Жанг-гу (корейсча-장구)- корейс миллий мусиқасини ўзида экс эттириб берадиган, зарб билан чалинадиган чолғу асбоби. Кўриниши қумсоат шаклида бўлиб, юқори ва пастки қисми ҳайвон териси билан қопланади. Асбобнинг икки томони турли хил баландлик ва тебмрдаги овозларни чиқариб беради. Жанггу корейс миллий мусиқаси бўлган самулнорини ижро этишда ишлатиладиган тўрт асбобнинг бири ҳисобланади.

Жанггу

Тарихи

Асбобнинг энг қадимги тасвирлари Силла қироллиги давридаги қўнғироқ ва шу билан бир хил давраги Когурё қироллигининг деворий суратларида қолдирилган. Қумсоат кўринишидаги жанггу ҳақидаги энг қадимий ёзма манба даврига тегишли. Корё тарихи қўлёзмаларида 20 та жанггу 1114-йил Гаэсеонгда Сонг сулоласи учун аталган зиёфатда ишлатилганлиги қайд этилган. Жанггунинг ташқи кўриниши ҳақидаги дастлабки маълумотлар ҳам мана шу маънбада қайд этилган.

Тайёрланиши

Жанггу чолғу асбоби таййролашда Павловния дарахти, ҳайвон териси ва бамбокдан фойдаланилади. Асбобнинг етарлича акустик товуш чиқиши учун 30 йиллик павлония дарахти танасидан фойдаланилади.Асбобнинг икки томони учун 2 хил теридан ишлатилади. Сигир териси паст тембердаги товуш ва ит териси эса баланд тембрдаги товуш чиқариш учун фойдаланилади.Жанггу чалишда ишлатиладиган таёқлар икки хил кўринишда бамбоокдан тайёрланади[1].


Манбалар

[1]

  1. ↑ „Жанггу:ин тҳа паст анд пресент“. Кореан Тимес. Қаралди: 16-май 2024-йил.