Жанне Лундблад (Шведча. Жанне Лундблад ;1887-йил 11-апрел — 1940-йил 24-ноябр Стокголм, Швеция) — швед чавандози. 1920-йилги Олимпия чемпиони, 1928-йилги ёзги Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори[1].

Биография

Жанне Лундблад 1877-йил 11-апрелда Швециянинг Линкöпинг шаҳрида таваллуд топган.

Мартаба

Швеция армиясининг аъзоси эди. Фаолиятининг бошида у Смåланд гуссарларида хизмат қилган. 1902-йилда эса у Қироллик Готаланд логистика кучларида лейтенант бўлди[2]. Кейинчалик Лундблад капитан унвонини қолга киритди[3].

Сўнгра, Лундблад Стокголм ва Ослода чавандозлик бўйича ўқитувчи бўлди[2].

От спорти мусобақаларида Гётенборгнинг А2 клублари ва Скöвденинг Т2 клубларини тақдим этди[2].

1920-йилда Жанне Антверпен ёзги Олимпия ўйинларида Швеция жамоасига қўшилди. Уно отини миниб, яккалик турнирда 27,9375 балл билан олтин медални қўлга киритди[4].

1928-йилга келиб у Амстердамдаги ёзги Олимпия ўйинларида Швеция терма жамоасига қўшилди. 8 йил ўтгач, у Швеция терма жамоаси билан кумуш медални қўлга киритди[5]. Сўнгра, Блекмар отини миниб, у 226,70 балл тўплаган ҳолда шахсий саралаш баҳсларида яна бир бор олтин медал соҳиби германиялик Карл фон Лангендан 10,72 балл ортда қолиб, 4-ўринни эгаллади[6]. Умумжамоа ҳисобида Швеция терма жамоаси таркибида Рангар Олсон ва Карл Бонде билан биргаликда 650,86 очко жамғариб, Германия терма жамоасига 18,86 очко йўқотиб, кумуш медални қўлга киритди[7].

1940-йил 24-ноябрда Жанне Лундблад Стокголмда вафот этган[8].

Манбалар

  1. ↑ „архив нусхаси“. 2024-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-август.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Олймпедиа – Жанне Лундблад“. www.олймпедиа.орг. 2022-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-май.
  3. ↑ „354 (Сверигес стацкалендер / 1940)“ (св). рунеберг.орг. 2022-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-май.
  4. ↑ „Олймпедиа – Индивидуал, Мен“. www.олймпедиа.орг. 2022-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-май.
  5. ↑ „архив нусхаси“. 2024-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-август.
  6. ↑ „Олймпедиа – Индивидуал, Мен“. www.олймпедиа.орг. 2022-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-май.
  7. ↑ „Олймпедиа – Теам, Мен“. www.олймпедиа.орг. 2022-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-май.
  8. ↑ „архив нусхаси“. 2024-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-август.