Жаноза — исломда дафн этиш маросими; маййит, мурда, тобут. Қуръонда Жаноза тўгрисида ҳеч қандай кўрсатма берилмаган. Фиқҳга оид асарларда Жанозага батафсил тавсиф берилган. Жаноза маросими турли мусулмон мамлакатларида турлича бўлиб, исломгача бўлган даврда ушбу халқларда мавжуд бўлган тегашли урф-одатлар билан қоришиб кетган. Бироқ, амалда ҳамма ерда риоя қилинадиган асосий қоидаларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Ўлим яқинлашиб келаётганини сезган мусулмон калимаи шаҳодат келтириши лозим. Агар унинг

Жаноза — кенг маънода — исломдаги дафн этиш маросими (қаранг Дафн маросими); майит; тобут. Тор маънода — вафот этган мусулмон эркак ва аёл жасадини кўмиш олдидан ўқиладиган намоз (салоти Ж.). Ж. маросимлари турли мусулмон мамлакатларида турлича бўлиб, улар тегишли урф-одатлар билан боғлангандир. Шариат кўрсатмаларига қараганда, Ж. намози тирик туғилган бегуноҳ чақалоқдан тортиб, гуноҳ қилган, қилмаганлигидан қатъи назар барча марҳум ва марҳумаларга ўқилади. Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифларда ифода этилган қоидаларга кўра, мурдани ювиб, кафанга ўраб, тобутга жойлагач мусулмонлар жамоати иштирокида имом бошчилигида адо этилади. Ж. намозини қиблага юзланган ҳолда, саф-саф бўлиб ўқийдилар. „Азобда ўлганлар“, шаҳид бўлганлар ювилмайди ва Ж. ўқилмай кўмилаверади. Бирор сабаб билан Ж.сиз кўмилган бўлса, мурда айнимай туриб, қабр устида Ж. намози ўқилиши мумкин. Ж. намозини ўқиш тириклар зиммасидаги фарзи кифоя амаллардан бўлиб, уни бир гуруҳ мусулмонлар ўқиши билан бошқа кишилар зиммасидан соқит бўлади. Ислом динига кўра, марҳум Ж.сиз кўмилган тақдирда имконият бўла туриб Ж. ўқимаган кишилар гуноҳкор ҳисобланадилар. Ж. намози 5 вақт ўқиладиган намоздан кўп жиҳатдан фарқ қилади. Мае, Ж. намозида тўрт такбир, сано, салавот, дуо ва салом билан кифояланилади. Унда руку, сажда, қироат, қаъда, ташахдуд каби амаллар йўқ.

Абдулазиз Мансур.[1]

ўзи буни амалга ошира олмаса, уни бошқа одам қулоғига шивирлаб айтиши лозим. Бемор Ёсин сурасини ўқиши ёки эшитиши керак. Ўлим содир бўлгандан кейин мурданинг юзи қиблага қаратиб қўйилади. Ундан сўнг мурдани одатда махсус одам - ғассол ювади (ғусл қилади). Ғуслдан сўнг мурда 2-5 қаватдан иборат тоза матога ўралиб кафанланади. Кафанлик одатда, оқ, яшил, қора мато бўлиши мумкин. Мурданинг кўзини юмиб, энгаги боғланади. Тиззалари бир-бирига боғланиб, қўллари кўкрагига буклаб қўйилади. Шундан сўнг уйида ёки масжидда марҳумга Жаноза намози ўқилади. Ўз жонига қасд қилган ва динсизларга Жаноза ўқилмайди. Чақалоқ лоақал бир марта овоз чиқариб йиғаган бўлса унга Жаноза ўқилади. „Шаҳид кетганлар“ ғусл қилинмайди ва қандай кийимда қазо қилган бўлса, ўша кийимда дафн этилади. Жаноза ўқилмайди. Агар ўлим эрталаб содир бўлган бўлса, ўша куни (имкон борича, кун ботгунга қадар), агар кундузи ёки кечаси вафот этган бўлса эртасига дафн этилади. Аёллар одатда, дафн маросимида қабристонга боришмайди. Уларнинг қаттиқ овоз чиқариб йиғлашлари ҳам ман этилади. Қабрга маййитнинг яқин қариндошларини туширишади ва унинг юзи қиблага қаратиб қўйилади. Қабр имкон борича кенгроқ қилиб кавланади, унинг ён бурчагида туйнук бўлиб, ундан пастга қараган лаҳадга тушилади. Унда эътиқодга кўра, Мункар ва Накир савол-жавобга келганда маййит „ўтира оладиган“ бўлиши лозим. Бунинг учун кафандаги боғичлар ҳам бўшатиб (эчиб) қўйилади. Дафн маросими Қуръон сура (одатда 1,2, 18, 36, 44, 97-сура)ларини ўқиш билан якунланади.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил