Жаноб ҳеч ким
Жаноб ҳеч ким (русча: Господин никто) — 2009-йилда режиссёрлар Йўлдош Абдукаримов ва Дурдона Тўлаганова томонидан суратга олинган ўзбек комедия-драма филми[2].
| Жаноб ҳеч ким | |
|---|---|
| Режиссёр(лар) |
Йўлдош Абдукаримов Дурдона Тўлаганова |
| Продюсер(лар) | Зафар Йўлдашев[1] |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Ёлқин Тўйчиев |
| Ролларда |
Алишер Узоқов Асал Шодиева Ҳамид Тошпўлатов Ирода Носирова Маҳфуза Боботиллаева Муҳаммадсоли Юсупов Юлдуз Ҳамидова Лола Элтоева Гулчеҳра Эшонқулова Шукур Абдураҳимов Дилноза Маҳмудова Раъно Атабаева Мадина Мумтоз Ҳалима Иброҳимова |
| Бастакор(лар) | Убайдулло Каримов |
| Студия | Киноманиа Cентрал Студио |
| Премера санаси |
|
| Мамлакат |
|
| Тил | ўзбекча |
Сюжети
Алишер ёшлигидан етим қолиб, тоғасининг оиласида улғаяди. Алишер бора-бора қариндош эмас, шунчаки оиланинг хизматкори айланади. Бу пайтда эса фарзандларининг тарбиясини унутиб қўйган тоғасининг оиласи парокандаликка юз тутаётган бўлади.
Алишер тоғасининг ўгли Жаҳонгирнинг ўрнига учрашувга боради. Учрашувда у аввалдан таниган Ойдин исмли қизни учради. Алишер учрашувга чиқиб, қизга ёқмаслиги, тоғасининг ўғли Жаҳонгирни тўйини тўхташи керак эди. Лекин бундай бўлиб чиқмади. У Ойдинни севиб қолади.
Алишер ҳар доим қувноқ, хушчақчақ йигит ролини ўйнайди, лекин тоғасининг оиласидаги сирларни ҳаммадан яширади. Комилбойнинг ўғли Жаҳонгир ўзининг гиёҳвандлиги сабаб кўп хатоларга йўл қўяди. Алишер уни тўғри йўлга солишга ҳаракат қилади. Кунларнинг бирида Алишернинг хонасидан Жаҳонгирнинг гиёҳвандлик воситаларини топиб олишади ва Алишерни бунда айлашади. Алишер Жаҳонгирни айбини яшириб, буни ўз бўйнига олади. Бундан ташқари у тоғасининг ўғлини тўйини бузишга журъат этган бўлади. Бундан Комилбойнинг жаҳли чиқиб, жиянини ҳақорат қилади ва уйдан ҳайдаб юборади.
Алишер онасидан қолган хароба уйда яшайди. Алишер кетганидан сўнг Комилбойнинг уйидан файз ҳам кетади. Бир куни Жаҳонгир ўзининг севгилиси билан никоҳдан ўтганини айтиб, унинг уйига келади. Алишер бундан хурсанд бўлиб, Ойдин билан учрашиш учун чиқиб кетади. Йўлда тоғасининг қизи Дилноза билан учрашиб қолади. У Алишерни ҳақорат қилиб, юзига тарсаки туширади ва машинасига келиб ўтириб сигнал чалади. Унга кўчадаги йигитлар шилқимлик қилишаётган Алишер уни ҳимоя қилади. Жанг пайтида безориларнинг бири ўзларининг шеригига пичоқ санчиб, қочиқ кетишади. Алишер одам ўлдирганликда айбланиб, қамоққа олинади.
Охир-оқибат Комилбой барча сирлардан хабар топиб, жиянини озод қилиш учун қамоққа келади ва Алишердан кечирим сўрайди. Филм Алишер ва Ойдиннинг учрашуви билан тугайди.
Ролларда
- Алишер Узоқов — Алишер ролида[3];
- Асал Шодиева — Ойдин ролида;[4];
- Лола Элтоева — Алишернинг онаси;
- Ҳамид Тошпўлатов — Комилбой: Алишернинг тоғаси;
- Маҳфуза Боботиллаева — Комилбойнинг рафиқаси;
- Муҳаммадсоли Юсупов — Тоҳир: Ойдиннинг отаси;
- Юлдуз Ҳамидова — Тоҳирнинг рафиқаси, Ойдиннинг онаси;
- Ирода Носирова — Дилноза: Комилбойнинг тўнғич қизи[5];
- Гулчеҳра Эшонқулова — Малика: Жаҳонгирнинг севгилиси;
- Дилноза Маҳмудова — Гулноза, Комилбойнинг қизи, телефончи;
- Раъно Атабаева — Дилзода, Комилбойнинг қизи, салончи;
- Мадина Мумтоз — Гулзода, Комилбойнинг қизи, спортчи;[6]
- Абдушукур Абдураҳмонов — Жаҳонгир ролида[7];
- Ҳалима Ибрагимова — Нозикбону.
Саундтреки
Филмда Сардор Раҳимхоннинг Бобораҳим Машраб ғазали асосида куйланган „Ё раб“ номли таронаси саундтрек сифатида фойдаланилган.
Манбалар
- ↑ Дарё.уз. „“Уммон”чилар кал, Исоқовлар кал, Шароф Муқимов кал”. Карантинда кал бўлган сан’аткорлар ва журналистлар (фото ва видео)“ (9-апрел 2020-йил). Қаралди: 22-июн 2024-йил.
- ↑ Дарё.уз. „“Жаноб ҳеч ким”, “Ҳай-ҳай қизалоқ” ва Асал Шодиева иштирокидаги бошқа муваффақиятли филмлар (видео)“ (7-апрел 2023-йил). Қаралди: 22-июн 2024-йил.
- ↑ Дарё.уз. „Алишер Узоқов 38 ёшда: Отасининг ўлимидан сўнг акасини топган, 10 йил “права”сиз машина ҳайдаган актёр ва хонанданинг ҳаёт йўли ҳақида (фото)“ (25-август 2022-йил). Қаралди: 22-июн 2024-йил.
- ↑ Дарё.уз. „Асал Шодиева ўзи иштирокидаги қайси филмларни севиб томоша қилиши ҳақида гапирди“ (2-сентябр 2020-йил). Қаралди: 22-июн 2024-йил.
- ↑ Дарё.уз. „Актриса ва журналист Ирода Носирова ҳалигача турмушга чиқмагани сабаби ҳақида гапирди (видео)“ (30-сентябр 2020-йил). Қаралди: 22-июн 2024-йил.
- ↑ Дарё.уз. „Сурдо таржимони, пластик жарроҳ ва новвой. Сан’атга қарама-қарши соҳаларда ҳам муваффақият қозонаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (видео)“ (4-январ 2023-йил). Қаралди: 22-июн 2024-йил.
- ↑ Дарё.уз. „“Шайтанат”даги Ҳонгирейдан Зарина Низомиддиновагача: Россияда яшаётган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)“ (12-феврал 2021-йил). Қаралди: 22-июн 2024-йил.