони Боязидни ўзи учун ноқулай Ж.да жанг қилишга мажбур қилиши туркларнинг бу жангда мағлубиятга учраш сабабларидан бири бўлган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |