Jannat rangi
"Жаннат ранги" (форс رنگ خدا) - эронлик режиссор Мажид Мажидийнинг филми, 1999-йилда суратга олинган.
Сюжети
Сюжет ёзги та’тил учун Теҳрондаги махсус мактабдан келган Муҳаммад исмли кўр бола атрофида бўлади. Муҳаммаднинг кўзи ожизлигидан уялган отаси уни олиб кетишга кеч қолади ва кейин директорни Муҳаммадни ёзда мактабда қолдиришга кўндирмоқчи бўлади. Директор кўнмайди ва Муҳаммаднинг отаси уни уйига, қишлоққа олиб боради.
Муҳаммаднинг отасининг хотини йўқ ва у бир аёлга уйланмоқчи. Қизнинг ота-онасига совғалар олиб бориб, тўй қилмоқчи бўлишади ва нон синдиришади. Ўғлининг кўзи ожизлигини бўлғуси келиннинг оиласи сезиб, нохуш аломат сифатида қабул қилишидан чўчиган ота Муҳаммадни яширишга ҳаракат қилади.
Ролларда
- Ҳусайн Маҳжуб - отаси
- Муҳсин Рамазони - Муҳаммад
- Салома Файзи Азиз буви
- Фараҳноз Сафари - катта опа
Номинациялар ва мукофотлар
Гран-при, Монреал кинофестивали, 1999-йил