Википедияда исми Жаннат ва фамилияси Исмоилова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Тарих фанлари доктори, профессор Ж. Х. Исмоилова 1959-йил 14-октабрда Тошкент шаҳрида зиёли оиласида таваллуд топган. Миллати ўзбек. 1980-йилда ТДПИнинг тарих факултетини тамомлаган[1].

Жаннат Исмоилова
Таваллуди 14.10.1959
Тошкент, О'збекистон ССР
Фуқаролиги  Ўзбекистон
Миллати Ўзбек
Соҳаси Тарих, музейшунослик
Иш жойлари Ўзбекистон тарихи давлат музейи
Мукофотлари „О'збекистонда хизмат ко'рсатган маданият ходими“, „Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллиги“ фахрий кўкрак нишони(2011)

Олима фаолиятини 1979-йилда ФА Тарих институтидан бошлаган. 1985-йилдан — 2005-йилгача О'збекистон тарихи давлат музейида кичик илмий ходим, бўлим мудири, музей директори ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2005-йилдан то ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори.

Ж. Х. Исмоилова 1988-йилда „Тошкент шаҳрининг ижтимоий- иқтисодий ва маданий ҳаёти (ХИХ аср яккинчи ярми ХХ аср бошлари)“ мавзусида номзодлик, 2002-йилда „Фарғона водийсида миллий-озодлик ҳаракатлари“ мавзусида докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган[1]. К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти „Музейшунослик“ кафедраси профессори, музейшунослик бўйича қатор мақолалар, дарслик ва услубий қўлланмалар чоп этган. ЎзР ФА Тарих институти қошидаги Илмий кенгаш аъзоси, М. Улугбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Илмий семинари аъзоси, Ўзбекистон Фанлар академияси Хотин-қизлар қўмитаси раиси, „Ўзбекистон — АҚСҲ“, „Ўзбекистон — Белгия“ жамиятлари аъзоси, „Мозийдан садо“ журнали таҳрир ҳай’ати аъзоси. Ўзбекистоннинг 25 дан ортиқ музейларида янги стационар экспозицияларни яратишда фаол иштирок этган. Республикамиздаги биринчи Болалар музейининг (2011-й.) муаллифи ва ташкилотчиси. Республикада музейшунослик ва музей педагогикаси соҳасидаги илмий-тадқиқот мактаби асосчиси. 2011-йили „Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги“ кўкрак нишони билан тақдирланган.

Нашр ишлари

Бир қатор республика ва халқаро анжуманлар иштирокчиси, 100 дан зиёд илмий ва ўқув-услубий ишларнинг муаллифи. Шу жумладан асосийлари:

  • 1. Фарғонада миллий-озодлик курашлари. — Т., 2003. — 20,0
  • 2. ХИХ аср ИИ ярми-ХХ аср бошларида Тошкентнинг янги шаҳар қисми тарихи — Т., 2004. — 12,0 б.т.
  • 3. Кўҳна олам сирлари. Албом. — Т., 2007. — 14,0 б.т.
  • 4. Фром тҳе Ҳисторй оф Миддле Асиан Cостуме Интернатионал. Cостуме Cонференcе. Глобализатион&. Футуре оф Кореан Cостуме. П. 47-52. — Сеул, 2007
  • 5. Репресентативе Лист оф Интангибле Cултурал Ҳеритаге оф Узбекистан. Асиан Эcо-Cултуре. Министрй оф cултуре, Спорц анд Тоурисм. Кореа Сеул. 2009
  • 6. Ўзбекистон багри кенг диёр. (А. М. Ревес хаммуаллиф). Методик қўлланма. — Т., 2008.
  • 7. Ўзбекистон тарихи давлат музейи. Йўлкўрсаткич. — Т., 2010.
  • 8 Аёлларнинг илм-фан тараққиётидаги ўрни. Халқаро конференсия материаллари тўплами. — Баку, 2010.
  • 9. Ўзбекистонда ҳарбий санъат тарихи. /И Албом, — Т., 2011. 10. Музей ва педагогика. // Мозийдан садо, 2011. — № 4.
  • 10. „Ўзбекистон маданий мероси“ муаллифлик туркуми: „Ўзбекистон тарихи давлат музейи тўплами. Иккинчи қисм. Этнографик фонд“ китоб-албоми/ Ф. Ф. Абдухолиқов, Э. В. Ртвеладзе, Ж. Ҳ. Исмоилова, Л. Г. Левтеэва // Тошкент: „Эаст Стар Медиа“ МЧЖ, „Даракчи информ сервис“ МЧЖ буюртмасига кўра, 2020. — 432 б.
  1. ↑ 1,0 1,1 Ўзбекистон тарихчилари. И жилд (биобиблиографик маълумотнома).: Фан ва теҳнология, 2012. 102-бет