Жанн-Фиэте Арп (олмонча: Жанн-Фиэте Арп ; 2000-йил 6-январ, Бад Сегеберг, Германия) — немис футболчиси, Голштейн клуби ҳужумчиси сифатида фаолият олиб боради.

Фиэте Арп
Арп wитҳ Ҳолстеин Киэл ин 2025
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жанн-Фиэте Арп[1]
Таваллуд санаси 2000-йил 6-январ (2000-01-06) (26 ёш)[2]
Таваллуд жойи Бад Сегеберг, Германй
Бўйи 1.86 м[3]
Амплуаси Форwард
Клуб маълумоти
Жорий клуб
ОБ
Рақами 7
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2004–2010 СВ Wаҳлстедт
2010–2018 Ҳамбургер СВ

Жамоалардаги фаолияти

Арп „Гамбург“ клубининг фаол ҳамда наъмунали тарбияланувчиси ҳисобланади. 2017-йилнинг 30-сентябрида у Бундеслигадаги дебютини „Вердер“га қарши ўтказди, шу билан бирга иккинчи бўлимда Бобби Вудни алмаштирган[4]. 28-октябр куни „Герта“га қарши кечган дуэлда Арп „Гамбург“ сафида илк голини дарвозага киритган ҳамда муҳлислар кўнглидан жой олган[5]. Орадан бир ҳафта ўтиб „Штутгарт“га қарши ўйинда илк бор базада майдонга тушиб, яна рақиб дарвозасига гол киритган[6]. Худди шу йили „Ян-Фиэте Фритз Валтер“ медали билан тантанали равишда тақдирланган.

2019-2020-йилги мавсумда Арп „Бавария“ билан шартнома имзолашга муваффақ бўлган эди[7].

Жамоалардаги фаолияти

2017-йилда Арп Германия ёшлар терма жамоаси таркибида Хорватияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида иштирок этган[8][9]. Турнирда у Босния ва Герсеговина , Сербия , Ирландия , Голландия ва Испания жамоаларига қарши ўйинларда фаол иштирок этган[10]. Боснияликлар ва ирландларга қарши дуэлларда у хет-трик қайд этди ҳамда Голландия дарвозасига гол ҳам киритди[11][12].

Ўша йили Арп Ҳиндистонда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган ҳамда ўз маҳорати орқали мақтовларга сазовор бўлган[13][14]. Турнирда у Коста-Рика , Эрон , Гвинея , Колумбия ва Бразилия жамоаларига қарши ўйинларда иштирок этган[15][16]. Коста-рикаликлар, колумбияликлар, гвинеяликлар ва бразилияликларга қарши баҳсларда у бешта голни рақиб дарвозасига киритган[17].

Статистикаси

Клуб статистикаси
Клуб Лига Мавсум Лига Лига Кубоги Минтақавий Бошқа Жами
Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Гамбург Бундеслига 2017-18 18 2 0 0 — — 18 2
Бундеслига 2018-19 17 1 3 1 — — 20 2
Жами 35 3 3 1 0 0 0 0 38 4
Ганбург ИИ „Север“ 2018-19 7 3 — — — 7 3
Бавария ИИ Бундеслига 2019-20 10 3 — — — 10 3
Бавария Бундеслига 2019-20 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0
Жами 52 9 3 1 0 0 0 0 55 10

Мукофотлари

Бавария

Шахсий ютуқлари

  • Фриц Валтер медали: У17 тоифасидаги олтин медал 2017[18]
  • Футбол бўйича Германия чемпионати (17 ёшгача): 2016-2017-йилги мавсумнинг энг яхши тўпурари
  • Гамбургнинг энг яхши ёш футболчиси: 2017-2018[19]

Манбалар

  1. ↑ „Начберичт: Мит эинем Ҳеимсиэг ин диэ Лäндерспиэлпаусе“ (де). Ҳамбургер СВ (2017-йил 5-ноябр). Қаралди: 2020-йил 17-ноябр.
  2. ↑ „Фиэте Арп“. ФC Баерн Мунич. 2021-йил 27-январда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ „Жанн-Фиэте Арп“. 2.Бундеслига. Қаралди: 2023-йил 13-ноябр.
  4. ↑ „Гамбург ВС. Вердер 0:0“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 30-сентябр). 2017-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 2-октябр.
  5. ↑ „Герта Берлин ВС. Гамбург 2:1“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 28-октябр). 2017-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 30-октябр.
  6. ↑ „Гамбург ВС. Штутгарт 3:1“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 4-ноябр). 2017-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 7-ноябр.
  7. ↑ „Янн-Фите Арп подписал контракт с «Баварией»“ (де). ҳсв.де (2019-йил 20-май). 2021-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 20-март.
  8. ↑ „Германия (до 17) ВС. Босния и Герцеговина (до 17) 5:0“ (эн). соccерwай.cом (2017—05—04). 2021-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 2-октябр.
  9. ↑ „Германия (до 17) ВС. Сербия (до 17) 3:1“ (эн). соccерwай.cом (2017—05—07). 2017-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 2-октябр.
  10. ↑ „Испания (до 17) ВС. Германия (до 17) 0:0“ (эн). соccерwай.cом (2017—05—16). 2021-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 2-октябр.
  11. ↑ „Ирландия (до 17) ВС. Германия (до 17) 0:7“ (эн). соccерwай.cом (2017—05—10). 2017-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 2-октябр.
  12. ↑ „Германия (до 17) ВС. Нидерланды (до 17) 2:1“ (эн). соccерwай.cом (2017—05—13). 2017-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 2-октябр.
  13. ↑ „Гвинея (до 17) ВС. Германия (до 17) 1:3“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 13-октябр). 2021-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 26-октябр.
  14. ↑ „Иран (до 17) ВС. Германия (до 17) 4:0“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 10-октябр). 2017-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 26-октябр.
  15. ↑ „Германия (до 17) ВС. Коста-Рика (до 17) 2:1“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 7-октябр). 2018-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 26-октябр.
  16. ↑ „Германия (до 17) ВС. Бразилия (до 17) 1:2“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 22-октябр). 2018-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 26-октябр.
  17. ↑ „Колумбия (до 17) ВС. Германия (до 17) 0:4“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 16-октябр). 2020-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 26-октябр.
  18. ↑ „Фритз-Wалтер-Медаиллен ин Голд фüр Öзcан, Арп унд Фелдкамп“. 2020-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган.
  19. ↑ „Жанн-Фиэте Арп Ёунг Плаер оф тҳе Сеасон 2017/18“. Ҳамбург СВ (2018-йил 4-сентябр). 2019-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-август.