Жанобиддин Қиропович Камолов (1930.12.1, Чуст тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (2001). Тошкент педагогика институтини тугатган (1959). 1952-йилдан Поп туманидаги 11-мактабда, 1953-йилдан Чуст туманидаги 1-мактабда, 1954-йилдан 17-мактабда математика фани ўқитувчиси. Камолов дарсларни ноанъанавий усулда олиб боради; бир қанча методик қўлланмалар ва тавсиялар муаллифи.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил