Жаннат сароби (японча: 天国大魔境)  – ёзувчи ва манга рассоми Масаказу Ишигуро томонидан тасвирланган мангага асосланиб, 2023 -йилда Продустион И.Г студияси томонидан яратилган анима.

Жаннат сароби

Аниме логотипи
Режиссёр(лар) Ҳиротака Мори
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Макото Фуками
Бастакор(лар) Кенсуке Ушио
Студия Продуcтион И.Г
Премера
санаси
1-апрел 2023-йил — 24-июн 2023-йил
Давомийлик 13 серия
Мамлакат Yaponiya bayrogʻi Япония
Тиллар японча, инглизча

Манга

Коданшанашриётининг ҳафталик Монтҳлй Афтерноон журналида чоп этилган „Жаннат сароби“ мангаси 2018-йилнинг январ ойидан бери ушбу журналда чоп этилиб, ҳозиргача тугалланмаган ҳисобланади. Манга муаллифи Масаказу Ишигуро нафақат мангани ёзган балки ундаги суратлар муаллифи ҳисобланади. Коданша биринчи танкобон жилдни 2018-йилнинг 23-июлида чиқарди[1]. Америкадаги Денепа нашриёти лицензия асосида, 2019-йилнинг 31-декабрида уни инглиз тилида тақдим этди. 2023-йил 22-июлда то'ққизинчи жилда чиқарлди[2].

Аниме

2022-йилнинг 18-октябрида Продустион И.г студияси „Жаннат сароби“ мангасининг аниме сериалини ишлаб чиқаришини маълум этди[3]. аниме яратилишида Хиротака Мори режиссёрлик қилиб, Макото Фуками бўлажак аниме ссенариясини ёзади. Мусиқалар Макото Фуками томонидан басталанади[4]. Анименинг биринчи серияси 2023 йил 1 апрелда тақдим этилади. Унинг сериялари Токё МХ, ҲТБ, РКБ, ТВА, МБС ва БС11 каби телеканаллар орқали намойиш этиб борилади. Жаннат сароби анимесининг биринчи фаслининг сўнги қисми 2023-йил 24-июн тақдим этилиб якунланади. Кейинчалик эса Дисней Платформ орқали АҚШда ҳам намойиш этилди[5].

Сюжети

Дунё вайрон бўлган, ҳамма ёқ остин-устун бўлган даврда бир гуруҳ болалар, ташқи оламдан узилган шаҳарда таълим олиб катта бўлишмоқда. Ташқарида бу воқелар содир бўлганлигига 15 йил бўлиб, ҳамма ёқ ғайритабиий маҳлуқларга тўлган эди. Икки ўсмир Мару исмили бола ва Кируко исмили қиз „Жаннат“ деб номланган ерни излаб юришибди. Улар бу мақсадлари йўлида турли саргузашт ва қийинчиликларни бошидан кечиради. аниме воқелари давомида болалар излаган ерини топишади лекин ҳақиқатлар ошкор бўлгач, жаннат саробга айланади.

Овоз берган актёрлар

Жаннат сароби анимеси япон ва инглиз тилларидан ташқари бошқа тилларга ҳам таржима қилинган. О'збек тилида ҳам дубляж қилинган анимени о'н етти ёшга то'лган томошабинлар ко'риши тафсия этилади.[6]. Япон ва инглиз тилида асосий қаҳрамонларга қуйидаги актиёрлар овоз беришган[7].

Қаҳрамон исми Япон тилида овоз берган актиёрлар Инглиз тилида овоз берган актиёрлар
Токио Ҳибики Ямамура Бриттанй Лауда
Кона Тошиюки Тоёнага АЖ Беcклес
Мимихиме Мисато Фукуэн Тиа Баллард
Широ Шунсуке Такеучи Ҳао Фенг
Куку Томоё Куросава Маделеине Моррис
Така Юки Шин Жоҳн Чои
Анзу Овоз берган Cоуртней Лин
Тарао Кўичи Миура Хантҳе Ҳуйнҳ
Оҳма Ҳина Кино Маделине Дорроҳ
Аошима Ацуми Танезаки Сун Белл
Саwатари КТадаши Мутоу Ниcк Мартинеау
Ива Сатоми Кобаш Фелеcиа Ангелле

Манбалар